Microsoft Word mvmao uzk doc
Баҳолаш мезоналри ва қайси бир усуллар самаралироқ ёки
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
209 Баҳолаш мезоналри ва қайси бир усуллар самаралироқ ёки анъанавий усул эканлигини тасвирловчи кўрсаткичларни келтирамиз. Ходимларни танлаш ва уларга баҳо бериш усуллари № Баҳоланувчи сифатлар Анкета маълум отлари ни таҳ- лили Рухий тест- ларни ўт- казиш Амалий иш ўйин- лари Малака- вий тестлар ўтказиш Тақриз ларни тек- шириш Суҳ бат ўтка- зиш 1 2 3 4 5 6 7 8 1. Идроклилиги (интеллект) ++ ++ + 2. Билимдонлиги (умумий, иқтисодий ва ҳуқуқий) + ++ + 3. Касбий билими ва таж- рибаси + + ++ + + 4. Ташкилотчилик қобилияти ва тажрибаси + ++ + + + 5. Киришимлиги ва тажри-баси + ++ ++ 6. Шахсий хислатлари ва қобилияти ++ + + ++ 7. Соғлиғи ва иш қобилияти + + + + 8. Ташқи кўриниши ва ўзини тута билиши + ++ 9. Мотивация ++ Изоҳ:(++) - мазкур сифатни баҳолаш учун самаралироқ усул (+) - кенг ва тез-тез қўлланиладиган анъанвий усул. Кўриб турибмизки, ходимнинг идроклилиги (интеллект)ни баҳолашда руҳий тестларни ва амалий иш ўйинларини ўтказиш усули кўпроқ самара берар экан. Суҳбат ўтказиш эса мазкур сифатни аниқлашда одатий усул бўлиб ҳисобланади. Аммо бу усул 5, 6, 7, 8 ва 9 сифатларни аниқлашда самарали усуллар қаторига киради. Бу усуллар раҳбар ходимларнинг ҳам қўйидаги хислатларини аниқлаш имконини беради: Ижтимоий-фуқаролик етуклиги, яъни: • ижтимоий манфаатни шахсий манфаатидан юқори қўя олиши; • танқидни қабул қилаолиши ва ўз-ўзини танқидга мойиллик даражаси; • жамоа ишларига фаол қатнашиши; • сиёсий, маънавий етуклиги 210 Меҳнатга бўлган муносабати, яъни: • берилган топшириққа бўлган масъулликни сезиш даражаси; • кишиларга бўлган эътиборлилиги; • ўзининг ва бошқаларнинг интизомига бўлган талаби; • ишидаги эстетик (бадиий) даража. Билим даражаси ва иш тажрибаси, яъни: • эгаллаётган лавозимига ихтисослигининг мос тушиши; • ишлаб чиқаришни бошқаришнинг объектив асосларини билиши; • бошқаришнинг илғор усулларини билиши; • мазкур корхонадаги иш стажи; • омилкорлиги; • янгиликни ҳис қила олиш туйғуси ва ҳ.к. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling