Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

18.2. Халқаро савдо тушунчаси 
Навбатма-навбат халқаро маркетинг доирасини ва халқаро савдо тизим 
хусусиятларини ўрганиши лозим. 
Халқаро савдо тизими. Четда фаолият юргизишни мақсад қилиб олган 
Америка фирмалари халқаро савдо тизими таркибидаги чегаралар ва 
имкониятларни ҳисобига олиши лозим. Четда фаолиятни ташкил қилмоқчи 
бўлган фирмалар турли хил савдо чегараларига дуч келишади. Шулардан энг 
кенг тарқалган чегаралов (тўсқин) бу божхона ҳақи ҳисобланади. Қайсики бир 
нечта мамлакатлар бир нечта товарларга солиқлар ўрнатади. Божхона ҳақи 
мамлакатга кириб келаётган товарлар хоҳишини пасайтириш ёки ҳудудидаги 
фирмаларни рақобатлардан ҳимоя қилиб, қисқартириши мумкин. Бундан 
ташқари экспортёр квотага дуч келиши мумкин, яъни мамлакатга шу товарни 
киргизиш маълум миқдорда рухсат берилган, белгиланган миқдордан 
ортиқчасини олиб кириш таъқиқланади. Квотанинг мақсади, чет эл влютасини 
ўзида сақлаб қолиш, миллий саноат ва ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш ва иш 
билан бандликни таъминлаш. 
Квотанинг яна бир фойдаси эмбарго, яъни импортнинг алоҳида 
қисмларини мамлакатда умуман таъқиқланади. Савдодаги ёқимсиз ҳолатлардан 
бу валюта назорати, яъни нақд пул ҳажмли регулятори, бунда валюталарни чет 
эл валютасига алмаштириб бериш, белгиланган миқдорда бўлади. Ортиқча 
қисмини алмаштирилмайди. 
Шу вақтда бир қатор мамлакатлар иқтисодий ҳамжамият ташкил 
қилдилар, булардан катта аҳамиятга эга бўлганлардан бири Европа иқтисодий 
ҳамжамияти. Европа иқтисодий ҳамжамияти аъзолари асосан §арбий Европа 
мамлакатлари, уларнинг мақсади шу ҳамжамият доирасида божхона ҳақлари ва 
нархларни пасайтириш, иш билан бандлик ва инвестицияни ўстириш. Европа 
иқтисодий ҳамжамияти ташкил топганидан кейин бир қанча ҳамжамиятлар 
ташкил топди. Булар: Лотин Америка эркин савдо ассоциацияси; Марказий 
Америка умумий бозори ва иқтисодий ҳамкорлик иттифоқи, бунга Шарқий 
Европа мамлакатлари киради. 
Фирма ташқи бозорга чиқишдан мамлакатларнинг иқтисодий, сиёсий-
ҳуқуқий ва маданий хусусиятларга эътибор бериши лозим. 
Иқтисодий доира. Халқаро маркетинг билан шуғулланувчи фирма ташқи 
бозорга чиқишни ривожлантирганда, уни қизиқтираётган мамлакатларнинг 
иқтисодиётини ўрганиши лозим. Экспорт бозори сифатидаги мамлакатларни 2 
та характер хусусиятлари билан аниқланади. 
Биринчиси хўжалик таркиби. Мамлакатларнинг хўжалик таркиби унинг 
товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларни, даромад ва бандлик даражасини 
ифодалайди. Хўжалик таркибининг 4та тури мавжуд:
Иқтисодий натурал хўжаликка асосланган мамлакатлар. Бу турдаги 
мамлакатлар аҳолисини катта қисми қишлоқ хўжалигида шуғулланади. 
Яратилган маҳсулотларни катта қисмини уларнинг ўзи истеъмол қилади. 
Қолганлари тўғридан-тўғри бошқа товар ва хизматларга алмаштиради. Бу 


352
шароитда экспортларга кам имконият яратилади. Буларга Бангладеш ва 
Эфиопия мисол бўлади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling