Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нархни формулаларда белгилаш .
- «Ўртача харажатлар плюс фойда» тамойили бўйича нарх белгилаш.
16.3. Нарх белгилаш
Нарх белгилаш усуллари фирма талаб чизмасига (графигига) асосланиб, харажатларнинг ҳисобий миқдорини белгилаб, рақиблар нархини ўрганиб, ўз маҳсулотига нарх белгилашга киришади. Бунда нарх белгилашнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкин. Нархни формулаларда белгилаш. Кўпгина корхоналар маҳсулот сотиш нархини аниқлашда содда формулалардан фойдаланади. Бундай формулалар ялпи олганда ишлаб чиқариш харажатларининг жами бандларига ёки бу бандларнинг айрим қисмларига алоҳида маъно беради. Улар ғоят оддий бўлиши мумкин. Масалан, фирма ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларида ўз ходимларига тўланадиган иш ҳақини белгилаб, уни учга кўпайтиради. Шундай қилиб, унинг бир қисми маслаҳатчилар иш ҳақини қоплашга, яна бир қисми қўшимча харажатларга кетади, учинчи қисми фойда тарзида ёнга қолади. Ишлаб чиқариш тўлиқ харажатларининг барча бандлари мураккаб формулаларда яхшироқ ҳисобга олинади. Фирмалар нарх белгилашда формулалардан фойдаланиб, ўзларининг ноёб ёндашувларини ишлаб чиқади, аммо бу соҳада ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бор. Формулаларга кўра нарх белгилаш, нарх белгилашнинг бошқа усуллари каби, биринчи навбатда эътиборни фойдага қаратади, талабни ҳисобга олмайди, яъни бозор шу маҳсулотга белгиланган нархни тўлайдими? - буни инобатга олмайди. Шунингдек нархни пасайтиришга қаратилган рақиблик ҳаракатларини ҳисобга олмайди. «Ўртача харажатлар плюс фойда» тамойили бўйича нарх белгилаш. Товарнинг таннархига муайян устама қўйишдан иборат бўлиб, нарх белгилашнинг энг оддий усули ҳисобланади. Сотувчилар харидорлар олдида улар қўйган нарх таннарх билан сарфланган капиталдан олиниши лозим бўлган адолатли фойда йиғиндисига тенг эканлигини эълон қиладилар. Устама нарх миқдори товар турига қараб, жуда кенг чегараларда тебраниб туради. Шунингдек товарнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етиб боришига қараб охирги нарх улгуржи ва чакана савдо қўядиган устама нархлар якунини ифодалайди. Устама нархлар негизида нархларни ҳисоблаш усули ишлаб чиқарувчилар ўртасида энг кенг тарқалган, сабаби бунда нарх белгилаш муаммоси соддалашади, агар тармоқ бозорида сотувчиларнинг кўпчилиги шу ёндашувдан фойдаланадиган бўлса, нарх рақобати минимумга келтирилади. Аммо стандарт устамаларни қўллаш жорий талабнинг ўзига хос томонларини эътиборга олмайди ва табиати аниқ бўлган ҳолларда, хавфли бўлиб қолади. Шу сабабли, энг мақбули - талаб даражаси ва табиати аниқ бўлган ҳолларда, шунингдек, муайян миқдорда ва келишилган нархларда товар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномалари тузилганда нарх «ўртача харажатлар плюс фойда» тамойили бўйича белгилаш ҳисобланади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling