Microsoft Word mvmao uzk doc


Товарнинг ҳаётий цикли давомида маҳсулот нархи


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Товарнинг ҳаётий цикли давомида маҳсулот нархи. Бозор тез ўзгариб 
боради ва шунга кўра ҳар бир маҳсулот ҳам ўз ҳаётий циклини ўтайди, шу вақт 
давомида фирмалар доимо товар стратегиясига, шу жумладан нархларга ҳам 


327
ўзгаришлар киритади. Нарх маркетингини ишлаб чиқишда янги маҳсулотга 
нарх белгилаш энг жиддий босқичлардан биридир. Янги маҳсулотни ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ харажатлар, бозордаги талаб даражаси, рақиблар 
харажатлари ҳали етарли даражада маълум эмас. Жами ноқулай шароитлар 
мажмуини кўриб чиқиб, янги маҳсулотга нисбатан нарх белгилаш қарори ғоят 
хатарли бўлиши мумкин. 
Нарх белгилашнинг қийинлиги муайян даражада маҳсулотнинг 
янгилиги даражасига ҳам боғлиқ. Бу даража эса учга бўлинади: энг янги 
маҳсулот, техникавий илғор маҳсулот, янги тақлидий (оригинал бўлмаган) 
маҳсулот ва мослаштирилган (ўринбосар) маҳсулотлар. Янгилик 
белгилари киритилган энг янги маҳсулотлар бажарадиган вазифалари 
билан бошқа ҳар қандай маҳсулотдан ажралиб турадиган маҳсулотга нарх 
белгилаш энг қийин иш. Бозор талаби ҳали номаълум, товарини баҳолаш 
учун қиёсий маркетинг тажрибаси йўқ ва маҳсулот ҳануз номаълум 
қўлланиш соҳаларига эга бўлиши ҳам мумкин. Шу сабабли ноёб 
маҳсулотларга нисбий нарх белгилашда асосий масала «қаймоғини олиш» 
ёки «кириб олиш» сиёсатини қабул қилишдан иборатдир. Бунда 
мутахасислар нархга нисбатан асосий истеъмолчиларнинг муносабати 
даражасини белгилашдилар. 
 


328
Таянч иборалар 
Олигополистик бозор 
• «харажатлар плюс фойда» услуби 
• Монополистик рақобат бозори 
• Соф рақобат бозори 
• Ёпиқ савдо асосида нарх белгилаш 
• Товар фойдалилик даражасига қараб нарх белгилаш 
• Нарх 
• «Қаймоғини олиш» 
• «Кириб олиш» 
• Соф монополия 
Эластик талаб 
• Нарх сегменти 
Сифат сегменти 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling