111
раҳбарлар билиши шарт бўлмаган ахборотларни юбормайдилар. Шу тариқа
ахборотлар филтирланади.
Алоқа капиталларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши ҳам
коммуникацион жараёнга салбий таъсир кўрсатади. Бундай муаммо
ахборотларни қайта ишлаш ва уларни узатиш
воситаларнинг етишмовчилиги
ёки уларнинг но мукаммаллиги оқибатида содир бўлади.
Но маъқул ташкилий структура ҳам коммуникацион жараёнда муаммо
туғдирувчи омиллардан бири ҳисобланади. Қанчалик бошқарув бўғинлари кўп
бўлиб, функциялар, вазифалар ва ваколатлар бир-бирини кўп такрорласа,
шунчалик ахборотнинг манзилга етиб бориши секинлашади. Натижада шу давр
ичида ҳар бир бўғинда ўзига мақбул бўлган “тузатишлар” киритилади. Бу
жараёнда бўлимлар ва бўғинларда содир бўладиган
ихтилофлар ахборотлар
алмашувига ва қарорларни қабул қилишга жиддий тўсиқларни яратади.
Ахборотни узатиш ва қабул қилиш кўп жиҳатдан самарали қулоқ солиш
санъатига эга бўлиш даражасига боғлиқ. Aмерикалик олим профессор Кит
Дэвис самарали қулоқ солиш санъатининг 10 қоидасини келтиради. Қоидаларни
навбатма-навбат ўқиб, бир зум ўзингизни холи тутинг. Юзма-юз гаплашаётган
аниқ кишини кўз олдингизга келтиринг ва ўқиган қоидаларга не чоғлик риоя
қилганингизга баҳо беринг.