Microsoft Word mvmao uzk doc


 Ҳужжатлар ва уни юритишни ташкил қилиш


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

5.3. Ҳужжатлар ва уни юритишни ташкил қилиш 
 
Ҳужжат - бу бошқариш жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган 
воқеалар, ҳодисалар, жараёнлар, фактлар тўғрисидаги ахборотларни махсус 
материалларда турли усуллар билан мустаҳкамлаш воситасидир. Бошқача 
қилиб айтганда ҳужжат - бу нарсанинг нималигини, миқдори, сифати ва шу 
кабиларни кўрсатувчи расмийлаштирилган иш қоғози, ёки кимсанинг 
кимлигини, машғулотини, бирор ташкилотга аъзолигини тасдиқловчи иш 
қоғози (паспорт, гувоҳнома, рейтинг дафтарчаси ва ҳ.к.). 
Ҳужжатлаштириш деганда бирор кимса ёки нарса ҳақидаги фикрни 
ёзиб, ҳужжат ҳолига келтириш, расмийлаштириш тушунилади. 
Иш юритиш - бу корхоналарнинг ўз функция ва вазифаларини бажариш 
давомида ҳужжатлар устида олиб борадиган иш усуллари ва жараёнлари 
мажмуасидир. Бу жараён хужжатлаштириш, улар устида ишлаш усулларини ўз 
ичига олади. 
Ишлаб чиқаришни бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларнинг энг 
муҳим шакли- бу ёзма ахборот , яъни хужжатдир. Хужжатли ахборот ишлаб 
чиқаришни бошқаришнинг барча жараёнларига сингиб кетади. Хужжатларсиз 
бошқаришнинг биронта ҳам функцияси муваффақиятли амалга ошмайди. Барча 
бошқариш ходимлари у ёки бу тарзда хужжатли ахборотни қайта ишлашда 
банд бўладилар. Мутахассисларнинг анчагина қисми (бизнес режани 
тузувчилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, статистлар, конструктор-инженерлар, 
котибалар ва ҳоказолар) учун эса бу иш улар меҳнатининг асосий мазмунини 
ташкил этади.
Хужжатлаштириш ва иш юритишнинг аҳамияти иккита омил билан 
белгиланади. 
Биринчидан, бошқарув меҳнатининг умумий хажмида иш юритиш 
операцияларининг салмоғи катта бўлиб, 30-60 фоизгача етади. Йирик ва ўрта 
корхоналарни бошқариш жараёнида минглаб хилма-?ил хужжатлардан 
фойдаланилади. Ишлаб чиқаришга оид операцияларнинг аксарияти 
хужжатлаштириш ёрдамида бошланади, амалга оширилади, назорат қилинади, 
тартибга солинади ва ниҳоясига етказилади. 
Иккинчидан, иш юритишнинг аҳамияти корхонанинг техник-иқтисодий 
кўрсаткичларига, тезкорликка, бошқарув ходимининг меҳнатига, маданиятига, 
тежамкорлигига ва ҳоказоларга унинг бевосита таъсир ўтказиши билан 
белгиланади. 
Иш юритиш ижрони таъсирчан назорат қилишда муҳим рол ўйнайди. 
Хужжатлар юридик аҳамиятга ҳам эга. Хужжатлаштириш ва иш юритишни 
яхши йўлга қўймай туриб, корхонани режали бошқариб бўлмайди.
Корхоналарда хилма-хил ва турли-туман хужжатладан фойдаланилади. 
Уларни қуйидагича туркумлаш мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling