Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тижорат мақсадида кенг миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
Бозор шароитида синов. Электромобиль лаборатория синовларидан
муваффақиятли ўтса, истеъмолчиларнинг ижобий фикрларини олса, фирма бозор шароитида синаш учун электромобилнинг кичик партиясини сотувга чиқаради. Бу босқичда товар ва ўтказилаётган маркетинг стратегияси бозор шароитларида синалади, бунда харидор ва дилерларнинг талаблари, истаклари ўрганилади. Шу орқали бозорда ушбу товарга бўлган эҳтиёж ҳажми аниқланади. Товарнинг турига қараб бозор шароитидаги синовлар ҳам турлича бўлади. Тижорат мақсадида кенг миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Бозор шароитидаги синовлар натижасида олинган маълумотлар фирма раҳбариятига шу турдаги товарни ишлаб чиқариш ёки чиқармаслик тўғрисидаги қарорни қабул қилишга ёрдам беради. Агар фирма янги турдаги товарни коммерция мақсадида ишлаб чиқаришга киришса, у ҳолда катта сарф харажатлар қилишга тўғри келади. Бутун бошли ишлаб чиқариш комплексини қуриш ёки арендага олиш керак бўлади. Бундан ташқари, фирма биринчи йилнинг ўзидаёқ реклама учун 10 млн.дан 50 млн. гача доллорлик маблағ сарфлашига тўғри келиши мумкин. Фирма янги турдаги товар билан бозорга қачон, қаерга чиқиши, товарни кимга ва қандай таклиф этиши керак деган саволларга жавоб топиши керак бўлади. ҚАЧОН. Биринчи навбатда товар бозорга ўз вақтида чиқишини таъминлаш керак. Агар электромобиль фирманинг бошқа моделларини сотишга ҳалақит қилса, унда янги товарни чиқаришни тўхтатиб туриш керак. Агар электромобилни янада такомиллаштириш имкони бўлса, унда фирма учун товарни келгуси йили тақдим этиш дурустроқ бўлади. Бундан ташқари иқтисодий турғунликлар вақтида ҳам янги товар билан бозорга чиқиш мақбул 305 эмас. ҚАЕРГА. Фирма товарни фақат бир регион, бир неча регион, умуммиллий ёки халқаро миқёсда ишлаб чиқаришини ҳал қилиши керак. Ҳамма фирмалар ҳам янги товарлар билан бирданига умуммиллий бозорга чиқиш имкониятларига эга эмаслар. Одатда улар бозорни аста-секинлик билан ишғол этувчи график ўрнатадилар. Хусусан, катта бўлмаган фирмалар ўзига маъқул бир шаҳарни танлаб, янги товар тақдимотини ўтказадилар. Шу тариқа бирин-кетин бошқа шаҳарлар, бозорлар ўзлаштирилади. Йирик фирмалар янги товарни, аввало, бир регионда, кейин бошқа регион учун чиқаради. Умуммиллий тармоқларга эга бўлган фирмалар, масалан автомобилсозлик корпорациялари, баъзан янги моделларини бир йўла умуммиллий миқёсда ишлаб чиқарадилар. КИМГА. Фирма ўзлаштирилиб борилаётган бозорларнинг ўзи кўпроқ манфаатдор бўлган томонларини изчиллик билан ривожлантириши керак. Фирма янги товарни бозор шароитида синаш жараёнида бозор сегментини аниқлаб олган бўлиши керак. Бозорнинг биринчи даражали сегменти қуйидаги тўрт характеристикага эга бўлиши энг мақбул ҳисобланади: 1. Турли тоифалардан ташкил топиши; 2. Бу тоифадагилар фаол истеъмолчи бўлиши керак; 3. Улар жамоатчилик фикрини билдиришда илғор бўлиб, янги товар ҳақида ижобий баҳо беришлари керак; 4. Уларни кам харажат билан оғдириб олиш мумкин бўлиши керак. ҚАНДАЙ. Фирма янги товарни изчиллик билан бозорга олиб чиқиши режасини тузиши керак. Масалан, турли тадбирлар учун смета тузилиши керак. Масалан, электромобилни кенг миқёсда бозорга олиб чиқишдан олдин машина кўргазма залларига қуйилади ва катта тарғибот ишлари олиб борилади. Кўргазма залига иложи борича кўпроқ кишиларни жалб этиш мақсадида турли сувинерларни тақдим этилишини ташкил этиш мумкин. Фирма ҳар бир янги турдаги товар учун, ҳар бир янги бозор, регион учун алоҳида маркетинг режасини тузиши керак. Турли ташкилот ва муассасалар янги турдаги товар ва хизматларни ташкил этиш заруриятини борган сари кўпроқ тушунмоқдалар. Ҳозирги кунда мавжуд товарларнинг умри қисқармоқда, уларнинг ўрнини янги турдаги маҳсулотлар билан тўлдириш эҳтиёжи туғилмоқда. Аммо янги товар муваффақиятсизликка учраши мумкин. Янгилик билан боғлиқ таваккалчилик хавфи бўлса-да, шу баробарида катта фойда келтириш ҳам мумкин. Янгиликлар яратиш борасида муваффақиятга эришнинг асоси: янги товарлар ғоясини шакллантириш, жиддий тадқиқотлар ўтказиш, янги товарни рўёбга чиқариш босқичларида тўғри қарорлар қабул қилиш кабиларга боғлиқ. Янги товарни яратиш жараёни саккиз босқичдан иборат, ҳар бир босқичнинг вазифаси шуки, фирма мақсадига мувофиқ бўлмаган ғояларни ўз вақтида тарк этиш. Шундай қилиб хулоса шуки, ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида рақобат борган сари кучайиб бормоқда. Ушбу шароитда, яъни 306 рақобатчиларни енгиш, фойда олиш учун доимо янги турдаги товарлар ишлаб чиқиш орқалигина истеъмолчиларнинг талабларини қондириш мумкин. Шунинг учун ҳам, маркетингнинг энг муҳим масалаларидан бири янги турдаги товар ишлаб чиқиш стратегияси пухта ўрганиш, изчиллик билан амалга оширишни тақозо этади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling