Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Тескари алоқа-бу эшитганга, ўқиганга ёки кўрганга нисбатан акс
таъсир ёки таъсирланиш таянчи. Бунда мазкур ахборотни олган шахс шу 
ахборотга бўлган муносабатини, тушунганлиги ёки тўлиқ тушмаганлигини, 
қўллаб қувватлаши ёки инкор этишини шу ахборотни юборган шахсга 
билдиради. Бундай алоқа ҳар иккала томоннинг бир-бирини қанчалик 
тушунганини билиш учун зарур. 
Раҳбар берилган топшириқ ёки айтилган сўз ҳар доим бўйсинувчилар 
томонидан бирдек қабул қилинади деб ўйламаслиги керак. Бундай хато фикрга
борувчи раҳбар ўзини реал воқеликдан узоқлаштиради. Тескари алоқани 
самарали ўрнатмаган раҳбарнинг бошқарув фаолияти заифлашади ва 
инқирозга юз тутади. 
Шов-шув ахборот алмашув жараёнида салбий таъсир кўрсатувчи 
унсурлардан ҳисобланади. Ахборотларни узатиш назарияси тили билан 
айтганда шов-шув-бу ғояни бузиб талқин қилишда намоён бўлади. Айтилган 
сўздан тортиб то уни қабул қилингунгача бўлган масофадаги турли тўсқинлар, 
шов-шувлар ахборотни кодлаштириш ва декодлаштириш, шунингдек раҳбар 
билан бўйсинувчи ўртасидаги алоқа жараёнига катта таъсир ўтказиши мумкин. 
Шу сабабли шов-шувни ҳам эътиборсиз қолдириш мумкин эмас.
Ҳозирги даврда халқ хўжалигининг турли бўлинмалари фаолиятини 
бошқариш, энг аввало тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш турли-
туман ахборотларга боғлиқ. Ахборотларнинг хилма-хиллиги ҳар бир бошқарув 
объектининг фаолияти кўп томонламалиги билан, бошқарув соҳалари ҳам 
турли туманлиги билан белгиланади. Булар эса пировард натижада ишлаб 


104
чиқариш жараёнлари миқёсининг катталиги, ўта мураккаблиги ва давом этиш 
суръатларининг юқорилиги билан боғлиқдир. 
Бошқарув ахборотлари ўта турли-туман бўлагнлиги туфайли мазкур 
бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш учун зарур ва етарли ахборотни танлаб 
олиш анча қийин. Барча ахборотларни ўзига хос белгиларга қараб тур ва 
гуруҳларга ажратиш, яъни классификация қилиш ёки таснифлаш бу 
қийинчиликни бартараф этиш ёки бир оз енгиллаштиришга маълум даражада 
ёрдам беради. 
Туркумлаганда ахборот тизими ҳар томонлама соддалашади, шунингдек 
уни тўплаш, узатиш ва турларга ажратиш осонлашади,бунинг натижасида 
раҳбар ходимлар ахборот билан тўлиқроқ таъмин этилади. Барча ахборотларни 
қуйидаги белгилар бўйича туркумлаш мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling