Microsoft Word mvmao uzk doc


Ti-i гуруҳдаги ходимга бўлган талаб нормаси (касби, малака даражаси);  qi-


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ti-i гуруҳдаги ходимга бўлган талаб нормаси (касби, малака даражаси); 
qi-бир йилда i маҳсулотни ишлаб чиқариш режаси;
Hi-i маҳсулотнинг бир бирлигига мазкур гуруҳ ходимининг сарфлайдиган 
иш вақти нормаси; 
Bi-мазкур гуруҳдаги битта ходимга тўғри келган йиллик вақт фонди. 
Корхонанинг ходимга бўлган эҳтиёжини режалаштириш меҳнат 
бозорида ишчи кучига бўлган талб ва таклиф мувозанатига боғлиқ. 
Агар меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб таклифдан кўпроқ
бўлса, яъни: 
талаб > таклиф 
бўлса, у ҳолда корхонага ишчи кучининг қўшимча манбаларидан 
қўшимча таклиф режалаштирилади. Бундай манбаа бўлиб меҳнат нафақаси 
олувчилар, талабалар ва ўқувчилар ҳисобланади. Бундай вазиятда меҳнат 
биржаларининг фаолиятлари кучайтирилади ва такомиллаштирилади, бошқа 
худудлардан қўшимча ишчи кучининг оқиб келиши рағбатлантирилади, ҳар 
бир ишсизнинг шахсий ҳисоби юритилади ва ҳоказо. 
Агар меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб таклифдан кам бўлса, 
яъни: 
талаб< таклиф 
бўлса, у ҳолда қўшимча иш жойларини ташкил этиш, иш сменасини 
кўпайтириш, иш билан бандликнинг ноанъанавий йўлларидан фойдаланиш
бошқа худудларга ортиқча ишсизларни жалб қилиш режалаштирилади.
Агар ишчи кучига бўлган талаб таклиф билан тенг бўлса, яъни: 
талаб=таклиф 
мувозанатда бўлса, у ҳолда корхонада: 
• ишлаб чиқариш воситаларини замонавийлаштириш ва қайта тиклаш; 
• иш вақтини йўқотишни камайтириш; 
• ишчиларнинг малакасини ошириш; 
• меҳнатни рағбатлантириш ва иш ҳақини самарали ташкил этиш каби
тадбирлар режалаштирилади. 
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитида 
бошқарув 
вазифаларининг 
мураккаблашуви корхона раҳбарларига ходимларни тўғри танлаш, уларни жой-
жойига қўйиш ва тарбиялаш ишларига жуда катта маъсулият билан ёндошишни 
талаб қилади. Бу ерда сўз энг аввало иш тавсифи ва ишга қабул қилинадиган 
ходимга нисбатан талабларни белгилаш тўғрисида бораяпти. 
Шуни эсда тутингки: 


206

Қўшимча ходимни ишга қабул қилиш ёки бир ходимни бошқаси билан 
алмаштиришнинг дастлабки босқичларидан бири иш тавсифини 
тайёрлашдир. 

 Сўнгра мазкур ишни бажаришга таклиф этиладиган киши қандай бўлиши 
ва у корхонадаги ишчи кучи “таркибига” қандай сингиб кетиши устида 
ўйламоқ лозим. 

Янги ўринга тайинлаш иш бўйича кўтарилиш бўлса, у ҳолда корхонада 
ишлаётган одамлардан бирортасини афзал кўриш маъқулдир. 

 Ишни ёки, бошқача айтганда, лавозим йўриғини тавсифлашда: 
• 
янги ходимнинг кимга бўйсиниши; 
унинг иш тури
• у бажарадиган асосий ишлар; 
• масъулиятлари ва ваколатлари даражалари; 
• маошининг миқдори; 
• иш куни ёки ҳафтасининг давомийлиги; 
байрамлар ва таътиллар
• уй-жой бериш шартлари; 
• нафақага чиқиш тартиби ва бошқа тегишли тавсилотлар аниқ 
кўрсатилиши керак. 
* Ишга қабул қилинаётган шахсни тавсифлашда ёки бошқача айтганда 
анкета тўлдиришда: 
• унинг меҳнат стажи; 
• орттирган касбий ҳозирлиги; 
малакаси ва фазилати
• оиласининг бор-йўқлиги; 
• ҳар қандай қизиқишлари ёки қобилиятлари; 
• ёши; 
• соғлиғининг ҳолати, шунингдек мазкур лавозимга таълуқли бошқа 
жиҳатлари кўрсатилиши лозим. Агар касбий қайта тайёрланиш зарур 
бўлса, бу албатта кўрсатилиши керак. 
* Лавозим йўриғи ҳам, анкета ҳам ундан кейинчалик ҳам фойдаланиш 
мумкин бўладиган этиб тўлдирилиши керак. Уларга корхона ва у 
ўрнашган жойнинг қисқача тавсифи қўшилиши керак, токи шу барча 
маълумотни янги жойга давогарларга тарқатиш мумкин бўлсин. 
Ходимларни бошқариш самарадорлигига кўп жиҳатдан ходимларни 
танлашга боғлиқ. Ходимларни танлаш - бу икки томонли жараёндир. Бир 
томондан корхона довогарга иш беришни ёки бермасликни ҳал қилса, иккинчи 
томондан давогар агар уни ишга таклиф қилинса, у бу таклифни қилиш 
керакми ёки керак эмаслигини ҳал қилади. Бу жараёнда раҳбар қуйидаги 
ҳолатларга ўз эътиборини қаратмоғи лозим. 
• Давогарларни, айниқса, ўзи тўғрисида қисқача маълумотларни тақдим 
этганларни билиб олиш учун иложи бўлган барча тадбирларни кўрмоқ 
керак.


207
• Очиқ берилган тавсияларга ортиқча ишонавермай, ўзингиз шахсан, 
суриштириб билганингиз дуруст. Анча очиқ фикр олиш учун
номзоднинг собиқ иш берувчисига кўнғироқ қилиш ёки у билан 
шахсан учрашиш лозим. Ўша раҳбарнинг мазкур ходимдан 
ажралаётганига қандай қараётганини эътибор билан кузатиш керак. 
• Ҳар бир давогарнинг оилавий хотиржамлигини суриштириб кўриш 
лозим. 
Давогар билан суҳбатни шундай олиб бориш керакки, токи иш биринчи

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling