Microsoft Word mvmao uzk doc
Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш. Фараз қилайлик, сўров
натижаларига кўра, биринчи лойиҳа яхши баҳоланди. Энди конкрет электромобиль билан бозорга чиқиш маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш керак. Маркетинг стратегиясининг баёни уч қисмдан иборат бўлади. 303 Биринчи қисмда товар сотилиши мўлжалланган бозор ҳажми, бозор структураси, бозор характеристикаси, шунингдек, янги товарнинг савдо ҳажми, унинг бозордаги улуши, бир неча йилга мўлжалланган фойданинг миқдори кўрсатилган бўлади. Бу қуйидагича кўринишга эга бўлади. Янги товар сотилиши мўлжалланган бозор контингентини харид учун, дўстлариникига меҳмонга бориш учун оилада иккинчи автомобилга муҳтож бўлган уй бекалари ташкил этади. Шунинг учун ҳам янги товар, яъни электромобиль бошқа автомобилларга нисбатан нархи ҳам, экспулатацияси ҳам иқтисодий арзон, ҳаракатланиш борасида ўта қулай транспорт воситаси сифатида тақдим этилиши керак. Фирма зарарнинг 3 млн. долларлик зарар суммасини сақлаган ҳолда биринчи йили 500 минг электромобиль сотишни мўлжал қилиб қўяди. Иккинчи йили аса 700 минг электромобиль сотиш ҳамда режадаги 5 млн. доллар фойда кўришни мўлжал қилади. Иккинчи қисмда янги товарнинг мўлжалдаги нархи, биринчи йили маркетинг учун кетадиган сарф-харажатлар сметаси берилади. Электромобиль уч хил рангда, алоҳида буюртма асосида ҳаво тозалагич мосламаси ўрнатилган ҳолда таклиф этилади. Унинг чакана нархи 6 минг доллар бўлиб, дилерларга 15 фоиз арзонлаштирилади. Бир ой ичида 10 тадан ортиқ электромобиль сотган дилерга ҳар бир сотилган машина учун яна қўшимча 5 фоиз арзон нарх белгиланади. Реклама учун ажратилган 6 млн. доллар умум-миллий ва маҳаллий ҳудуд учун тенг тақсимланади. Рекламада электромобилнинг иқтисодий арзонлиги ва ҳаракатланиши ўта қулайлигига алоҳида урғу бериш лозим. Электромобилларни ким сотиб олгани, харидорлар эҳтиёжини қай даражада қондирилаётганини билиш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказишга биринчи йили 100 минг доллар ажратиш мўлжалланади. Учинчи қисмда янги товарнинг сотилиш ҳажми, фойда суммаси, маркетингнинг узоқ вақтга мўлжалланган стратегияси баён этилади. Натижада фирма «автомобилларнинг савдо бозорида 6 фоизни ишғол этиб, қўйилган сармоядан 15 фоиз фойда кўришни режалаштиради. Бу режани амалга ошириш учун товарнинг сифати юқори даражада бўлиши, вақт ўтиши билан техник изланишлар орқали сифатни янада яхшилаб бориш зарур. Рақобат мўтаъдил бўлса, икккинчи ва учинчи йили товарнинг нархи ошади. Реклама учун ажратилган маблағ ҳар йили 10 фоизга ошиб боради. Иккинчи йилдан бошлаб маркетинг тадқиқотлари учун маблағ 60 минг долларгача тушади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling