Microsoft Word mvmao uzk doc
Рекламани тадқиқ этиш тартиби
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Мўлжалларни таҳлил этиш. 7. Ташқи маркетингни тадқиқ этиш.
5. Рекламани тадқиқ этиш тартиби:
• реклама тарқатиш воситаларининг самарадорлиги ва қиёсий қийматини таҳлил этиш; • истеъмолчининг жавоб ҳаракатларига таъсир кўрсатадиган омилларни таҳлил этиш; • реклама мурожаати, реклама дизайни, тасвири ва уни тайёрлаш ишларини ўрганиш; • реклама ишини ташкил этишни ўрганиш; 6. Мўлжалларни таҳлил этиш. 7. Ташқи маркетингни тадқиқ этиш. Юқорида келтирилган рўйхат тўлиқликка асло даъво қилмайди, фақат умумий маънода тадқиқот фаолияти учун чегараларни бир қадар ойдинлаштиради, холос. Юқорида санаб ўтилган ҳар бир гуруҳ доирасида аниқ тадқиқот тадбирлари бажарилади, уларнинг сони ва кўлами эса қўйилган муаммонинг муҳимлиги билан белгиланади. Маркетинг амалиётида энг кўп тарқалган айрим тадқиқот турларини кўриб ўтамиз. Талабни ўрганиш ёки маркетологлар атамаси билан айтганда «истеъмолчини таҳлил этиш»-бозорлар ҳолатини тадқиқ этишдаги биринчи босқич ҳисобланади. У уч таркибий қисмга бўлинади: 1. Бозор сегментацияси; 2. Истеъмолчи талаби сабабларини ўрганиш; 3. Қондирилмаган эҳтиёжларни аниқлаш. Таҳлил усуллари банкка маркетинг тадқиқотлар ўказишнинг замонавий услубларини, маҳсулот бўйича ҳамда корхона бўйича ишлаб чиқилган маркетинг дастури, ахборотни таҳлил этишнинг замонавий усулларини ўз ичига олади. Улар танлаб олинган маълумотлар билан уларнинг статистик жиҳатдан ишончли бўлиши ўртасида ўзаро боғланишни, асосий ўзгаришларни аниқлаш, бу ўзгаришларнинг камайиши ёки кўпайиши, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга кўрсатадиган таъсирини белгилаш, шунингдек улардан ҳар бирининг 265 бошқариш таркибидаги муҳимлик даражасини ойдинлаштиришга имкон беради. Андаза моделлар банки - маркетингнинг математик моделлари тўплами бўлиб, шартли тарзда мавжуд бўлган тизим, жараён ёки натижа деб қабул қилинадиган ўзаро боғлиқ ўзгарувчан миқдорлар мажмуидан иборат. Андаза моделлар жавоб олишни осонлаштиради. Кейинги йигирма йил давомида чет эл маркетингида соҳалари узлуксиз ҳолда янгиланиб, тўлдириб туриладиган жуда кўп, хилма-хил моделлар яратилди. Андаза моделлардан фойдаланиш ҳаракат стратегиясига оид жуда кўп ечимларни олиш, танг аҳволдан чиқиш йўлларини топиш, бозорни сегментлаш, нарх ўсиши, янги товарларнинг сотилишини башорат қилиш, реклама комплексини тузиш каби имкониятларни беради. Ёрдамчи тизимлар - маркетинг тадқиқотлари ва маркетинг таҳлили - ягона маркетинг ахбороти тизимининг энг мураккаб таркибий қисми ҳисобланади. Айниқса иқтисодиётимиз шароитида уларни ташкил этиш нуқтаи назаридан бу фикрни дадилроқ айтмоқ лозим. Республикамиздаги корхоналар хўжалик фаолияти тажрибаси шуни кўрсатадики, уларнинг биронтасида ҳам тўлиқ шаклланган маркетинг тадқиқотлари ва таҳлили комплекси йўқ. Бозорни ўрганиш рекламанинг айрим таркибий қисмлари ҳали харидорга маълум бўлмаган янги маҳсулот ишлаб чиқаришга. тайёргарлик кўрилаётган жойларда пайдо бўлмоқда. Очиқ ойдин кўринмайдиган маркетинг тадқиқотлари ишлаб чиқариш, савдо ходимлари, конструкторлар, лойиҳачилар томонидан мустақил тарзда бошланди. Тижорат - ахборот марказлари, маркетинг, консалтинг хизматлари сони ўсиб бормоқда. Улар тайёрлаган материаллар қимматлиги ҳамда сифатининг талабга жавоб бермаслиги билан ажралиб туради. Аммо ҳозир бизнинг иқтисодиётимиз учун мустақил ахборот хиз-матларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш, соғлом рақобатни йўлга қўйиш энг муҳим масалалардан биридир. Республикада ахборот хизматлари уюшмасини ташкил этиш ҳар қандай ташкилот ишининг малака ва маҳорат даражасини кафолатлаши мумкин. Маркетинг тадқиқотларини ўтказишга чет эл фирма ва компаниялари катта маблағлар сарфлайди. Масалан, АҚШда йиллик сотиш ҳажми 25 млн. доллар бўлган компаниялар ўз маркетинг бюджетларининг 3.5 фоизга яқинини маркетинг тадқиқотларига сарфлайди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқариш воситалари етказиб берувчи корхоналарга нисбатан бу соҳага кўпроқ, маблағ сарфлайдилар. Буни қуйидаги жадвалда (4.2-жадвал) ҳам кўришимиз мумкин. Жадвалда келтирилган маълумотлар ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ. Бозор бир қарашда оддий бир тизимини ташкил этса-да, ҳақиқатда эса бундай эмас. Чунки унинг барча унсурлари доим ҳаракатда бўлади. Шунинг учун бозорда юз бераётган барча ўзгаришлар, унда вужудга келган мутаносибликларни ўрганмасдан туриб бозорда иш юритиш мумкин эмас. Компания ёки фирма (корхона) бозорни ўзлаштиришдан олдин, албатта, комплекс тадқиқотлар ўтказади ва унга катта маблағ сарфлайди. Керакли изланишларни ўтказмасдан таваккал қилиш ярамайди. Бозор рақобати 266 шароитида тижорат таваккалчилиги жуда юқори ва қимматлидир. Корхона маркетинг хизмати бўлимларида товар ёки хизматни бозорга киритиш, унга бўлган талаб ва истеъмол даражаси, ишлаб чиқариш ва сотиш шароитлари тўғрисида жуда катта миқдордаги ахборот тўпланади ва таҳлил қилинади. Маркетинг хизмати томонидан қанчалик катта миқдордаги мураккаб ахборотларни тўплаш, кайта ишлаш ва таҳлил қилиш лозимлигини тушуниш учун, маҳсулот истеъмол хусусиятларини тадқиқ қилиш технологияси мисолини кўриб чиқиш етарлидир. 4.2- жадвал Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling