Microsoft Word mvmao uzk doc


Рекламанинг бевосита ва билвосита тури


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Рекламанинг бевосита ва билвосита тури, айниқса, кенг тарқалгандир. 
Бевосита реклама тижорат асосида амалга оширилади. Унда реклама 
берувчининг шахсан топшириладиган маълумотлари асосида бирор хабарнома, 
хизмат ёки товари ҳақидаги барча кўрсатмалари ёритилади. Билвосита реклама 
- рекламани тўғридан-тўғри эмас, балки қандайдир ниқобланган ҳолда, кўзга 
ташланмайдиган, билинтирилмаган ҳолда усталик билан амалга оширилади. 
Бунда реклама берувчи кўрсатилмайди ва реклама воситасидан ҳам 
фойдаланилмайди. Масалан, «Иқтисодиёт ва ҳисобот» республика журналида 
«Нексия» енгил автомашинаси тижорат йўли билан Тошкент шахрининг 
Халқлар Дўстлиги 15-уйи сотилиши ҳақидаги хабар бевосита рекламага киради. 
Лекин шу журналда эълон қилинган енгил автомашиналар ҳақидаги илмий 
мақолада «Нексия»нинг бошқа шу тоифадаги машиналарга нисбатан устунлиги 
ҳақида фикр билдирилса, бу «Нексия» машинасини билвосита рекламасидир. 
Бирор фирманинг президенти ёки хизматчиси, ишчисининг у ёки бу хатти-
ҳаракати ҳақидаги ахборот, кинофильмларда фильм қаҳрамонларининг 
машиналарда бир-бирини қувишида у ёки бу машинани қувиб ўтиб кетиши, 
ағдарилмай айланиб тўхтаб қолиши ва ҳоказолар ҳам шу реклама турига 
киради. 
Рекламалар ҳимоя қилиш, бирлаштириш, (иттифоқ) корпоратив ёки 
кириш ва киритиш мақсадлари учун қўлланувчи рекламаларга ҳам 
гуруҳланади. Ўз номидан маълумки бундай мақсадда амалга оширилаётган 
рекламалар кўп ҳолларда тадбиркор, ишлаб чиқарувчилар томонидан 
товарларни бозорларга киритиш ёки рақобатчилардан ҳимоя қилиш ва ниҳоят 
уни енгиш учун уюшмалар тузиш, бирлашиб ҳаракат қилиш каби мақсадларда 
амалга оширадилар. Бозорга кириб олгач эса ўз товарларини рақобат курашида 
енгиб чиқиш, ҳимоя қилиш учун ҳам шу турдаги рекламалардан 
фойдаланадилар. Бу рекламаларда фирмани халқ, давлат олдидаги хизматлари, 
унинг обрўси урғу билан кўрсатилади. Унда давлатнинг фирмага кўрсатаётган 
марҳамати, масалан кредитлар, буюртмалар беришда уни бошқа фирмаларга 
нисбатан аъло кўриши, ёқтириши, лицензиялар беришда, суғурталар қилишда 
имтиёзлар бериши таъкидланади. Бу билан фирманинг товар ёки хизматларини 
нақадар қадрли, ноёб, сифатли эканлигига харидорнинг диққати жалб 
қилинади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling