Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

§ояларни шакллантириш. Янги турдаги товарларни ишлаб чиқариш 
аввало янгилик учун ғояларни излаб топишдан бошланади. Изланишлар пала-
партиш эмас, тизимли, мунтазам олиб борилиши керак. Бундан ташқари, 
изланишлар фирма йўналишига мос равишда олиб борилиши керак. Акс ҳолда 
фирма ўнлаб ажойиб ғояларни топиши мумкин, уларнинг кўпчилиги фирма 
фаолиятига мос келмаслиги туфайли қоғозларда қолиб кетади. Фирма 
раҳбарияти янги турдаги товар ишлаб чиқаришнинг аниқ стратегиясига эга 
бўлишлари лозим. Раҳбарият янги турдаги товар ишлаб чиқаришдан мақсади 
нима эканлигини аниқ ифодалаб бериши керак. Янги товар нақд пул тушиши 
ёки бозорда катта мавқега эга бўлиш учун ва яна бошқа мақсадлар қўйилган 
бўлиши 
мумкин. 
Бундан 
ташқари 
раҳбарият 
мавжуд 
товарларни 
такомиллаштириш орқали янги товар яратиш ёки оригинал товар ишлаб 
чиқариш борасида фирма имкониятларини тақсимлай билиши керак. 
Янги турдаги товар ишлаб чиқариш борасидаги ғояларни топиш борасида 
ажойиб манба бўлиб, истеъмолчилар хизмат қилади. Уларнинг талаб ва 
эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида мижозларни анкетали сўроқ қилиш, 
келаётган хат, шикоятларни ўрганиш орқали ҳам аниқлаш мумкин. Янгилик 
бўлган ғоялар манбаи, албатта олимлардир. Олимлар мавжуд товарни 


301
мукаммаллаштириш, такоммиллашган вариантларини ишлаб чиқиш ёки 
оригинал товарларни ишлаб чиқариш учун зарур янги материалларни кашф 
этиш имкониятига, потенциалига эгадирлар. Бундан ташқари рақобатчи 
фирманинг харидор эътиборини жалб этган товарларнинг хусусиятларини 
ўрганиш ҳам керак. Янги товарлар яратиш борасида ғояларни савдо ходимлари, 
фирма дилерларидан олиш мумкин. Чунки улар харидорлар билан кунда 
мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан яхши таниш бўладилар. 
§ояларни яна турли университет лабораториялари, ишлаб чиқариш 
консультантлари, реклама агентлари, маркетинг фирмалари тадқиқотлари, 
шунингдек соҳага оид нашрлар ҳам бериши мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling