Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


140
7-мавзу. Мотивлаштириш 
 
7.1. Мотивлаштириш ва эҳтиёж 
 
Русча-ўзбекча луғатда мотивация тушунчаси бирор иш ёки ҳаракатнинг 
юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далилар, исботлар, баҳоналар, 
важлар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин этилади.
6
Бу тушунча 
бевосита инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан: 
Мотивлаштириш-бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбааси, 
сабаби, далили ва ҳархил турли эҳтимолларидир. У ходимларни жонли меҳнат 
фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир. 
Бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш-бу кишилар фаолиятини 
руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. У муаъян эҳтиёжни 
қондириш билан боғлиқ. Эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади.
Инсон тирик жон сифатида овқат ейиш, ухлаш, дам олиб ўз кучини 
тиклаш, ўзини иссиқ-совуқдан асраш эҳтиёжларига эга. Мазкур эҳтиёжлар 
моддий шаклда-кийим-кечак, озиқ-овқат, турар жой ва бошқалар 
шаклида ифода этилади. 
Инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга социал-ижтимоий 
эҳтиёжлари ҳам борки, буларга билим олиш, маданий савияни ошириш, малака, 
маҳоратга эга бўлиш ва соғлом ҳаёт кечириб, узоқ умр кўриш киради. 
Айтилган эҳтиёжлар моддий шаклга эга бўлмаган ҳар хил хизматлар кўрсатиш
орқали қондирилади. Умуман: 
Эҳтиёж одамларни ҳаракатга интилтирувчи, қўзғатувчи мотивдир. 
Эҳтиёж қатъиян табақалашган бўлади. Яъни у кишиларнинг одати, диди 
ва руҳиятига, ёши ва жинсига, оилавий аҳволи ва миллатига, меҳнат ва яшаш 
шароитларига ҳам боғлиқ. 
Масалан, мактаб ўқувчиси билан олимнинг, ёш йигит билан пенсионер 
чолнинг, деҳқон билан шахтёрнинг эҳтиёжи бир хил эмас. Ҳатто кишиларнинг 
жисмоний тузилиши ҳам эҳтиёжларда фарқларни ҳосил қилади. Айтайлик, 
гавдаси йирик, девқомат кишининг эҳтиёжи билан жуссаси кичик кишининг 
эҳтиёжи бир эмас. 
Энг муҳими-хилма-хил эҳтиёжни қондириш учун хилма-хил фаолият ва 
уни мувофиқлаштирувчи бошқарув талаб қилинади. Эҳтиёж орқали кишиларни 
мативлаштириш жарёнини қуйидаги схемада ифодалаш мумкин. 
6
Русча-ўзбекча луғат. Т., “УзФА нашриёти”, 1953, 111-бет 


141

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling