Microsoft Word mvmao uzk doc


АҚШ фирмаларида маркетинг тадқиқотлари доирасидаги


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

АҚШ фирмаларида маркетинг тадқиқотлари доирасидаги 
фаолиятининг алоҳида турлари (фоизда) 
Тадқиқот турлари 
Шу турдаги тадқи-
қотларини ўтказган 
истеъмол товарлари 
ишлаб 
чиқарувчи 
компаниялар улуши 
Шу турдаги тадқи-
қотларни ўтказган 
ишлаб чиқариш во-
ситалари ишлаб чи-
қарувчи компания-
Қисқа муддатли истиқболлаш 
(1йилдан ошиқ йилгача)
96 94 
Узоқ, муддатли истиқболлаш (1 
йилдан ошиқ)
96 94 
Бозор потенциалини аниқлаш 99 
99 
Сотишни таҳлил қилиш 98 99 
Янги маҳсулотни қабул қилиш ва 
уни потенциали
89 73 
Қадоқлашни ўрганиш 91 
61 
Сотиш каналларини ўрганиш 99
83 
Сотиш тўловларини ўрганиш 83 
73 
Турли хил товарларнинг 
ҳаракатини енгиллаштирувчи 
тадбирларни ўрганиш
86 67 
Баҳоларни ташкил қилишни 
таҳлил қилиш
91 90 
Экологияни таъсирини таҳлил 
қилиш
37 35 
Реклама эълонлари самарадор-
лигининг таҳлил қилиш 
86 67 
 
Авваламбор, янги маҳсулотларни яратиб олмоқ лозим. Кейин янги 
товарга харидорларнинг муносабатини ўрганиш лозим. Яъни, товарнинг 
фойдаланиши сифати қанчалик даражада истеъмолчи талабига жавоб бериши 
aниқланади. Бундай текшириш фақатгина ўз маҳсулоти устидангина эмас, шу 
билан бирга рақобатчи фирма маҳсулоти юзасидан ҳам амалга оширилади. 
Харидорнинг маҳсулот таъми, хиди, ранги, ўлчами, фасони, мустаҳкамлиги, 


267
фойдаланишдаги қулайлиги ва бошқа истеъмол хусусиятларига бўлган 
муносабати махсус ишлаб чиқилган методика асосида таҳлил қилинади. Бир 
вақтнинг ўзида маҳсулотнинг маркасига, номига ва унинг имиджига бўлган 
психологик муносабат тадқиқ қилинади ва ниҳоят, қадоқлаш хусусияти, 
конструкцияси, ташқи кўриниши билан кишини жалб қилиши, қайта 
фойдаланиш имкониятлари баҳоланади.
Буларнинг барчаси ҳали бозорга чиқарилаётган товарнинг маркетинг 
концепциясини яратиш учун етарли ахборотни бермайди. 
Бозорни тадқиқ қилиш - маркетинг тадқиқотларининг маълум бир 
қисмидир, холос. Фақатгина шартли равишдагина уларни маркетинг 
тадқиқотларининг асоси деб қабул қилиш мумкин. Бозорни тадқиқ қилиш 
жараёнида қуйидагилар аниқланади: 
• бозорга киритилаётган ёки унда мавжуд бўлган маҳсулотнинг мумкин 
бўлган сотиш миқдори; 
• товарнинг истеъмол хусусиятидаги ва бошқа характеристикаларининг 
ўзгариши тенденцияси; 
• ёши, жинси, худудий, ижтимоий, оиласидаги кишилар сони, ўзини 
тутиши, даромад даражаси бўйича истеъмолчилар гуруҳини аниқлаш; 
• ассортиментни режалаштиришда, сотиш ва рекламани ташкил қилишда 
харидорларнинг истагини аниқлаш; 
• маҳсулотнинг сотилиши миқдори, унинг умумбозор сиғимидаги улуши 
(ҳудудлар ва сегментлар бўйича ҳам); 
Кўриниб турибдики, бозор тўғрисидаги маълумотлар миқдори катта ва 
турли характерга эга. Шунинг учун бозорни тадқиқ қилишда турли билим 
соҳаларининг мутахассислари қатнашадилар ва бу тадқиқотлар анча қимматга 
тушади, лекин фирмалар бозорни иложи борича тезроқ ўзлаштириш мақсадида 
харажатлардан қочмайдилар, чунки рақобатчилар бозорда янги рақобатчи 
пайдо бўлишини олдини олиш учун қарши чоралар кўрадилар. Шунинг yчyн 
тадқиқотлар жараёни, айниқса, унинг натижалари фирма томонидан сир 
сақланади. Бозорни тадқиқ қилиш натижалари олинганидан кейин ва фирма 
уларни маркетинг концепциясини асослаш учун қабул қилинганидан сўнг 
товарни синовли сотишни ташкил қилиш бошланади. Бу жараённинг асосий 
вазифаси, фирманинг бозордаги самарали ўрнини aниқловчи ўзига хос 
омилларнинг ўзгаришидир. 
Истеъмол товарларини бозорга киритишдаги маркетинг дастурининг 
асосий мўлжали, аҳолининг талаби, диди ва харид қобилияти ҳисобланади. 
Мана шулар асосида бозор тадқиқотининг асосий унсурлари аниқланади. 
Истеъмолчиларнинг талаби тўғрисидаги ахборотларни тўплаш усуллари ва 
манбалари ранг-барангдир, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш объекти бўлувчи 
маълумотлар - ахборот бўлиб ҳисобланади. Талабни ўрганишда барча 
маълумотлар ҳам ахборот бўлиб ҳисобланмайди. Фақатгина бошқариш 
даражасида қарорлар қабул қилишда ишлатиладиган маълумотларгина ахборот 
ҳисобланади. Ахборот ҳаққоний, тўлиқ, узлуксиз, аниқ ва ўз вақтида бўлиши 
лозим. Ҳаққонийлик талабига жавоб бериш учун тўпланган ахборот, жараёнлар 


268
ривожини тўғри акс эттиришни ва алоқаларнинг бирламчи ва ички моҳиятини 
оча олиши керак. Масалан, аҳоли талабини ўзгаришини характерловчи катта 
товар 
захиралари 
тўғрисидаги 
маълумотлар 
ҳали 
ахборот 
бўлиб 
ҳисобланмайди. Сотиб олиш миқдори, савдо корхоналарида у товарга талабни 
ҳисобга олиб жамғарилганлигини билиш зарур. Бундан ташқари ахборот 
узлуксиз, ўз вақтида ва етарли миқдордаги объектлардан бўлиши керак. 
Ахборотларнинг фойдаланишга маъқуллиги қабул қилинаётган қарорлар 
характерига боғлиқ. Масалан, маълум товарга талабнинг ошиши аниқ. Савдо 
корхонаси бу товарни кўпроқ олишга қарор қилиши мумкин. Аммо, бундан 
олдин сотиб олиш миқдорини қанчагача ошишини аниқлаш лозим. Бунда эса 
товар захиралари аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси асосида 
ишлаб чиқилади. 
Аҳоли тўғрисидаги асосий маълумотлар манбаи махсус аҳолининг 
рўйхатта олиш материаллари ҳисобланади. Савдо статистикаси мамлакат, 
алоҳида ҳудудлар, алоҳида шаҳарлар ва шаҳар типидаги қўрғонлар, қишлоқ 
жойларда таъминланган талаб миқдори тўғрисида давлат ва кооператив савдо 
ташкилотларида алоҳида товар гуруҳлари ва умумий товарларнинг сотилиши 
захиралари тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Бу кўрсаткичлар асосида 
мамлакат, алоҳида шаҳар ва қишлоқ жойлари учун ўртача бир кишига тўғри 
келадиган савдо обороти ҳисобланади. Истеъмолчилар талаби тўғрисидаги 
ахборотлар манбаи - статистик ҳисоботлар, оила бюджети статистикаси 
маълумотлари, талабни ўрганиш мақсадида савдо ва саноат корхоналари 
томонидан ўтказилган махсус кузатишлар натижаси, савдо ва саноат 
корхоналарининг бухгалтерия ва оператив маълумотлари ҳисобланади. Аҳоли 
талабини шакллантириш жараёнини ўрганишда товар ишлаб чиқаришни, 
аҳолининг даромади, аҳолининг сони ва таркиби, жамғармаларни 
характерловчи статистик ҳисоботлар талаб қилинади. Талабни истиқболлашда 
саноат статистикаси ҳисоботларидан, халқ истеъмол товарлари ишлаб 
чиқаришнинг даражаси ва суръати натурал кўрсаткичлари танланади. 
Даромадларни характерловчи энг муҳим кўрсаткичлар жумласига 
қуйидагилар: аҳоли даромади, шу жумладан, ишчи ва хизматчиларнинг иш 
ҳақлари, жамоа хўжаликлари меҳнаткашлари меҳнат ҳақи, нафақалар, 
стипендиялар, пенсиялар, шахсий хўжаликлардан олинадиган даромадлар, 
ишчи ва хизматчиларнинг ойлик иш ҳақлари даражаси бўйича тақсимланиши 
ҳисобланади. 
Истеъмолчилар талаби тўғрисидаги ахборотларнинг муҳим манбаи савдодаги 
бухгалтерия ва оператив ҳисобининг маълумотларидир (масалан, улгуржи 
савдо кўрсаткичлари, ички гурухли ассортиментлар бўйича товарларнинг келиб 
тушиши ва захираларини ўз ичига олувчи улгуржи бозордаги товарлар 
ҳаракатининг миқдорий ва суммавий ҳисоби). Истеъмолчилар тўғрисидаги 
ахборотларнинг махсус манбаларидан бирортаси тўлиқ ва ишончли тушунча 
бермайди. Шунинг учун барча маълумотлардан комплекс фойдаланиш ва 
махсус кузатиш материаллари билан тўлдирилиши лозим. Махсус тузатишлар 
ўтказиш катта харажатлар талаб қилсада, ҳали уларнинг ишончлилиги юқори 
эмас. Шунинг учун мутахассислар ахборотларни бошқа манбалардан олиш 


269
мумкин бўлган ҳоллардагина кузатишлар олиб борадилар. Талабни ўрганишда 
асосийси йиғилган маълумотлар миқдори эмас, балки талаб ривожланиши 
тенденциясини характерловчи асосий кўрсаткичларни қамраб олиш 
ҳисобланади.


270

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling