Microsoft Word mvmao uzk doc


15.3. Янги турдаги товар ишлаб чиқариш стратегияси


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


299
15.3. Янги турдаги товар ишлаб чиқариш стратегияси 
Фан-техника тараққиёти натижасида технологиялардаги ўзгаришлар, 
истеъмолчилар эҳтиёжлари, ўзаро рақобат туфайли фирма ўзи ишлаб 
чиқараётган товарлари билан чекланиб қолмаслиги керак. Истеъмолчи доимо 
янги ва такомиллашган товарларга талабгор бўлади ва албатта, рақобатчи 
фирма бу талабни қондириш мақсадида янги турдаги маҳсулотни ишлаб 
чиқариш учун бор кучини сафарбар этади. Шунинг учун ҳам шароит билан 
ҳамқадам бўлиш, яъни ҳар бир фирманинг янги турдаги товарларни ишлаб 
чиқариш бўйича ўз дастурига эга бўлиши керак. 
Компания янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни икки усулда 
йўлга қўйиши мумкин: 
1. Янги турдаги товарларни четдан олиб ўзлаштириш. Бунда фирма 
бошқа бирон фирманинг маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи 
лицензия, патентини сотиб олади. 
2. Янги турдаги товарлар ўз имкониятлари ишга солган ҳолда, ўз кучи 
билан дунёга келтирилади. Бунда фирма янги турдаги товарларни ишлаб 
чиқариш бўйича тадқиқот ва изланишлар бўлимини ташкил этади. 
Биз ўз ишимизда биринчи усулдан кўра кўпроқ иккинчи, яъни ўз 
имкониятлари доирасида янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш усулига 
кўпроқ тўхталамиз. Биз «янги маҳсулот» деганда оригинал товарларни ёки 
мавжуд 
товарларнинг 
такомиллаштирилган, 
модификациялаштирилган 
вариантлари, шунингдек, янги маркадаги товарларни назарда тутамиз. Ушбу 
ишимизда шу билан баробарида энг янги таклиф қилинган товарни истеъмолчи 
янгилик деб қабул қилиш ёки қилмаслик масаласини ҳам кўриб чиқамиз. 
Янгилик яратиш жуда таваккал ишдир. «Форд» фирмаси ўзининг омадсиз 
«Эдзел» модели туфайли мутахассисларнииг ҳисобларига кўра 350 млн. 
долларлик зарар кўрган. «Дюпон» фирмаси эса «Корфам» синтетик терисини 
ишлаб чиқариши туфайли 100 млн. доллар зарар кўрган. «Ксерокс» 
фирмасининг компютер ишлаб чиқаришда таназзулга учради. “Конкорд» 
француз авиалайнерини ишлаб чиқариш учун қўйилган сармояларни ҳеч қачон 
қоплаб бўлмайди. «Кэшпбелл», «Жилетт», «Лавер бразерс», «Дженерал фудз» 
каби тажрибали фирмалар ҳам янги маҳсулотни бозорга татбиқ этишда 
омадсизликларга дуч келишган. 
Ўтказилган тадқиқотлар маълумотига қараганда, кенг истеъмол 
товарлари бозорида янги турдаги товарларнинг 40 фоиз, ишлаб чиқариш 
воситаларининг янги турларининг 30 фоиз янги, турдаги сервис хизматнинг 18 
фоизи муваффақиятсизликка учрар экан. 
Хўш, янги турдаги товарлар истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш 
учун ишлаб чиқарилсада, нега муваффақиятсизликка учрайди? Бунинг 
оқибатлари турлича бўлиши мумкин. Фирма раҳбари ўзига ёққан бирон янги 
турдаги товар ғоясини маркетинг тадқиқотлари натижалари салбий бўлса ҳам 
илгари суради ва натижада зарар кўради. Ёки янги товар ҳақидаги ғоянинг ўзи 
қизиқарли, лекин бу товарга бўлган бозор талаби керагидан ортиқча ҳажмда 
белгиланади. Оқибатда янги турдаги товар талабдан ортиқ ишлаб чиқарилади 


300
ва ҳеч кимга керак бўлмайди. Бошқа бир ҳолатни олайлик: товар ғояси ҳам 
аъло, лекин унинг намунасини яратиш жараёнида товар конструкцияси талаб 
даражасида бўлмай қолади. Бундай товар ҳам бозорда касод бўлади. Яна бир 
бошқа ҳолатни фараз қилайлик, ғоя жуда яхши ўйланган, товар намунаси 
синовлардан яхши ўтган, маркетинг ҳисоблари бўйича бу маҳсулот фойда 
келтириши керак. Лекин натижа фирма ўйлагандек бўлмайди. Бунга сабаб 
ушбу янги товар рекламаси яхши йўлга қўйилмаган, товарнинг истеъмолчи 
учун қизиқарли бўлган ҳусусиятлари бўрттириб кўрсатилган. Янги товарнинг 
рекламаси муваффақиятсиз чиқиши, бозорда керакли хусусиятлари кўрсатила 
олинмагандан ташқари, товар нархининг баландлиги ҳам ушбу товарни 
харидоргир қилмаслиги мумкин. 
Бундан 
ташқари, 
янги 
турдаги 
товарни 
ишлаб 
чиқаришда 
мўлжаллангандан ортиқроқ сарф харажат бўлади. Бу эса ўз навбатида, агар 
товар бозорда талаб қилинмаса, кўриладиган зарар ҳам ортишини билдиради. 
Баъзан янги турдаги товар ишлаб чиқариш босқичлари жуда силлиқ 
кетаётганида, рақобатчи фирма ундан ҳам сифатлироқ товар ишлаб чиқариб, 
зарар келтириши мумкин. Шундай қилиб, фирма олдида танлаш учун икки йўл 
туради, бир томондан, янги турдаги товарларни ишлаб чиқариш ўта зарур, 
иккинчи томондан, янги товар имкониятининг муваффақияти қил устида 
туради. Бундай мураккаб ва оғир масалани ҳал этиш усулларидан бири шуки, 
фирма янги турдаги товарларни ўйлаб топиш, амалга ошириш ишларини 
доимо, изчиллик билан, батартиб ўз мақсадига йўналтирилган ҳолда олиб 
бориши керак. Яъни фирма бозори чаққон товарларни ишлаб чиқариш билан 
баробар янги товарларни дунёга келтириш борасида изланишлар олиб бориши 
керак. Янги турдаги товарларни ишлаб чиқарувчи мутахассислар янгиликни 
жорий этишнинг ҳар бир босқичини пухта ўрганиб чиқишлари шарт. Бу 
жараённинг асосий босқичларини қуйидагича: 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling