Microsoft Word mvmao uzk doc
Таваккалчиликни бошқаришдан мақсад
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Таваккалчиликни бошқаришдан мақсад-бу корхонани фақат
банкротликдан сақлаб қолиш эмас, балки қандай шароитда бўлса ҳам фойдани минимал даражадан паст бўлишига йўл қўймасликдир. Бошқаришдаги хато ва янглишишлар, банкрот бўлишнинг асосий сабабларидан бўлиб ҳисобланади. Буни халқаро бизнес тажрибаси тасдиқламоқда. Шунинг учун ҳам менежер ва тадбиркор таваккалчиликни бошқариш самарадорлигига жуда катта аҳамият бермоқлари лозим. Бу ўринда менежер олдидаги асосий вазифалар қуйидагилардан ибоарт: •юқори хавф соҳасини билиб олиш; •хавф даражасини баҳолаш; •тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш; •хавфни таҳлил қилиш ва огоҳлантириш. Амалиётда қуйидаги сабаблар оқибатида юқори даражадаги хавфларнинг туғилиш ҳоллари учрайди: •нотўғри қарорлар қабул қилинганда; •бўйсинувчиларнинг топшириқларни қониқарсиз бажарганларида; •бажарувчиларни нотўғри танлашда; •маркетинг истиқболини аниқлашда хатога йўл қўйилганда; •раҳбариятнинг менежер таклифини қатъий рад этган ҳолларда. Хўш, зарар кўриш хавфини камайтириш ёки унинг олдини олиш мумкинми? Мумкин. Бунинг учун қуйидаги тадбир-чораларни амалга ошириш лозим. 133 1.Хавфни камайтириш 2. Хавфнинг олдини олиш 1.1. Ахборот тизимини яхшилаш • ахборотни олишни яхшилаш • ахборотни қайта ишлашни яхшилаш • ахборотни ғамлашни яхши- лаш • алоқани яхшилаш. 2.1. Хафни чегаралаш. • зарар кўриш хавфини чегаралаш • зарарни қоплаш • таваккалчилик ва хавфга эҳтиёткорона ёндошиш 1.2. Фойдани ҳисоб қилиш • эластикликни ҳисоблаш • режага ўзгаритиришлар киритиш • муқобил режаларни тузиш 1.3. Хатога йўл қўйишни камайтириш • ходимларнинг таваккалчи- ликдаги масъулиятини ошириш; 2.2. Хавфни бошқалар зиммасига юклаш • хавф ва унинг оқибатида кўрилган зарарни учинчи шахс (кредиторлар, ҳамкор-лар, истеъмолчилар, давлат) зиммасига юклаш. • ходимларни рағбатлантириш • ходимлар танловига жиддий ёндашиш • ходимларни ўқитиш • таъминот бўйича ваколатни таъмнлаш. • зарарни қоплаш учун суғурта шартнома- ларини тузиш. 1.4. Техник воситаларни шакллантириш. • меҳнатни муҳофаза қилиш, хавсизликни таъминлаш; • огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш; • техника созлигини таъмин лаш; • хавфли ҳолатни зудлик билан олдини олиш. Зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида таваккалчиликнинг ўзи қуйидаги муҳим белгилар бўйича гуруҳланади. Таваккалчиликни бошқариш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling