Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Вертикал 
Ноформал 
Бўғинлараро 
коммуникаци
ÿ
Рахбар - бўйсинувчи 


109
бошқарув органлари, ҳокимият, вазирлик, қўмиталар, Вазирлар Маҳкамаси, 
Президент девони ахборотлари бунга мисол бўлади.
Ички коммуникация - деганда корхона ичидаги бўлимлар ўртасидаги, 
корхона ички фаолиятини юргизиш учун зарур бўлган ахборот алмашуви 
тушунилади. Бу ерда бошқарув бўғинлари (вертикал коммуникация) ва 
бўлимлараро (горизонтал коммуникация) ахборот алмашуви амалга оширилади.
Раҳбар ва бўйсинувчи ўртасидаги коммуникация - бу ташкилотда энг 
кўп учрайдиган ахборот алмашувидир. Масалан, цех бошлиғи ёки мастернинг 
жамоа ва айрим ходимлар билан жонли алоқаси жуда юксак баҳоланади. Жонли 
алоқада раҳбар фақат ўз қарорини билдирибгина қолмай, бўйсунувчиларга 
таъсир кўрсатиш, уларда қарорни яхшироқ бажариш учун ташаббус ва ҳоҳиш 
уйғотиш мумкин. Қўполлик билан бақиришга, “сўкишга” ва ҳоказоларга асло 
йўл қўйилмаслик керак. Раҳбарнинг шахсий обрўси кўп жиҳатдан у ўз фикрини 
қай тарзда билдиришга, қандай сўзлашишга боғлиқ. 
Ноформал коммуникация - бу раҳбар атрофидаги шов-шувлар
раҳбарнинг хизматга доир бўлмаган шахсий алоқалари, норасмий кана?лар 
билан ахборот алмашувлари киради. Бундай ахборот алмашуви ҳам бўлиши 
керак, аммо чегара доирасида. 
Коммуникацион жараён - бу икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги 
ахборот алмашиш жараёнидир. Бу жараёнда тўртта базавий унсур қатнашади: 
• ахборотни жўнатувчи; 
• ахборотнинг ўзи (хабар); 
• алоқа канали, яъни ахборотни узатиш воситаси; 
• ахборотни қабул қилувчи. 
Ану шу тўрт унсур бир-бири билан ҳамоҳанг ишлагандагина, ахборот ўз 
вазифасини бажаради. Ахборотларни алмашув жараёнида ҳар иккила томон 
(жўнатувчи ва қабул қилувчи) фаол рол ўйнаши керак.
Комуникацион 
жараённи 
қуйидаги 6 босқич 
кетма-кетлигида 
бажариладиган ишлар мажмуаси тариқасида ифодалаш мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling