Microsoft Word mvmao uzk doc
10.2. Маркетингни бошқаришнинг функционал тизимлари ва
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлиқ талаб
- Технологик тизим.
223 10.2. Маркетингни бошқаришнинг функционал тизимлари ва уни ташкил этишнинг шарт-шароитлари Бозор (market) - товар хўжалигининг иқтисодий категорияси бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва муомаласи қонунлари асосида ташкил этилган айирбошлашдир. Бошқача қилиб айтганда, бозор сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ва харидор (истеъмолчи)лар ўртасида содир бўладиган барча иқтисодий муносабатлар йиғиндисини ўз ичига олади: Бозор алоқалари ва муносабатлари олди-сотди акти сифатида оддий товар айирбошлашдан тубдан фарқ қилади. Бу авваламбор товар-пул муносабатларининг такрор ишлаб чиқаришнинг мумкинлиги ва зарурлиги ҳамда товар хўжалигини юритишнинг шароитларида кўринади. Бозор механизми харидор талабини қондиришга, ишлаб чиқариш ҳаракатларини қоплай олишга, барқарор ишлаётган ҳар бир корхонанинг фойдалилигини таъминлашга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, манфаатдорлигини пайдо қилишга ва маҳсулот сифатини оширишга қодир хўжалик юритиш қуролидир. Вақт ўтиши билан айирбошлаш жараёнида қатнашувчилар бу жараённи замонавийлаштиришга уринадилар. Жумладан, сотувчилар ўз маркетинг бошқаришлари борасидаги катта малакага эришадилар. Маркетингни бошқариш қуйдагича изоҳланади: Маркетингни бошқариш - бу таҳлил, режалаштириш, ҳаётга тадбиқ этиш ва корхона учун фойда келтирадиган сотиш ҳажмини кўпайтириш, бозорда ўз мавқеини ошириш каби корхона мақсадларини амалга ошириш учун хизмат қиладиган харидор билан бўладиган самарали айирбошлашни ташкил қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатларни назорат қилишдир. Маркетинг бошқарувчиси кўпинча мутахассис сифатида юзага чиқиб, ўз фирмаси ишлаб чиқарган товарларни олишга қанча мижоз керак бўлса, шунча мижозни топишга астойдил ҳаракат қилади. Аммо бу - унинг вазифалари тўғрисида жуда тор тушунча. Маркетинг бошқарувчиси фақатгина талабни яратиш ва кенгайтириш билангина эмас, балки талабни ўзгариши муомалалари билан, баъзида эса қисқартириш вазифаси талабнинг даражасига, вақтига ва характерига шундай таъсир кўрсатиш керакки, бунда корхона ўз олдида турган мақсадларига тўлиқ эришсин. Қисқача қилиб айтганда, маркетингни бошқариш - бу талабни бошқаришдир. Корхона ўз товарларига бўлган талаб даражасини олдиндан ўзи учун қулай вариантни ишлаб чиқади. Ҳар қандай бир вазиятни олсак, бу даврда талабнинг ҳақиқий даражаси корхона учун қулай вариантидан паст, унга тенг ёки ундан ошиқ бўлиши мумкин ҳамда шу ҳолатлар билан маркетингни бошқариб ишлашга тўғри келади. Маркетинг бошқарувчилари - бу фирманинг мансабдор шахслари бўлиб, маркетинг ҳолатларини таҳлил қилиш билан режалаштириш, фаолиятларини ҳаётга тадбиқ қилиш ёки текширув функциясини амалга ошириш билан шуғулланадилар. Бу тоифага сотиш буйича бошқарувчи, сотиш хизмати раҳбари, сотишни ривожлантириш бўйича мутахассислар, маркетинг 224 тадқиқотчилари, товар бўйича бошқарувчилар ва баҳоларни ўрнатиш муаммоси бўйича мутахассислар киради. Маркетингни бошқаришни асосий мазмуни бу талабни бошқариш деб қаралади. Шундай экан талабни турлари ва бу талабнинг турли ҳолатларида маркетингнинг қандай йўл тутишини кўриб чиқиш керак. Талабнинг асосий турлари 8 та бўлиб, улар қўйдагилардан иборат: 1. Қарши талаб. Бунда бозор қарши талабга учраган бўлиб, товарни ёқтирмаганлар бу товарни четлаб ўтиш учун қўшимча харакат қилишга ҳам тайёр бўлади. Бу ҳолатда маркетингнинг вазифаси - нега бозор товарни ёқтирмаяпти деган саволни таҳлил қилиб, бу ҳолатни маркетинг дастури орқали товарни ўзгартириш, нархини пасайтириш билан ҳал қилиш мумкинми деган саволга жавоб топиши керак. 2. Талабнинг йўқлиги. Бунда харидорлар товарга нисбатан қизиқишлари йўқ ёки умуман бефарқ бўладилар. Маркетинг бу ҳолатда харидорларни товарга қизиқишларини ошириш йўлларини топиши зарур. 3. Яширин талаб. Кўп харидорлар ўз эҳтиёжларини намоён қиладилар, аммо бу эҳтиёжларни қондириб бўлмайди. Маркетинг бу ҳолатда истеъмолчи талабини қондирувчи самарали товар ва хизматларни яратиши лозим. 4. Пасаювчи талаб. Эрта ёки кеч ҳар бир корхона талабнинг пасайиши билан тўқнашади. Маркетинг бунда бу тенденция (зиддият)ни товар таклифини ўзгартириш орқали тескарисига айлантириши лозим. 5. Доимий бўлмаган талаб. Кўпчилик корхоналар мавсуми, кунлик тарзда ишлайди ва ишнинг ортиб кетиши ва камайиб кетиши муаммоси келиб чиқади. Маркетинг бундай талабни вақт бўйича тақсимланишини эгилувчан нархлар орқали тўғирлаши зарур. 6. Тўлиқ талаб. Корхона ўз савдо обороти билан мамнун бўлади. Маркетинг бунда мавжуд талабни кучаяётган рақобатга қарамасдан ушлаб туриши лозим. 7. Ортиқча талаб. Кўп корхоналарда талаб ҳажми улар қондира олиш ҳажмидан юқоридир. Маркетинг бунда вақтинча ёки доимий талабни пасайтириш йўлларини излаб топишлари зарур. 8. Рационал бўлмаган талаб. Соғлиқ учун зарарли бўлган товарларга талабни камайтиришга ҳаракат қилиш зарур. Маркетинг бунда ҳар хил қўрқинчли хабарларни тарқатиб, нархни тезда кўтариб, одамларни ўзи севган зарарли одатларни ташлашга ундайди. Маркетингни бошқаришда бир неча функционал тизимлар мавжуд: 1. Технологик тизим. Буларга қоидалар, нормативлар, маркетинг хизмати киради. 2. Ташкилий тизим. Буларга мутахассислар, товарлар, жиҳозлар, меҳнат қуролларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконини беради. 3. Иқтисодий тизим. Бунда халқ хўжалиги ишлаб чиқаришдаги иқтисодий жараёнларни, яъни хўжаликнинг молиявий, ташкилий жараёнлари бирлигидан ўз вақтида таҳлил қилиб фаолиятини йўналтиришдан иборат. 225 4. Ижтимоий тизим. Бунда ҳозирги давр бозор муносабатлари тўғри ўрганиб, ундаги ўзгаришларни жамиятга тадбиқ этиш. Маркетинг бошқарув билан мос тарзда фаолият кўрсатади. Улар доимо алоқада бўладилар. Субъектлар деганда товар ва хизматларни таклиф этувчилар тушунилади. Иқтисодий натижаларни яхшилаш фаолиятида бошқарув объекти ва субъекти бўлиб, объект ташкил топган бутун бир тизим сифатида намоён бўлади. Объектлар ўзаро алоқада бўлиб, бошқарувчи органлар субъект бошқарувчиларига доимо боғлиқ. Шунинг учун бозор субъектлари ўзаро алоқалари шундай ташкил этилган бўлиши керакки, бунда ишлаб чиқариш, тақсимот тизими муомала ва истеъмол тизимлари аниқ ва самарали бўлиши ва фаолият юргиза олишлари керак. Маркетингни бошқаришни ташкил этишнинг шарт-шароитлари қуйидагилардан иборат: 1. Илмий-техник дастурни тез суъратлар билан ўстириш; 2. Катта фирмалараро бозорда товар сотишни рақобатлашувини кўпайтириш; 3. Товар ишлаб чиқаришни ва товарга бўлган талабларни чуқур ўрганиб чиқиш, унинг натижасида илмий техника ютуқларини тез суръатлар билан амалда татбиқ этиб, янги товар турларини ишлаб чиқиш; 4. Харидорлар томонидан товар сифатига бўлган талабни ўстириш; 5. Коньюктурани ўрганишда маълум мезонларга асосланган ҳолда ўсиш даражасини ўрганиб бориш; 6. Бозор шароитида аҳолига юқори хизмат кўрсатиш даражасини ўстириш; 7. Бозорда товар рекламаларини тўғри йўлга қўйиш. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling