Microsoft Word mvmao uzk doc
Рекламалар хуруж қилувчи (агрессив) ёки таништирувчи
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Рекламалар хуруж қилувчи (агрессив) ёки таништирувчи оддий,
сипоҳ, хотиржам, тушунтириш характерига эга ҳам бўлиши мумкин. Бундай рекламалар берилаётган реклама ахборотининг ҳусусиятидан келиб чиқади. Масалан, «Нексия» енгил автомашинасининг эндигина ишлаб чиқарилиши заводда ўзлаштирилаётган даврида реклама маълумотнома, таништириш тарзида берилмоғи, унда машинанинг ўзига хослиги, устун томонлари, тезлиги, тежамкорлиги каби хизматларига урғу берилади. Бундай реклама истеъмолчиларга яхши ва янги «Нексия» машина маркаси пайдо бўлганлиги ҳақида хабар беради. Уни сотиб олиш мумкинлигини харидорга тушунтиради ва уқтиради. Бироқ, бу машина билан бозорларимиз тўлиб бўлган тақдирда хуруж қилувчи реклама турини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бунда, энди Асака автомашиналар ишлаб чиқарувчи заводнинг «Нексия» енгил 283 автомашинасининг бошқа шу турдаги ва тоифадаги енгил автомашиналардан афзаллик томонлари уқтирилиб, катта урғу билан бу машинанинг қандай гўзал дизайнга эга эканлиги, тежамкорлиги ва шу билан бирга қанчалик тезкорлиги, бошқаришнинг оддийлиги, ҳайдовчини чарчатмаслиги (сотилгандан сўнгги унга кўрсатиладиган хизматларнинг қулайлиги каби фазилатлари бўрттириб кўрсатилади). Баъзан ортиқча харажатли рекламалар ҳам қўлланилади. Бундай рекламанинг мақсади бозорда рақобатчиларни синдириш ва енгишдир. У реклама харажатларини керагидан ортиқча бўлса ҳам амалга оширилади. Бундай юқори харажатларга рақобатчиларнинг қурби етмай, ўз товарларини яхши реклама қилолмай доғда қоладилар ва рақобат курашида енгиладилар. Айрим бозорларда қўлланиши мумкин бўлган товар стратегиясига монанд рекламалар бир хил ёки ҳар хил бўлиши мумкин. Бир хилда амалга ошириладиган рекламалар бозорларнинг хилма-хиллиги, регионлар ва вилоятларнинг бир-биридан қандай фарқ қилиш хусусиятларидан қатъий назар бир хилда олиб борилди. Бу реклама харажатларини тежашга, реклама матнини тузишни соддалаштириш, унинг таъсир доирасини кенгайтириш имконини беради. Бироқ, бу реклама айрим ҳолларда бозорлар, регионларнинг хусусиятларини ҳисобга олмагани туфайли кутилмаган ёмон оқибатларга ҳам олиб келиши, қийинчиликлар туғдириши мумкин. Масалан, 4 рақами Японияда удум маъносини билдиради ва бу рақам японлар учун рекламада бўлмаслиги лозим ёки яшил ранг мусулмон мамлакатларида муқаддас ҳисобланади . Демак, уни товарларни ўраш-жойлаш рекламасида берилмаслиги мақсадга мувофиқдир. Чўчқа гўшти мусулмон мамлакатларида умуман тановул қилинмайди ва у мусулмонлар учун реклама қилинмаслиги лозим. Рекламанинг муҳим хусусиятларидан бири, уни талабга қараб ўзгариб бориши, мослашувчанлиги ва унга таъсир эта олишидир. Агар маркетинг дастури талабни аввалги ҳолида ушлаб туришни, унинг тушиб кетмаслигини истаса, у ҳолда қўллаб-қувватловчи рекламадан фойдаланилади. Унинг мақсади-харидорларга маҳсулот ҳақида эслатиб туришдир. Агар ўзлаштирилган бозорнинг имкониятлари тугаган бўлса, реклама бозорнинг янги сегментларига ёки реклама қилинаётган нарсанинг устун томонларига таянади. Булар харид қилишнинг анъанавий, янги обрўси, модага мос келиш каби хусусиятлардир. Шундай ҳам бўладики, маркетинг дастури талабни камайтиришни мақсад қилиб қўяди (масалан тамаки маҳсулотлари). Бу ҳолда антиреклама қўлланилади (чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида). Агар талабни ошириш, сотишни кўпайтириш вазифаси қўйилса, реклама тадбирлари ҳамма имкониятлардан фойдаланади. Бу реклама мурожаатлари, мавсумлари ва усуллари; сотувнинг тезлаштирилувчи, индувидуал сотув ва ҳоказолар. Шунингдек, талабни бир маҳсулотдан бошқасига кўчирувчи рекламалар асосида ҳам бутун бир комплекс тадбирлар ётади. Турли маркетинг концепцияларида реклама фаолияти ва уни ўтказиш тадбирлари ҳақида, бу қийин ва мураккаб иш ҳақида айтилган фикрлар унча тўла тушунча бера олмайди. 284 Ҳар бир реклама тадбири - бу маҳсулотнинг хусусияти, харидорларнинг кенг контингентига, сотиш ва истеъмол шартлари, реклама агентларининг руҳий хусусиятлари, ҳамда ҳужжатлаштириш санъатини ўз ичига олган индивидуал ёндашишдир. Шундай экан, юқорида келтирилган ҳолларни барча бозор ва мамлакатларда бир хил реклама қилиниши хунук оқибатларга олиб келиши табиий бир ҳолдир. Шунинг учун ҳам ҳар хил бозор, мамлакат ва вилоят регионларда уларни ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар хил реклама усуллари ва воситаларидан фойдаланмоқ лозим. Рекламалар берилаётганда товар ва хизматларнинг айрим хислатлари озроқ бўрттириб кўрсатилиши мумкин, бироқ у ёлғон даражасига кўтарилиши мумкин эмас, чунки харидорни бир марта бўлсада алдаш, ундан умрбод ажралиб қолиш демакдир. Бундан ташқари ёлғон реклама корхонанинг имиджига «ёлғончи» тамғасини илиб қўйиб, умуман синишига ҳам олиб келиши мумкин. Умуман олганда ҳар қандай «ёлғон» реклама давлат ва қонун томонидан таъқиқланади ва таъқиб остига олинади. Бундай реклама берувчи жиноий жавобгарликка тортилади. Таъқиқланган рекламаларга рақобатчилар ҳақида бўҳтон тарқатиш, унинг обрўсига, ҳурматига путур етказиш, нафсониятига, иззатига тегиш киради. Таъқиқланган рекламаларга алкогол ичимликлар ичишни, гиёҳвандлик ва сигареталар чекишни, портловчи моддалар ва қурол-яроқ ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни бузиш кабилар ҳам киради. Умуман рақобатчи фирманинг товар ва хизматларида мавжуд бўлган ҳар қандай камчиликларни кўрсатиш ва реклама қилиш нотўғри ҳисобланади. Рекламани амалга оширишда тўғри воситалар ва усуллардан фойдаланилади. Улар ичида тўғридан-тўғри, бевосита реклама қилиш воситалари алоҳида ўрин эгаллайди. Бу рекламани реклама агентлари томонидан бўлажак харидор ва доимий харидорлар билан учрашиб адабиётлар, варақалар, хатлар ва бошқа ҳар хил реклама материалларини тарқатиш билан амалга оширилади. Улар алоқа қилиш муассасалари (почта, телефон, телеграф) орқали ҳам йўналтирилиши мумкин. Матбуот рекламаси газета, журнал, маълумотномалар, фирмаларнинг бюллетенлари орқали амалга оширилади. Босма усулида қилинадиган реклама проспектлар, каталоглар, буклетлар, плакатлар, откритка, календарлар ва бошқа усулдаги маҳсулотлар ёрдамида қилинадиган рекламалардир. Экран рекламаси телевидение, кино, полиэкран, слайд-проекциялар орқали амалга оширилади. Реклама қилишда радио, телефон, телеграф, факслар ҳам муҳим роль ўйнайди. Сиртқи реклама махсус йирик ва кичик габаритли плакатларни электрлаштирилган паннолар, ЭҐМда программалаштирилган паннолардан фойдаланиб, ҳаракат қилувчи ёзувлар орқали, реклама кўргазмаларида товарларнинг ўзини намойиш этиш йўли билан амалга оширилади. Транспорт воситаларига ҳар хил плакатлар, эълонлар, ёзувлар ёпиштириш, уларнинг деворларини бўяш, ёзиш, расмлар, графиклар, схемалар чизиш орқали реклама қилиш. Товарларни сотиш жойида реклама ўз ичига дўкон витриналарига уларни қўйиш, савдо залларига кўргазмалар, товар белгилари, планшетлар осиш йўли билан қилинади. 285 Эсдаликлар, ҳар хил ҳадялар бериш орқали товар ва хизматларни реклама қилиш кейинги йилларда айниқса тез ривожланиб бормоқда. Бундай ҳадя ва эсдаликлар қиммат бўлмасада, кишилар учун кундалик эҳтиёжларига зарур буюмлар бўлмоғи лозим. Масалан, талаба, ўқитувчи, илмий ходимлар учун ручка, қалам, дафтар, китоб, кичик компьютер, папка ва ҳоказолар, аёлларга рўзғор халтачалари ва бошқаларни бериш мақсадга мувофиқдир. Буларнинг бирон-бир кўринарли ерида товар белгиси, фирманинг номи албатта кўрсатилган бўлади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling