Microsoft Word mvmao uzk doc


«Кўзланган фойда нормаси» олишни таъминлайдиган нарх


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

«Кўзланган фойда нормаси» олишни таъминлайдиган нарх 
белгилаш. Бундай ёндашувни қўллайдиган ишлаб чиқарувчилар олдиндан 


322
сарф этилган капитал учун муайян қайтим фоиз олишга интиладилар. Бу 
усул ўртача солиштирма харажатларни ҳисоблашга асосланади, 
инвестицияланган капитал учун кутиладиган қайтим фоизи доимий 
харажатларга қўшилади ва харажатларнинг бир қисми ҳисобига 
ўтказилади, сўнгра ўртача харажатлар миқдори топилади, энди орзудаги 
фойдани ҳам ўз ичига олган нарх белгиланади. Агар компания 
режалаштирилган ҳажмда ўз товарини сота олса, у кўзланган фойда 
нормасини олади. Агар савдо ҳажми кам бўлса, унда маҳсулот босилиб 
қолади, компания инвестицияланган капитал учун «салбий фойда» билан 
зарар кўради. 
Нархни чегаравий харажатлар бўйича белгилаш. Бундай 
ёндашувни қўллаш билан фирма маҳсулотининг қўшимча ҳажми 
бирлигини бу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг алоҳида қийматига сотади, 
бу ҳолда харажатларнинг фақат бир қисми қопланади, фойда амалга 
ошмайди. Нархни белгилашнинг бундай стратегияси агар фирма ишни 
тўхтатиш хавфи остида қолган ва фойдаланадиган ишчи кучини сақлаб 
қолишни хоҳлаган шароитларда наф келтириши мумкин. Бундан ташқари, 
«нархлар улушига» тортиладиган фирмалар рақибларини йўлдан олиб 
ташлашда ушбу усулдан фойдаланади.
Географик нарх белгилаш. Харидорларни турар жойи юкларни 
ташишда нисбатан муайян муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабли 
савдо келишувларида «франке» атамаси қўлланилади. Бу сўз итальян 
тилидан таржима қилинганда «эркин» маъносини билдириб, харидор 
товарни юклаш, ташиш, баъзан суғурта қилиш билан боғлиқ бевосита 
харажатлардан озодлиги даражасини белгилайди (бу харажатлар товар 
нархига қўшилган бўлади). Масалан, юк олувчининг франко-омбори юкни 
омборга етказиб бериш билан, франко-вагон-товарни вагонга ортиб бериш 
билан боғлиқ жами харажатлар товар нархига киритилганлигини ифода 
этади.
АҚШда «франко» ўрнига «фоб» атамаси қўлланилади (сўзма-сўз таржимаси 
– кемада эркин). Бу атама денгиз орқали боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий 
келишувларни ифода этади. «Фоб» шартларига кўра, сотувчи юкни кема 
бортига етказиб беради, шундан кейинги харажатлар, шу жумладан, суғурта 
харажатлари ҳам харидор зиммасига юкланади. Бундай ҳолат харидорга мулк 
эгаси бўлиш ҳуқуқи муайян пунктда берилишини ифода этади. Кема бортига 
етказиб келишга қадар юкнинг талофат ёки зарар кўриши хатари зиммасида 
туради. Юк етказиб берилгач, «Франко (фоб) - етказиш манзили» нархнинг 
белгилашнинг қарама-қарши сратегиясини ташкил этади. Бу ҳолда сотувчи 
жами транспорт харажатларини тўлайди ва маҳсулот харидор қўлига етиб 
боришига қадар маҳсулотга эгалик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Нарх белгилашнинг юқорида кўриб ўтилган усуллари харажатларини 
ҳисоблаш, тўлиқ, тўғри, ўртача, стандарт ва чегаравий харажатлар 
ҳақидаги ахборотлардан фойдаланишга асосланади. Аммо шуни 
таъкидлаш лозимки, чет элларда қабул қилинган нарх ўсишнинг 
харажатлар усуллари бизнинг корхоналаримизда қўлланадиган усулдан 


323
катта фарқ қилади, чунки мамлакатимизда нархлар жаҳон товар 
бозорларига хос бўлган нархлардан ғоят фарқ қилади. 
Шу сабабли корхоналар маҳсулот экспортида ташқи савдо 
нархларини маъмурий йўл билан, нарх белгилашнинг одатдаги бозор 
тамойилларига таяниб, жорий қилади. Аксарият шу турдаги товарларнинг 
ўртача бозор нархларига, бозорда энг катта ҳиссага эга, нарх етакчиси 
бўлган товарлар нархларига нисбат берилади. Эҳтиёжларга қараб нарх 
белгилашдан камроқ фойдаланилади, чунки бунда талаб жадаллигини 
доимий кузатиш, қулай бозорлар ёки янги бозор сегментларини излашга 
тўғри келади.
Нархларни турларига қараб, қуйидагича таснифлаш мумкин: 
• ишлаб чиқарувчи белгилаган нарх: прейскурант, контракт, ҳисобий 
нархлар; 
• бозор нархи: жаҳон, монопол, картель, таклиф, талаб нархлари; 
• харидор нархи: истеъмол, улгуржи, чакана, маълумотнома нархлари; 
• статистик нарх: ўрта статистик, экспорт, жорий импорт, ўзгармас 
нархлар.
Жаҳон нархлари - бу жаҳон бозорига чиққан товарлар интернационал 
қийматининг пулдаги ифодасидир. Миллий қиймат миқдори ҳар бир мамлакат 
муайян товарни ишлаб чиқаришга сарфланган ижтимоий зарур абстракт меҳнат 
сарфлари билан аниқланади. Халқаро қиймат асосида эса жаҳон миқёсидаги 
ўртача меҳнат жадаллиги, ижтимоий зарур иш вақти туради. Йирик экспорт ва 
импорт муаммолари жаҳон бозори нархларида товар бозорлари учун одатий 
ҳол бўлган шартлар асосида, амалга оширади. Улар жаҳон бозорларидаги 
мунтазам битишувлардан фойдаланади, тўловлвр эса эркин муомаладаги
валюта ҳисобида олиб борилади. Жаҳон бозоридаги нархлар ҳақида ахборот 
манбалари: 
• оддий тижорат битишувларида чет эл, фирмалари ўртасида эркин 
муомаладаги валюта ҳисобида олиб бориладиган ҳисоб-китоб 
нархлари ҳақида маълумотлар; 
• халқаро товар биржалари томонидан эълон қилинадиган хом ашё 
товарларига котировкалар; 
• ахборотномалар, нархлар тўғрисида маълумотлар эълон қилинадиган 
тармоқ журналлари, халқаро уюшмалар, етакчи агентликлар ва 
бошқа ихтисослашган ташкилотларнинг даврий нархлари; 
• мамлакатдаги импортёрлар контрактлари; 
• ташқи савдо ташкилотлари қўллайдиган нархлар тўғрисида 
ахборотлар; 
• битим тузишдан олдин таёрланадиган ва кўзда тутилган шартнома 
нархлари акс этадиган таклифлар, фактура варақалари;
• прейскурантлар, каталоглар, БМТ ва ҳукумат ташкилотларининг 
расмий харажатлари, божхона статистика маълумотлари ва бошқа 
манбалар.


324
Нарх бегилаш сиёсати - корхоналар ўзларининг умумий мақсадларига 
мувофиқ нархлар бўйича қарор қабул қилинганидан кейин кундалик 
фаолиятида риоя қиладиган умумий қоидалардан иборатдир. Нарх белгилашда 
фирмалар ягона нарх сиёсати билан ўзгарувчан нархлар сиёсатининг бирини 
танлаши мумикн. Бир нарх сиёсатида маркетолог маҳсулотга ягона нарх 
белгилайди ва уни ҳамма харидорларга ҳар қандай шароитларда бир хил 
таклиф этади. Ўзгарувчан нархлар сиёсатини ўтказиш бир хил товарнинг ўзини 
турли истеъмолчиларга бозор вазиятига қараб, ҳар хил нархларда сотиш 
имконини беради.
Савдо-сотиқ фаолиятида маркетинг мутахассислари учун нарх 
белгилашнинг икки асосий сиёсати мавжуд, бу «қаймоғини олиш» сиёсати 
ва «кириб олиш» сиёсатидир, шунингдек бу ёндашувларнинг айрим 
турлари ҳам учрайди. 
«Қаймоғини олиш» сиёсатидан аксарият бозорга янги маҳсулотни жорий 
этишда фойдаланилади. Бунда нархлар қандайдир бир юқори даражада 
белгиланади, маҳсулот эса сегментация натижасида асосий деб эътироф 
этилган бозорда сотилади. Бозорнинг тўйинишидан кейин истеъмолчиларни 
жалб этиш мақсадида нарх пасайтирилади. Шундай йўл билан тўлиқ даромад 
энг кўп миқдорга етказилади. “Қаймоғини олиш» сиёсати самарадорлигини бир 
қатор шароитлар белгилайди: 
Биринчидан, маҳсулотга бўлган талаб нархларга қисман таъсирчан, 
иккинчидан, харидорлар маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатларидан кам хабардор ва шу сабабли белгиланган суммани 
тўлашга тайёр. Учинчидан, бозор доирасида нарх сегментлари мавжуд 
бўлиб, улар муайян чегараларда нархни ўзгартириб туришга имкон 
беради. Ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан «қаймоғини олиш» сиёсати 
бозорда рақобат бўлмаганда ва шунингдек, у бозорда яқин орада 
кутилмаган ҳолларда яхши натижа беради.
Дастлабки нарх қанчалик юқори бўлса, бозорда рақибларнинг тез 
пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам шу қадар кўпроқ. Иккинчидан, юқори 
нархларни жорий этишда муқобил маҳсулотлар нархларнинг ўртажа 
даражаси нуқтаи назаридан қийинчиликлар учрайди. Мободо, янги 
маҳсулот нархи ўзига ўхшаш маҳсулотларга нисбатан ғоят юқори бўлса, 
бундай маҳсулот бозорларда яхши ўтмаслиги мумкин.
Учинчидан, «Қаймоғини олиш» сиёсати маркетинг стратегияси ва 
структурасида ўзгарилар қилиб туришни назарда тутади.
«Кириб олиш» сиёсати «қаймоғини олиш» сиёсатига зид ўлароқ паст 
нархларни жорий қилиш ва катта ҳажмдаги товар оборотини амалга 
оширишга чорлайди. Бу ёндашувга издош бўлган фирмалар арзон нархлар 
жозибаси маҳсулот сотиш ҳажмини жуда ошириб, товарни юқори 
нархларда сотишга қараганда кўпроқ даромад келтиради деб фараз қилади. 
«Кириб олиш» сиёсати кўпроқ бозор нарх сегментларига бўлинмаган 
ва юқори нархли маҳсулотларни харид қилишга тайёр бозор элитаси 
бўлмаган шароитларда қўлланилади.


325
Ниҳоят кириб олиш сиёсати рақобат бўлган ёки рақобатчилар 
бозорга енгилгина кириб оладиган ҳолларда қўлланилади. Бундай 
шароитларда фирмалар паст нархларни қўллаб, бозор «жозибасини» 
сўндирадилар, аммо арзон нархлар стратегиясида зарар кўрмаслик 
нуқтасига етиш учун кўп миқдорда товар сотилиши керак, аксарият 
ҳолларда, айниқса маҳсулотни жорий этиш жараёнида эса арзон нархлар 
зиён кўришга олиб келади. Шу сабабли ягона йўл - товар сотиш 
бозорларини кенгайтириш, янги сегментлар излаш. 
Шундай қилиб, «қаймоғини олиш» ва «кириб олиш» сиёсатлари нарх 
белгилашнинг фавқулотда намоён бўлиши ҳисобланади. Унинг биринчи - 
қиммат нархлар, иккинчиси арзон нархлар стратегиясидир. Аммо шу икки 
стратегия бир-бирига зид, ўзаро муқобил эмас. Айрим компаниялар айнан 
шу сиёсатдан бирига амал қилади, бошқалари «қаймоғини олиш» 
сиёсатини «кириб олиш» сиёсати билан биргаликда қўллайди. Бунда 
бизнеснинг ҳар бир тури нарх белгилашда ўз бозорига, харажатлари 
структурасига ва нарх белгилашнинг бошқа ўзгарувчан категорияларига 
энг мос келадиган ёндашувларни қабул қилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling