Microsoft Word mvmao uzk doc


14.3. Маркетингда рекламани ташкил этиш бўлимлари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


286
14.3. Маркетингда рекламани ташкил этиш бўлимлари 
Реклама одатда жуда қиммат туради. Шунинг учун ҳам фирма унинг 
асосий вазифаси нимадан иборат эканлигини унутмаган ҳолда қилинажак 
реклама ҳақидаги ўзининг чуқур ўйланган маркетинг ечимини қабул қилиши 
керак. Маблағ ҳақида масала равшанлашиб борганда, реклама бўйича 
шуғулланувчиларга қанчалик катта масъулият тушишини кўрамиз, яъни 
реклама бўйича мутахассис қобилиятли бўлмаса ва мавжуд имкониятлардан 
фойдаланиб иш юритмаса, аввало ўз иши, муассасасининг обрўсини ҳам 
тушириб қўйиши мумкин. Шунинг учун реклама бўйича мутахассис маркетинг 
муҳитини ва ташкилотдаги маркетинг структурасига таянган ҳолда қуйидаги 
қоидаларга риоя қилиши лозим: 
• рекламадаги асосий элемент-товарларни сифати ва корхонанинг 
бозордаги мавқеи; 
• товарлар рекламасида барчани жалб этадиган оддий, гоҳида 
харидорларнинг товарларни кўриш учун сафарбар қиладиган усуллар 
бўлиши; 
• товар рекламаси қиммат бўлганлиги учун шундай реклама тайёрлаш 
керакки, у арзон бўлсин; 
• рекламада товарни турли рангларда кўрсатиш ва бу ранглар 
харидорларни ўзига жалб эта олиши зарур; 
• товарни рекламасида маҳаллий анъаналарни ҳисобга олиш ва товарни 
қайси регионларда ва қайси ёшдаги харидорларга мўлжалланган бўлиши 
жуда муҳимдир. 
Тайёрланаётган рекламанинг самарали чиқиши пишиқ, тузилган корхона 
таркибида маркетинг бўлимининг фаолиятига ва уни бошқарувчи - 
менежернинг қобилиятига ҳам боғлиқ Асосан реклама берувчи фирма ва 
ташкилотлар ўз структурасини ички имкониятларига боғлиқ ҳолда тузадилар. 
Масалан, кичик фирмалар ўз бошқарув структурасини қуйидагича тузадилар. 
Бу структура фирма раҳбари ва бир нечта бошқарувчи субъектлардан 
иборат бўлади. Бу каби фирмалар асосан ҳеч қачон рекламани ўзлари 
тайёрлашмайди ва кўпгина реклама агентликларига мурожаат қилишга мажбур 
бўлишади. Бундай структурали фирма ва ташкилотлар фақат тайёр бўлган 
реклама, эълонлар баҳоси билан қизиқишади ва бу каби реклама 
ПРЕЗИДЕНТ 
Маркетинг бўйича вице-президент 
Реклама бошқарувчиси 


287
берувчиларнинг кўпчилиги улгуржи савдо билан шуғулланувчи фирма ва савдо 
ташкилотлари бўлиши мумкин. 
Ўзбекистонда ҳозирча бозорда маркетинг муҳити етук дарaжада 
бўлмаганлиги сабабли ҳам бу структурадаги муассасалар кўпдир. 
Бозорда аниқ бир мақсадга таянган ҳолда иш юритувчи компаниялар ҳам 
бор. Уларнинг таркибий тузилиши ҳам фаолият юритиш предметига боғлиқ. 
Қуйида асосан ишлаб чиқарувчи корхоналар ва йирик давлат миқёсидаги 
компаниялар берилган. 
Бу таркиб бўйича рекламани бошқаришда чакана савдода самарадорликка 
эришиш мумкин. Шу билан бирга маркетинг хизмати фаолияти корхонада янги 
чиққан товарлар ёрдамида истеъмолчилар хоҳишларини, яъни моддий 
жиҳатдан ўзига тўқ бўлганларни бошқариш имконини беради. Биз биламизки, 
ҳозир Ўзбекистонда реклама кўп ҳолларда интуитив равишда, яъни 
истеъмолчилар ҳаракатига мос келмаган ҳолда ҳеч қандай дастур ва 
тадбирларсиз берилмоқда. Чиқаётган рекламалар моддий ва маънавий нуқтаи-
назардан пастлилиги билан хориж рекламаларидан ажралиб туради. Деярли 
республикамиздаги бир қанча фирма ва ташкилотларда реклама билан 
шуғулланувчи маркетинг бўлимлари бўлиб, уларнинг айримлари ҳам шунчаки 
номига фаолият юргизмоқда. Аммо, бир қанча компания ва банклар, 
ташкилотлар мавжудки, улар ўз бошқарув структурасини шундай ташкил 
қилганларки, реклама тайёрлаш фақат товар ва хизматлар учун йўналтириб 
қолмасдан, балки шу корхона имиджини сақланиши учун ҳам кураш олиб 
боради. Маълумки, сифатли товарлар - бу яхши реклама. Яхши реклама - бу 
корхона имиджи. Бу каби корхоналарга ҳозирда Ўзбекистонда «УзДЭУ», 
УзБАТ», «Асакабанк», «Демир» кабиларни киритишимиз мумкин. Рекламани 
бошқаришнинг 
юқорида 
келтирилган 
таркибий 
тузилиши 
реклама 
тайёрлашнинг ҳамма воситаларидан фойдаланиб, унинг элементларини 
аниқлаган ҳолда, маълум бир гуруҳ сегментга йўналтирилган реклама тайёрлаш 
мумкин. Бозор талабларига жавоб берувчи воситани топиш реклама 
бошқарувчисининг асосий муаммосидир. Реклама воситаларига ёндашишнинг 
сон (реклама қанча кишини қамраб олади) ва сифат (реклама маълумотлари 
истеъмолчиларнинг қайси табақаларига етиб боради) мезонлари мавжуд. 
Масалан, реклама бошқарувчиси асосан аёлларни қизиқтирувчи товарларни 
тарғиб қилмоқчи. У бунинг учун икки газетадан бирини танлаши лозим. «А» 
газета кундалик оммавий газета бўлиб, уни турли кишилар ўқийдилар. Реклама 
нархи: 1000 нусхадаги бир устун жой ўн дол-лардан. «Б» газета ихтисослаoган, 
асосан уй бекалари ўқийдиган газета. Ундаги реклама нархи: 1000 нусхадан бир 
устун жой 25 доллардан. Тўғри қарорга келиш кўп омилларни ҳисобга олишга 
тўғри келади.
Бироқ, асосан талаб - бу реклама сарфланган маблағига яраша самарали 
бўлиши керак. Шу банк бошқарувчиси «Б» газетаси реклама бериш учун 
тaнлаши эҳтимоли кўпроқ. Бу вақтда бошқарувчи рекламасининг сифатига 
аҳамият бериши ҳам лозим, чунки бу товарнинг рекламаси асосида шу товарни 
ишлаб чиқарган ишчиларнинг моддий манфаатлари ётади. 


288
Реклама бўйича мутахассислар бозор ва рақобaтчи ҳақидаги, улардаги 
нисбатан ўзи ишлаб чиққан чора-тадбирларни ва қўлламоқчи бўлган маркетинг 
бизнес-режасини, стратегия ва тактикасини рақобат шароитида тижорат сири 
сифатида сақлайдилар. Энг яхши қарорлар эса патентлаштирилади ва 
муаллифлик хуқуқи сифатида қонун томонидан ҳимоя қилинади.


289

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling