110
йўлакай турли шов-шувларга дуч келиб асл моҳиятини йўқотиш мумкин. Шу
сабабли тескари алоқа ҳам мавжуд.
5. Ахборотни талқин қилиш ва жавобни шакллантириш. Бу босқичда
ахборот узатувчи билан ахборотни қабул қилувчи ўз ўринлари
билан
алмашинадилар. Ахборотни қабул қилувчи олган ахборотни талқин қилади ва
жавобни шакллантиради.
6. Жавобни узатиш. Шакллантирилган жавоб танлаб олинган канал
орқали ахборотни узатганга қайтиб узатилади ва
шу билан коммуникацион
жараён тугайди. Ҳозирги пайтда энг муҳим коммуникация воситаси сифатида
компьютерлар хизмат кўрсатмоқда. Улар ёрдамида ахборот тўпланади,
дастурлар
тузилади, маълумотлар банки ҳосил қилинади. Компьютерлар
нафақат ишлаб чиқаришни бошқариш учун, балки иқтисодиётнинг
барча
жабҳалари учун ўта зарур.
Шуни қайд қилиш лозимки, шахслар аро ахборот алмашув жараёнида
айрим муаммолар туғилиши мумкин. Oундай муаммолар туркумига
қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
• Идрок қилишдаги руҳий фарқ;
• Маънавий (семантик) тўсиқ;
•
Но верБал имо-ишоралар;
• Филтрлаш;
• Алоқа каналларининг хаДдан ташқари кўпайиб кетиши;
• Номақбул ташкилий структура (таркиб).
Маълумки, кишилар бир хил маълумотни ўзларининг билим даражалари,
хаётий тажрибалари, қизиқиш доиралари, Эҳтиёжлари,
хиссий туйғуларининг
турличалигидан ўзларича турлича талқин қиладилар ва қабул қиладилар. Бу
ўринда раҳбар билан бўйсинувчи ўртасидаги муносабат ҳам муҳим рол
ўйнайди. Бир-бирига ишонч ва ўзаро бир-бирини
англаш бор жойда ахборот
кўлами кенгаяди, уларнинг аниқлиги ошади, жавобгарлик ҳам
бир хилда
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: