Microsoft Word mvmao uzk doc


Маркетинг харажатлари ва чиқим алоқадорлик таҳлили


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Маркетинг харажатлари ва чиқим алоқадорлик таҳлили. Йиллик 
режа назорати корхона ўз мақсадига эришиш йўлида кўп харажат 
қилмаётганлигининг аниқлигини талаб қилади. Маркетинг харажатлари ва 
савдо ҳажми устидан доимий назорат корхонанинг маркетинг харажатларини 
иқтисод қилинишини таъминлайди. 
Мижозлар ҳаракатини кузатиш. Сезгир корхоналар мижозлари, 
диллерлари ва бошқа маркетинг тизими иштирокчиларининг кузатишда ҳар хил 
усуллардан фойдаланадилар. Бошқарув органи корхона фаолиятидаги 
ўзгаришни аниқлаб бу ўзгариш савдога таъсир этмасдан олдин керакли 
чораларни амалга ошириши мумкин. 
Мижозларнинг ҳаракатини назорат қилишда қуйидаги усуллардан 
фойдаланилади: даъво ва таклифлар тизимини яратиб бериш, истеъмолчилар 
панели ва мижозлар фикрини билиш. 
Ҳатоликларни мослаштириш ҳаракатлари. 
Амалдаги кўрсаткичлар белгиланган йиллик режа кўрсаткичларидан 
кескин фарқ қилганда корхоналар хатоларини мослаштириш ҳаракатини амалга 
оширади. Қуйидаги ҳолатни кўриб чиқамиз.
Ўғит ишлаб чиқарадиган корхонанинг савдо ҳажми кўрсаткичлари 
назорат кўрсаткичларидан фарқ қилади. Бу тармоқ фаолиятида ишлаб чиқариш 
кучининг камайиши ва нархларнинг кескин пасайиши кузатилади. Бу 
ҳолатларни тўғрилаш учун корхона бир қанча кескин чора - тадбирларни 
амалга оширди: 
1. Ишлаб чиқаришни қисқартириш буйруғи берилди; 
2. Баҳо пасайтиришни таъминлаш бошланди; 
3. Савдо ҳажмини режасини бажариши учун ўз ходимларига талаблар 
қўйилди.
Ўз мижозларига маҳсулотларни кўпроқ сотиб олишини ёки бўлмаса 
йилнинг охиригача шу маҳсулотларни сотиб олишни талаб қилдилар. Бунда: 
1.
Корхона 
ўз 
ходимларининг 
малакасини 
оширишга, 
реклама 
харажатларига, хайрия тадбирларига маблағлар ажратилишини тўхтатди; 
2.
Корхона ходимларини вақтинча ва доимий ишдан бўшатиш, пенсияга 
чиқариш ишлари бошланди; 
3.
Бухгалтерия ҳисобида ҳам хар хил қонунга хилоф ишлар олиб борилди; 
4.
Асосий воситаларни янгиларини сотиб олишга ажратилган маблағлар 
қисқартирилди; 


341
5.
Ўз маҳсулотларини бошқа фирмаларга сотиш бошланди; 
6.
Корхонани бутунлай сотиш ёки бошқа компанияга бирлаштириш йўллари 
кўрила бошланди. 
Корхоналарда амалдаги кўрсаткичлар йиллик режадаги кўрсаткичлардан 
кескин фарқ қилганда корхоналар тўғри ва соддароқ ечимлар топишлари керак. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling