Хом ашё экспорт қилувчи мамлакатлар. Бу мамлакатлар бир ёки бир
нечта табий ресурсларга билан бой бўлади, лекин бошқа муносабатлар яхши
йўлга қўйилмаган. Маҳсулотларнинг катта қисмини, шу ресурсларнинг
экспорти ҳисобига олади. Бу мамлакатларга мисол: Чили (ловия, асал), Заир
(каучук) ва Саудия Арабистон (нефть), Ўзбекистон (пахта) бу мамалакатлар,
янги технология, индустриал ва ёрдамчи материалларга, юк ортадиган
туширадиган техникаларга ва автомобилларга яхши бозор ҳисобланади.
Булардан ташқари доим яшайдиган чет элликлар ва амалдорлар ва ер эгалари
учун бу бозарларни ғарб истеъмол маҳсулотлари ва кредитлар билан тўлдириш
имкониятини беради.
Саноати ривожланаётган мамлакатлар. Саноати ривожланаётган
мамлакатларда саноатнинг 10-20%ни ташкил қилади. Масалан, бу
мамлакатларга мисол Миср, Филиппин, Ҳиндистон ва Бразилия. Саноати
ривожланаётган
мамлакатлар
асосан,тўқимачилик
хом
ашёси,
оғир
машинасозлик маҳсулотлари ва тобора камайиб бораётган тайёр тўқимачилик
маҳсулотлари ва қоғоз товарлари ва автомобиллар импортига таянади.
Саноатлашиш бойларнинг кам, лекин тобора ўсиб бораётган ўрта синфини
келтириб чиқаради. Қайсики янги турдаги товарларни талаб қилувчи,
шунингдек бу эҳтиёжларнинг бир қисмини импорт ҳисобига қондириш
мумкин.
Саноати
ривожланган
мамлакатлар.
Саноати
ривожланган
мамлакатлар саноат маҳсулотларининг асосий экспортерлари ҳисобланадилар.
Улар саноат маҳсулотларини ўзаро сотишади, шунингдек бошқа хўжалик
туридаги мамлакатларга олиб бориб хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларга
алмаштиришда кўп қиррали ишлаб чиқариш фаолияти мамлакат саноатини
ривожлантиради ва бу мамлакатлар бозорлари ҳар қандай товарлар билан тўла
ва бой бўлади. Бу мамлакатларга АҚШ ва §арбий Европа мамлакатлари мисол
бўлади.
Иккинчи иқтисодий кўрсаткич - бу мамлакатларда даромадни тақсимлаш
характери. Даромадларнинг тақсимланиши фақатгина мамлакатнинг хўжалик
структура хусусияти эмас, балки мамлакатнинг сиёсий тизимига ҳам баҳо
берилади. Даромадларнинг тақсимланишига кўра халқаро маркетингда фаолият
кўрсатувчи мамлакатларни 5 та турга ажратилади.
1. Оила даромади жуда паст даражадаги мамлакатлар.
2. Оила даромади нисбатан паст даражадаги мамлакатлар.
3. Оила даромади жуда паст ва жуда юқоридаги мамлакатлар.
4. Оила даромади паст, ўртача ва юқори даражадаги мамлакатлар.
5. Оила даромади нисбатан ўртача даражадаги мамлакатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |