128
6.2. Таваккалчилик турлари
Амалиётда раҳбар ёки тадбиркор ўз фаолиятида:
•мол-мулк талофатига;
•молиявий йўқотишларга;
•даромадларнинг камайишига;
•фойда даражасини аниқлашдаги хатоликларга йўл қўймаслик ва шу
жиҳатларни яхшилаш мақсадида турли туман таваккалчиликка борадилар.
Шундай шароитда қайси бир
турдаги таваккалчиликни танлаш, қайси бири
кўпроқ самара бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жиҳатдан таваккалчилик
турларининг илмий асосланган тавсифномасини билишни тақоза этади.
Шундай тавсифнома қуйидаги кўринишга эга.
Соф таваккалчилик салбий (зарар, зиён) ёки
нол натижага эришиш
эҳтимолини билдиради. Бундай турдаги таваккалчиликка табиат,
экология,
сиёсат, транспорт ва қисман тижорат билан боғлиқ таваккалчиликлар киради.
Чайқовчилик (спекулятив) таваккалчилик ҳам салбий (зарар, зиён)
ҳам ижобий натижа (ютуқ, фойда)га эришиш эҳтимолини билдиради. Бу
турдаги таваккалчиликка молия билан боғлиқ бўлган
икки турдаги, яъни
инвестиция ва пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган
таваккалчиликлар киради.
Соф таваккалчилик, юқорида таъкидлаганимиздек,
табиатга, экологияга,
сиёсатга, транспортга ва қисман тижорат билан боғлиқ бўлгн таваккалчилик
турларини ўз ичига олади.
Табиат билан боғлиқ таваккалчилик турига табиий офатлар
оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган
зарарлар киради, масалан, ер
қимирлаши, сув тошқин, довул, эпидемия ва бошқалар туфайли кўрилган зарар
даражаси.
Экология билан боғлиқ таваккалчилик-бу атроф муҳитнинг
ифлосланиши оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча
харажат.
Сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик-бу сиёсий беқарорлик оқибатида
эҳтимол қилинадиган моддий(молиявий) зарарлар. Бу
таваккалчилик корхона
фаолиятига эмас, балки мамлакатдаги социал-сиёсий барқарорликка боғлиқ.
Бунга оммавий тартибсизлик, иш ташлашлар, ғалаёнлар,
эмбаргони жорий
қилиш, ҳукуматнинг олдинги шартномаларини бажаришдан бош тортиши каби
оқибатлар натижасида кўрилиши таваккал қилинадиган зарарлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: