Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

ўринда бўлсин, шунда оддий корхона ходими ўрнига давогар ўзини бош 
вазир лавозимига давогардек тутмайди. 
• Биринчи навбатда шуни таъминламоқ керакки, ишга қабул 
қилинаётган одам музокаралар чоғида ўзининг бўлажак ишининг 
барча хусусиятларини тасаввур қилсин, келгусида хафа бўлиб 
юрмасин, бунда бирон бир салбий ҳолларга йўлиқмасин. 
• Давогарга берилган баҳолар ва тавсияларни таҳлил қилганда, 
шунингдек музокаралар олиб борилганда: 
• унинг топширилаётган ишни бажара олишига; 
• зарур бўлиб қолганда касбий маълумотини ошира билишига; 
• техникага нисбатан эътиборига; 
• феъл-атворига; 
• ҳалоллиги, 
мулоҳазалилиги, 
турмушда 
ҳозир-нозирлиги 
ва 
тўғрилигига; 
• ташаббускорлиги, ҳаётга талабчанлигига; 
• ишга ҳамда иш кунининг давомийлигига; 
• оғир шароитда ўзини тутишига; 
• саломатлиги, ташқи кўриниши, вақтни тақсимлай билишига; 
• ҳунари ва бўш вақтлардаги машғулотларига диққат қилиш лозим. 
• ҳар бир давогарга у билан турмуши тўғрисида суҳбатлашиш ва барча 
зарур саволларга жавоб олиш учун етарли даражада вақт ажратиш керак. 
Булардан ташқари унутмаслик керакки, ишга қабул қилинаётган номзод 
тошириладиган ишни бажаришга яроқлигина бўлиб қолмай, балки корхонанинг 
бошқа ходимлари билан чиқишиб кетадиган ҳам бўлиш керак. Агар у шу 
кейинги талабга мувофиқ келмаса, одатда яхши мустахассиснинг ҳам баҳридан 
ўтиш керак. 
Ишга қабул қилинган одам ўз ҳамкасбларига қўшилиб кетганда ўзини ўз 
уйидагидек ҳис этиши муҳимдир. У ўз бурчларини қандай эплаётганини 
диққат билан кузатиши, бунда унга ёрдам бериши керак, унинг янги жойда 
ўзини тутиб олиш учун вақт кераклигини англамоқ лозим. 


208
9.3. Ходимларни танлаш ва малакасини ошириш 
 
Ходимларни танлаш ва уларга адолатли баҳо бериш бошқаришнинг энг 
мураккаб қирраларидан ҳисобланади. Шу сабабли уларни тўғри танлаш ва жой-
жойига қўйишда зарур масъулият билан ёндошилмаса иш якунлари кутилган 
самарани бермаслиги аниқ. Ходимларни танлаш услуби қанчалик пухта ишлаб 
чиқилган бўлса, шунчалик корхонанинг меҳнат фаолиятида кутилмаган 
самарадорликка тез эришиш амалиётда исбот этилган. 
Ходимларни танлашда уларнинг кўп қиррали ҳислатларини аниқлаш 
имконини берувчи қуйидаги махсус усуллар қўлланилади: 
 анкета маълумотларини таҳлил қилиш усули; 
 руҳий тестлаш усули; 
 амалий иш ўйинларини ўтказиш усули; 
 малакавий тестлаш усули; 
 тақризларни текшириш усули; 
 суҳбат ўтказиш усули; 
 аттестациядан ўтказиш усули; 
 рейтинг усули.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling