Microsoft Word mvmao uzk doc
Самарали қулоқ солишнинг 10 қоидаси
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Самарали қулоқ солишнинг 10 қоидаси
Сўзлашдан тўхтанг • Гапира туриб қулоқ солиш мумкин эмас. Ҳар бир кишига шивирла аммо ҳеч кимга овоза қилма” деган нақл бор. Сўзловчига ўзини эркин тутишга ёрдамлашинг • Гапирувчи кишига ўзини эркин тутиши учун шароит яратинг. Кўпинча буни ҳал қилувчи муҳитни яратувчи деб аташади. Ўзингизни сўзловчига қул?қ солаётганингизни кўрсатинг • Ўзингизни манфаатдор эканлигингизни кўрсатинг ва шунга мос равишда ҳаракат қилинг. Сўзлашув жараёнида газета, журнал ўқиманг. Эшитатуриб унга рад қилиш баҳоналарини изламасдан, балки уни тушинишга ҳаракат қилинг. §ашга тегадиган ҳолатларни бартараф қилинг • Расм чизиб турманг, столга урманг, қоғозларни бир жойдан иккинчи жойга қўзғатаверманг, эҳтимол эшикни ёпиб қўйилса, хонада сокинлик бўлади? Бардошли бўлинг • Вақтни аяманг. Сўзлагувчини бўлманг. Чиқишга зўр берманг, эшик томон қадам босманг. Сўзловчига ҳамдард бўлинг • Сўзловчини ўзингизнинг ўрнингизга қўйиб кўринг. Характерингизни сақлай билинг • §азабланган киши суҳбат мазмунига ноаниқлик киритиш пайида бўлади. Баҳсга ва танқидга йўл қўйманг • Бундай ҳол сўзловчини ҳимояга ўтишга мажбур қилади. У жим бўлиб қолиши ёки жаҳлланиши мумкин. Айнан баҳсда ғолиб чиқиб, бу билан ютқазган бўласиз. Саволлар беринг • Бу сўзловчини илҳомлантиради, у сизнинг уни қулоқ солаётганингизга яна бир бор иқрор бўлади. Бу олдинга жилишга ёрдам беради. Сўзлашдан тўхтанг • Биринчи маслаҳат ҳам шундан бошланган. Охири ҳам шу билан тугайди. Зеро, қайд қилинганларнинг барчаси шунга боғлиқ. Сиз гапиришдан тўхтамас экансиз, демак самарали қулоқ солишни ҳам билмайсиз. Табиат одамга иккита қулоқ, аммо фақат битта тил ато этган. Оҳистагина айтмоқчи бўлсак, бу деган сўз - гапиришдан кўра кўпроқ эшитиш керак. Эшитиш учун иккита қулоқ зарур: бири - сўз моҳиятини қабул қилиш, иккинчиси - сўзловчи ҳиссиётини илиб олиш учун керак. Қулоқ солишни истамайдиганлар асосли қарорлар қабул қилиш учун етарли ахборотни олишга муваффақ бўлмайдилар. Ўзингизнинг қулоқ солиш қобилиятингизни ўстириш ниятида бўлсангиз сўзлашувдан сўнг ўзингизга ўзингиз баҳо беришга ҳаракат қилинг. Бунинг учун шу жараёнда қайд қилинган 10 қоидага биноан қандай самарали иш қилганингизни ўзингиздан сўранг. Шундан сўнг қайси қоидалар устида ишлашингиз ва ўзингизни такомиллаштиришингиз аён бўлиб қолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling