Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1. Объектга қараб
• умумий таваккалчилик (бу корхонанинг умумий фаолиятига хавф
туғдиради) 
• махсус таваккалчилик
2. Ишлаб чиқариш омилига қараб: 
хом-ашё таваккалчилиги (миқдорий, сифат, муддати бўйича); 
ускуналар, энергия, ходимлар, капитал таваккалчилиги; 
3. Маҳсулотни ишлаб чиқариш, уни сақлаш жараёнига қараб: 
• ишлаб чиқаришдаги тавакалчилик (ишлаб чиқариш усули, яроқсиз 
маҳсулотни ишлаб чиқариш хавфи ва бошқалар) 
• тадқиқот ва ишланмалар таваккалчилиги; 
• сақлашдаги таваккалчилик. 
4. Маҳсулотни баҳолашга қараб: 
•сотишдаги таваккалчилик; 
•баҳолашдаги таваккалчилик; 
•тўлашдаги таваккалчилик; 
•кафолат бўйича таваккалчилик. 
5. Суғурталанишига қараб: 
• суғурталандиган таваккалчилик (буни суғурта фондидан қоплаш 
мумкин). 
• суғурта қилинмайдиган таваккалчилик (буни суғурта фондидан қоплаш 
мумкин эмас.) 
Бундай гуруҳлаш хавф олдини олиш ва уни камайтириш бўйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш учун жуда қўл келади. 
Таваккалчиликнинг мақсадга мувофиқлигига баҳо бериш учун энг аввало 
эҳтимол қилинаётган, хавф даражасига қараб таваккалчиликнинг тайин 
зоналарини ажратиб олиш зарур. 
Зарар кутилмайдиган, яъни хўжалик фаолиятининг натижаси ижобий 
бўлган зона хавфсиз зона деб аталади. 
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф зонаси деганда эҳтимол (таваккал) 
қилинаётган зарар кутиладиган фойдадан кўп бўлмаган зона тушунилади. 
Шунда тадбиркорлик фаолияти иқтисодий нуқтаи назрдан мақсадга мувофиқ 
деб топилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф зонасининг чегараси 
қуйидагича кўринишда бўлади: 
Жиддий (кескин) хавф зонаси деганда эҳтимол (таваккал) қилинаётган 
зарар нафақат кутиладиган фойда, шунингдек ҳисобланган нақд пул 
(выручка)дан ҳам кўп бўлган зона тушунилади, яъни жиддий хавф зонасининг 
чегараси қуйидагича бўлади: 
Çарар Ҳисобланган 
даражаси = фойда даражаси,
кўлами кўлами 
Çарар даражаси, жаъми 
кўлами харажат фойда 
>
+


135
Бошқача қилиб айтганда, бу ерда тадбиркор нафақат ҳеч қандай фойда
олишни, шунингдек барча ишлаб чиқариш харажатлари миқдорида тўғридан-
тўғри зарар кўришгача таваккал қилади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling