304
рўёбга чиқариш техник, коммерция нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқми,
йўқми, деган саволга жавоб олинади.
Тадқиқотлар ва изланишлар бўлими товар лойиҳасини бир ёки бир неча
вариантини яратадилар. Бу вариантлар ушбу талабларга жавоб бериши керак:
I. Истеъмолчилар рекламада эълон қилинган барча ҳусусиятларни
ўзида мужассам этган товар сифатида қабул қилишлари керак.
II. У хавфсиз бўлиб, мўтаъдил шароитларда ишончли ишлаши керак.
III. Унинг таннархи режалаштирилган
сметадан ошиб кетмаслигини
таъминлаш керак.
Лойиҳанинг муваффақиятли
намунасини яратиш учун кунлар, ҳафталар,
ойлар, ҳатто йиллар ўтиши мумкин. Яратилган
намуна барча зарур
хусусиятларни ўзида намоён этиши керак. Масалан,
электромобиль
истеъмолчида ўта пишиқ ишланган, пухта, хавфсиз машина сифатида тассурот
қолдириши керак.
Намуналар тайёр бўлгандан кейин, улар синалади.
Синовлар
лаборатория, табиий шароитларда ўтказилади.
Электромобиль енгил юриши,
бурилишларда кўтарилиб кетмаслиги, шиналари чидамли бўлиши керак. Синов
жараёнида истеъмолчидан электромобилни ҳайдаб кўриш
таклиф этилади,
фикр-мулоҳазалари сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: