Microsoft Word mvmao uzk doc


17.4. Маркетинг назорати тушунчаси


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


337
17.4. Маркетинг назорати тушунчаси 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Вазирлар 
Маҳкамаси мажлисида қилган маърузаларида: «Турли корхона ва тармоқлар 
фаолиятини тахлил қилиш шуни кўрсатадики, қаерда раҳбарлар маркетинг ва 
маркетинг тадқиқотлари билан жиддий шуғулланаётган бўлсалар, шу жойда 
барқарор фаолият таъминламоқда, фойда ва дивиденд олинмоқда, ўз вақтида 
иш ҳақи тўланмоқда», - деб таъкидлаган эдилар. Маркетинг истеъмолчиларнинг 
ҳозирги ва келажакдаги талабларни қондиришга қаратилган товарлар ва 
хизматлар ишлаб чиқариш ва сотиш, натижада фойда олиш билан боғлиқ 
фаолият туридир. Буларнинг барчаси энди иш бошлаётган бизнесменлардан 
тортиб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган тадбиркор, сиёсатчи, санъаткор, 
спортчига қадар маркетинг - бозор жараёни тўғрисида чуқур билимга эга 
бўлишни талаб қилади. Маркетингни назарий ва амалий асосларини чуқур 
билиш тижорат хавф-хатарини ўз вақтида ҳис қилиш ва камайтириш, унинг 
вариантларини ҳисоблашда мавжуд бўлган турларидан энг маъқулини танлаш, 
рақобат шароитида бозорни юқори сифатли товарлар ва хизматлар билан 
тўйинтириш, доимий талаб мавжуд бўлган шароитда харидорларнинг турли 
гуруҳлари учун сотиш нархини аниқлаш ва оқибатда ижтимоий ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишга ёрдам беради. 
Том маънодаги бозор муносабатлар мамлакатимизда секин ривожланиб 
бормоқда. Собиқ социалистик жамиятда ишлаб чиқариш, савдо ва умуман 
миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида яккаҳокимлик, режа ва юқоридан 
бошқаришнинг ҳукумронлиги сабабли маркетинг тушунчаси том маънода 
амалиётга кириб келмаган эди. Лекин кейинги йилларда ўзгаришлар-иқтисодий 
тараққиётимиз бозор иқтисодиётисиз мумкин эмаслиги ҳар томонлама 
исботлаб берди. Бу эса ўз навбатида қисқа вақт ичида унинг асосларини 
ўрганишимизни зарур қилмоқда. Мана шунда биз учун мураккаб даврда, 
хорижда маркетинг масалаларини ечиш борасида тўплаган бой тажрибадан 
фойдаланмаслик кечириб бўлмас хато бўлар эди. Шуни ҳам унутмаслик 
керакки, биз энг катта тақчилликни - вақт танқислигини ҳам енгишимиз зарур. 
Айрим иқтисодчилар маркетинг фақат ривожланган шароитда фаолият 
кўрсатиши мумкин деб ҳисоблашади. Айнан шу маркетинг жамиятга тез, 
тежамли ва талофатларсиз бозор иқтисодиётини кириб келиши учун кўпроқ 
ёрдам беради. Ўтиш даврида бозор иқтисодиёти ҳолатини акс эттирувчи 
маркетинг тамойилари бизга вақтни бой бермасдан бозорни ўзлаштиришда 
ёрдам беради. Маркетинг режаларини амалга ошириш даврида кўпгина 
кутилмаган ҳолатларга дуч келинади, шу сабабли маркетинг бўлими 
режаларини олиб борилиши ва бажариш устидан доимий назорат ўрнатиб 
бориш керак. Маркетинг назорати тизими корхона иш фаолияти 
самарадорлигига ишонч ҳосил қилиш учун керак. Аммо маркетинг назорати 
кўп қиррали маъноларга эгадир. Масалан, маркетинг назоратининг уч хил тури 
маълум. 
Йиллик режаларни бажариш устидан назорат шундан иборатки, унда 
маркетинг мутахассислари йиллик режанинг амалдаги кўрсаткичларини 


338
назорати йиллик режа билан таққослашдир ва керак бўлганда қўйилган 
хатоликларни тўғрилаш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга 
оширадилар. Майдонлар, бозор сегменти, савдо йўллари ва ҳар хил турдаги 
маҳсулотларнинг 
амалдаги 
рентабеллик 
даражасини 
аниқлашда 
фойдаланиладиган бозор даромад устидан назорат деб юритилади.
Стратегик назоратнинг мақсади шундан иборатки, бозор шароитидан 
келиб чиққан ҳолда корхона фирмаларнинг фойдаланиладиган охирги 
стратегик йўлларни текширишдан иборатдир. 
Юқорида келтирилган маркетинг назоратининг уч тури ҳозирги жаҳон 
амалиётида кенг қўлланиб келинмоқда. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling