Microsoft Word mvmao uzk doc


Ташкилотчилик қобилияти, яъни


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ташкилотчилик қобилияти, яъни 
• бошқарув тизимини ташкил қила олиши; 
• ўз меҳнатини ташкил қила билиши; 
• ишчан мажлисларни олиб бора олиши; 
• ўз имкониятларини ва меҳнатини баҳолай олиши; 
• бошқалар имконияти ва меҳнатини баҳолай олиши. 
Одамлар билан ишлай олиши, яъни: 
• бўйсинувчилар билан тил топа билиши; 
• турли корхоналар раҳбарлари билан ишлай олиши; 
• жамоани жипслаштираолиш қобилияти; 
кадрларни танлаш, жой-жойига қўя олиш қобилияти; 
Ҳужжатлар ва ахборотлар билан ишлай олиши, яъни: 
• мақсадни аниқ ва қисқа қўя билиши; 
• фармойиш, буйруқ ва амалий хатларни туза билиши; 
• ҳужжатларни ўқий олиш қобилияти; 
• топшириқларни аниқ бера олиши; 
• замонавий бошқарув техника имкониятларини билиши ва уларни 
ўз ишида қўллай олиши; 
Қарорларни ўз вақтида қабул қила олиши ва уларни амалга ошира 
олиши, яъни: 
• қарорни ўз вақтида тўғри қабул қила олиши; 
• қарор ижросини назорат қилишни таъминлай олиш қобилияти; 
• мураккаб вазиятга тезкор мослай олиши; 
• низо ҳолатларини ҳал қила олиши; 
• ўзига ишониши ва бошқараолиши. 


211
Янгиликни кўра билиши ва уни қўллаб қувватлашга мойиллиги, яъни: 
• янгиликни кўра олиши; 
ихтирочилар
янгилик 
киритувчилар 
ва 
ташаббускор, 
шижоатлиларни кўра билиши ва уларни қўллаб-қувватлай 
олиши; 
• умидсиз, ҳар нарсага шубҳа билан қаровчи, тараққиёт душман 
(консерватор)ларини кўра олиши ва уларни бетараф қила олиши; 
• янгиликни жорий қилишдаги собит қадамлиги; 
таваккалга бориши, зарур бўлса бутун масъулиятни ўз зиммасига 
олиши. 
Социал-этик хислатлари, яъни: 
ҳалол, виждонли, тўғри; 
инсофли, мурруватли; 
хушмуомала, оғир, вазмин; 
чидамли, саботли; 
камтар, содда; 
соғлом. 
Ҳар бир аниқ холатда қайд қилинган хислатлар экспертлар томонидан 
(мазкур ишга қабул қилинаётган ходимга мосини) танлаб олинади ва аксинча 
унга мос келувчи бошқа хислатлар бу таркибда бўлмаса, у ҳолда қўшимча 
махсус фазилатлар баҳолаш мезонларига киритилади.
Баҳолашнинг белгилаб қўйилган тартиби “аттестация” деб аталади. У 
мутахассисларнинг лавозимга лаёқатини, малакасини, билим даражаси ва хулқ-
атворини аниқлашга ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон беришга
шунингдек, ишдан четлатишга хизмат қилади. 
Аттестация жараёнида ходимларнинг малакасига, унинг бажараётган 
ишига ёки лавозимига лойиқлилига холисона баҳо берилиши керак. Аттестация 
қилинаётган ходимнинг ишига баҳо беришда унинг режа топшириқларини 
бажаришдаги шахсий хизмати, меҳнат интизоми, ўз вазифасини сидқидилдан 
бажариши кабилар инобатга олиниши зарур (47-жадвалга қаранг). Ана шулар 
асосида аттестация қилувчилар очиқ овоз бериш йўли билан қўйидаги 
баҳоларни бериши мумкин: 
•бажараётган лавозимига лойиқ; 
• ходим кўрсатилган нуқсонларни кейинги ўтказиладиган аттестациягача 
йўқотса, бажараётган лавозимига лойиқ; 
•эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас.
“Рейтинг” сўзи инглиз тилида “баҳо” маъносини англатади. Уни қўллаш 
замирида ходимларни уларнинг малакаси, билим даражаси, иш тажрибаси
хулқ-атвори ва бошқа хислатлари даражаларига қараб рейтинг балларини 
аниқлаш ва уларга баҳо бериш ғояси туради. жадвалда рейтинг усулини қўллаш 
таритибини келтирамиз: 


212

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling