Microsoft Word mvmao uzk doc
18.4. Халқаро маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
357 18.4. Халқаро маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари Умуман олганда маркетинг тизими, унинг тамойиллари ва вазифалари ички бозорда ҳам, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳам бир хилда амал қилади. Аммо чет мамлакатлар бозорларининг фаолияти ва бу бозорлар учун ишлаш шароитларида муайян ўзига хос фарқли томонлар ҳам бор. Халқаро маркетинг ички бозордаги маркетингга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини таъкидлаган ҳолда, биринчи навбатда, жаҳон бозорларида у ёки бу минтақа бозорида, жаҳон иқтисодиётида ва умуман жаҳон бозорида учрайдиган «ноаниқлик омиллари»нинг катта қадамларига дуч келишга тўғри келади. Биринчидан, халқаро маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари халқаро тижорат ташкилотларининг турига қараб намоён бўлади. Бу ташкилотларда операцияларнинг бевосита иштирокчилари (турли мамлакатлардаги контрагентлар) ўртасида ўзаро тўлов олиб бориладиган асосий ҳамда товарларнинг сотувчидан харидорга етиб келиши билан боғлиқ бўлган таъминловчиларга бўлинади. Асосий тижорат операциялари (ҳаракатлари) га қуйидагилар киради: моддий-буюм шаклидаги товарларни айирбошлаш бўйича (тижорат экспорти ва импорти); илмий-техникавий билимларни айирбошлаш бўйича (патентлар, лицензиялар, ноу-хау савдоси шаклида), техникавий хизмат кўрсатишни айирбошлаш бўйича (маслаҳат ва қурилиш соҳасидаги инжиниринг); ижара бўйича; халқаро туризм бўйича; ахборот ва бошқаришни такомиллаштириш соҳасида маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича; кинофильмлар ва теледастурлар айирбошлаш бўйича фаолиятлар ва ҳоказо. Халқаро товар оборотини таъминлайдиган операцияларга қуйидагилар киради: халқаро юк ташиш бўйича, транспорт-экспедиторлик операциялари; юкларни суғурталаш бўйича; халқаро юк ташишда асраш, халқаро ҳисоб- китобларни олиб бориш бўйича фаолият. Бу ишлар товар ҳаракати операциялари номини олган. Иккинчидан, халқаро маркетингнинг ўзига хослиги ишбилармонлик фаолияти мақсадларини белгилаш, тараққиёт стратегиясини танлаш ва мақсадларга етишда қўлланиладиган усуллардан иборат. Халқаро маркетинг стратегиясининг икки муқобил (кескин фарқ қилувчи) кўриниши бор: табақаланмаган (фарқланмаган) ва табақаланган. Биринчи турга кирадиган фирма бир хил товарнинг ўзини ҳам ички ва ҳам ташқи бозорга чиқаради, яъни стандарт маркетинг дастуридан фойдаланишда кўрсаткичлар доирасини шунчаки кенгайтириб қўя қолади. Фирма бозори чаққон товарларнинг чет элларда савдо маркасига, дизайнига, ўраш-жойлашга ёки таркибига бирон бир ўзгаришлар киритмасдан ҳам сотилишига ишонади. Бундай ёндашув ишлаб чиқаришнинг ялпи бориши туфайли харажатларни ғоят камайтиришга имкон беради. Аммо бунда айрим мамлакатларнинг миллий ўзига хос томонлари, қонунлар, расм-русумлардаги фарқларга эътибор берилмайди. Шу сабабли бундай стратегия фирманинг товари халқаро миқёсда ном қозонган ёки товарнинг чет элларда сотилиши ҳиссаси унчалик кўп бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Масалан, жаҳонга машҳур «Кока-кола» ва 358 «Пепси-кола» фирмалари ўз оммавийлиги туфайли оддий кенгайтиришнинг табақаланмаган стратегиясидан фойдаланади. Табақаланмаган маркетинг стратегияси турли бозорлардаги талаб ва дид эҳтиёжлари, ҳуқуқий нормалар, тил талаблари, маданий тафовутлар ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритилган товарлар таклифининг ўзига хос томонларини аниқлашга асосланади. Фирма нарх белгилашда маҳаллий, иқтисодий, масалан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) миқдори каби кўрсаткичларни ҳисобга олади. Худди шу сабабли кўпгина фирмалар суст ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда товарларнинг соддалаштирилган кўринишларини ёки арзон маҳаллий ишчи кучидан фойдаланиб, умуман тайёр маҳсулотни паст нархларда сотади. Айни пайтда саноати ривожланган давлатларда нархлар юқорироқ белгиланади, чунки нархлар кўшимча халқаро маркетинг ва маҳсулот сифати харажатларини ўз ичига олади. Халқаро маркетингнинг энг пухта таркибий қисми - бу маҳаллий талаблар ва миллий анъаналарни зийраклик билан пайқайдиган рекламадир. Масалан, шиналар рекламаси Буюк Британияда-хавфсизликка, АҚШда - фойдаланиш тафсилотларига, Германияда - ихчамликка биринчи навбатда эътибор беради. Табақаланган стратегая халқаро маркетингда кенг қўлланилади. Бир томондан, бу маҳсулотни режалаштиришнинг ғоят оддий усули, чунки янги товарни яратиш шарт бўлмай, унга бир мунча ўзгаришлар киритиш кифоялиги назарда тутилади. Иккинчи томондан, стратегияни қўллаш реклама, дизайн ва товар силжиши учун қўшимча харажатларни оширишга, шунингдек, марказлашган бошқаришни чеклашга олиб келади. Шунинг учун ҳам кейинги вақтларда халқаро фирмалар маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва режалаштиришда кўпроқ омихта ёндашувлардан фойдаланмоқда. Бу ёндашув доирасида икки стратегия ҳаракати мувофиқлашади, бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигини энг юқорига кўтариш, фирма маркасини барқарор сақлаш, марказ томонидан назоратни амалга ошириш ва айни пайтда маҳаллий талабларни қондиришга имкон беради. Масалан, 3М фирмаси жаҳон бўйича ярим маҳсулот кўринишида ёки АҚШ да жойлашган корхоналарга хом ашё кўринишда сотиладиган товарларни ишлаб чиқаради.Сўнгра бу маҳсулот чет элга чиқарилади. Чет элда ишлаб чиқариш ниҳоясига етказилади, товарлар конкрет мамлакат ёки минтақадаги истеъмолчининг ўзига хос талабларига мувофиқ ўраб-жойланади ва белгилар қўйилади. Халқаро маркетингда ҳам ички бозорда бўлгани каби тадқиқотлар бозор сегментациясига асосланади, бунда сегментацион таҳлилнинг икки даражасидан кенг фойдаланилади. Турли миллий бозорлардаги имкони харидорларнинг табақалаштирилган тафсилотларини аниқлаш, белгилаб олиш билан бирга, бу бозорларнинг аҳамияти дастлабки баҳолашдан ўтказилади ва умуман жаҳон бозорининг сегментацияси амалга оширилади. Бундай турдаги сегментациялашнинг усулларидан бири турли миллий бозорларнинг белгилаб олинган андазага мувофиқлигини аниқлашга асосланади. Бозорларни 359 гуруҳлаштириш стандартлаштирилган маркетинг стратегиясини қўллашга имкон беради. Бу усул ва унинг турли кўринишлари матрицали сегментация усули деб аталади. Мақсадли бозорларни танлашнинг бошқа усулларидан яна статистик ва кластер таҳлил усулларини санаб ўтиш мумкин. Статистик усулларга мисол тариқасида регрессион моделларни кўрсатса бўлади. Бу моделларда сегментация қуйидаги схема бўйича ўтказилади: эрксиз ўзгарувчи (омил-самара) ва унга таъсир кўрсатадиган мустақил омиллар мажмуи белгилаб олинади. Одатда муайян миллий бозорда аниқ бир товарнинг истеъмоли ҳажми омил-самара тарзида қабул қилинади. Истеъмол ҳажмига таъсир кўрсатадиган омиллар ҳам таҳлил этилаётган товарнинг хусусиятларига, ҳам тадқиқ этилаётган мамлакатнинг турли шароитларига боғлиқ бўлади. Самарали белгининг унга таъсир кўрсатадиган омилларга боғлиқ эканлигини аниқлайдиган регрессион бошқариш типи миллий бозорни у ёки бу сегментга киритиш мезонига айланади. Кластер таҳлилнинг вазифаси эса кузатишлар мажмуи асосида объектлар тўпламини бир қатор кластерлар (кичик тўпламлар) га ажратишдан иборат. Бунда бир кластерга киритилган объектлар ўхшаш, турли кластерларга тегишли бўлган объектлар ҳар хил бўлиши лозим. Бунда ўхшашлик ва ҳар хиллик (фарқлар) жами тафсилотлар (кузатишлар) мажмуи бўйича кўриб чиқилади. Позициялаш (марралаш) сегментациядан фарқ қилиб, кўп жиҳатлардан истеъмолчининг танлашини белгилайдиган истеъмол афзалликлари ва асос- далилларини ўрганиш билан боғлиқдир. Позициялаш деганда маҳсулот эгалланган ёки унга таъминлаб бериладиган ўринларни аниқлаш тушунилади. Позиция нарх, истеъмол шароитлари, дизайн ва бошқа кўрсаткичлар билан тавсифланади. Ишлаб чиқариш ва истеъмол структурасини мувофиқлаштириш республика иқтисодиёти учун энг долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Шу муносабат билан сегментация ва позициялаш истеъмолчига мўлжал олиш, уни аниқлаш усуллари тарзида айрим ўртача, типик истеъмолчидан янада аниқроқ истеъмолчига мўлжал олишга имкон бериб, миллий хўжалик шароитларида, аммо асосан халқаро муносабатларда амалий маъно касб этмоқда. Халқаро маркетингнинг товар ҳаракати жараёнини бошқариш сингари таркибий қисми ҳам алоҳида диққатга сазовор. Товар ҳаракати деганда товарни истеъмолчига шунчаки оддий етказиб беришни эмас, балки талабни рағбатлантириш тизимини тушунмоқ керак. Товар ҳаракатининг оқилона йўлларини танлаш, омборхоналарни жойлаштириш, товар жамламаларини мақсадга мувофиқлаш, улгуржи ва чакана савдо операцияларини бирлаштириш ва бошқа муаммолар ҳал этиладиган доирада харажатлар ва олинган самаралар доимо ҳис қилиб борилади. Ҳозирги шароитларда йирик савдо фирмаси бу улгуржи-чакана савдо комплекси бўлиб, омборхоналар, минтақавий тақсимот марказлари, қудратли транспорт хизматларининг сертармоқ тизимига эга. Жаҳон иқтисодиётида майда ва ўрта савдо фирмалари «франчайзинг» типидаги шартнома муносабатлари асосида корпоратив бизнес доирасига кириб бормоқда. Муомала 360 соҳаси билан бошқаришнинг бу нисбатан янги шакли айниқса АҚШ да кенг тарқалди. Йирик саноат ёки савдо монополиялари - франчайзер ҳомийлигида шартнома (контракт) асосида майда ва ўрта савдо фирмаларининг бутун бир тармоғи барпо этилади. Уларнинг эгалари франчайзер амри бўйича савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш шартларини бажариш мажбуриятини олади. Франчайзер ўз шерикларига савдо зонасини танлаш, савдо корхонасини очиш ва жиҳозлаш, савдо ходимларини тайёрлаш ишларида ёрдам беради. Натижада тизим таркибига кирган савдо корхоналарини стандартлаштириш ва бир хиллиги таъминланади. Шартнома тузган дўкондор (савдогар) франчайзерга муайян кириш бадали, шунингдек, савдодан фоиз тўлайди. Бундай тизимнинг афзаллиги шундаки, сотиш имкониятлари кенгаяди, фирма кўшимча даромад олади, харажат ва молиявий масъулиятнинг катта қисми майда дўкондорлар ҳиссасига тушади. Савдо капиталининг тўпланиши ва бошқариш, товар ғамламаларини ҳисобга олиш ва режалаштириш, товарларни сақлаш ва ташишдаги энг янги ютуқлардан фойдаланиш натижасида ривожланган индустриал мамлакатларда товар ҳаракатининг уюшган қудратли каналлари-«занжирли тизимлар»,-деб аталмиш тизимлар барпо этилган. Улар чакана ва улгуржи савдо корхоналари, транспорт тизимлари, турли савдо воситачиларини қамраб олган. Ишлаб чиқариш билан савдонинг ўз савдо корхоналари тармоғини барпо этиш асосида бирлашуви ва савдо корхоналари билан контракт муносабатлардан фойдаланиш жараёни ҳам тез суръатлар билан ривожланмоқда. Товарларни сотиш муаммоси кескинлашган ҳозирги шароитларда халқаро бозорларда лизинг-ишлаб чиқариш воситалари ижараси фаол маркетингнинг кенг тарқалган воситасига айланмоқда. Лизинг, бир томондан, саноат компанияларини қўшимча савдо йўли билан таъминлайди, натижада истеъмолчилар доираси кенгаяди, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш дастурларининг пухталиги, уларни бажариш учун зарур ресурсларни сафарбар этиш имконияти анча ортади. Халқаро молия лизинги катта истиқболга эга. У халқаро илмий-техника кооперациясининг ишлаб чиқариш ва тижорат самараларини ғоят кўпайтириши, ҳамкорликдаги илмий тадқиқот ва тажриба- конструкторлик ишлари якунларини жорий этишни тезлаштириши, ҳамкорликдаги ишбилармонлик уфқларини кенгайтириши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling