Microsoft Word mvmao uzk doc


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. 
Ахборот нима? Унинг бошқаришдаги роли нималардан иборат? 
2. 
Ахборотга нисбатан қандай талаблар қўйилади? 
3. 
Тескари алоқа нима? 
4. 
Ахборотлар қандай турукмланади? 
5. 
Ахборотларнинг қандай тизимларини биласиз? 
6. 
Раҳбарнинг ахборот билан ишлаш услуби қандай бўлиши керак? 
7. 
Коммуникация нима? 
8. 
Комуникацион жараён деганда нимани тушунасиз? 
9. 
Шахслар аро ахборот алмашувда қандай муаммолар туғилиши 
мумкин? 
10. 
Самарали қулоқ солиш санъатининг 10 қоидасини биласизми? 
11. 
Ҳужжат нима? Иш юритиш-чи? 
12. 
Ҳужжатларнинг қандай турларини биласиз? 
13. 
Корхона (фирма)ларда иш юритиш қандай тамойилларга 
асосланади? 
14. 
Ҳужжатлар билан ишлаш жараёни қандай босқичларни ўз ичига 
олади? 
15. 
Ҳужжат оқими (оборот) деганда нимани тушунасиз? 


120
6-мавзу. Таваккалчилик (риск)ни бошқариш 
 
6.1. Таваккалчилик ва хавф турлари 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “таваккал” тушунчаси: 
*узоқ мулоҳаза қилиб ўлтирмай, нима бўлса бўлар, ё остидан ё устидан 
зайлида қилинган ҳаракат” маъносида талқин қилинади. Таваккалчи тушунчаси 
эса таваккалича, таваккал билан иш қалувчи маъносини беради.
Америкалик ишбилармонларга хос бўлган таваккалчиликни Америка 
иқтисодиётига чапани мухожирлар олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар 
ўтроқ ва эҳтиёткор ерли аҳолини ўз ишбилармонлик фаолиятида 
таваккалчилик ҳам қилиб туришга мажбур этишган. 
Америкача таърифга кўра, таваккалчилик-бу бирон иш билан 
шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишдан қутилиб қолиш имконияти. 
Албатта, баъзи хавфларни суғурта компаниялари билан шартнома тузиш 
орқали олдини олиш мумкин. Бироқ, хавфнинг асосий оғирлиги, яъни: 
•менежернинг хатоси; 
•нарх ўзгариши; 
•талабнинг сусайиши; 
•нотўғри танланган лойиҳа; 
• ишчиларнинг норозиликлари ва бошқалар ишбилармонинг елкасига
тушади. 
Аммо, умуман, америка тажрибаси ишбилармонлик таваккалчиликсиз 
мумкин эмаслигидан гувоҳлик беради. Кимки ҳеч бир таваккал қилмаса, охир-
оқибатда ханавойрон бўлади. 
Ишбилармон ўн минг ёки миллионларни ҳали чиқарган маҳсулотининг 
бозори юришиши кафолатига эга бўлмасдан улар устида тадқиқотлар олиб 
боришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгиларини қуришга таваккал 
қилиб сарфлайди. Унинг ҳар бир ҳаркатида омадсизлик хавфи яширинган. 
Хавфлилик омили маблағ ва қувватларни тежашнинг кучли
рағбатлантирувчиси ҳисобланади. У
•корхона (фирма)ни лойиҳалар рентабеллигини минг бора таҳлил 
этишга; 
•харажатлар бўйича ҳисоб китобни пухта билишга; 
• қувватларни сотиб олиш ва кадрларни ёллашга ўта жиддий ёндошишга 
мажбур этади. 
Шундай қилиб, таваккалчилик ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки ҳар 
қандай банк фаолиятининг вазиятга боғлиқ бўлган томони бўлиб, шу 
фаолиятнинг охири нима билан тугаши ноаниқлигини ва омад юришмаса
оқибатда зарар кўриши мумкинлигини акс эттиради. 
Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабаларга кўра зарар 
кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан ифодаланади. Шу 
маънода: Таваккалчилик- бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф 
эҳтимоллигини зиммасига олинган ҳолда қилинадиган ҳаракат. 


121

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling