Microsoft Word mvmao uzk doc


 Халқаро маркетингда иқтисодий, сиёсий


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

18.5. Халқаро маркетингда иқтисодий, сиёсий, 
маданий омиллар 
Халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида конкрет бозордаги турли 
товарлар маркетингини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилади, уни яратиш 
маҳсулот бўйича бошқарувчига топширилади. Унинг вазифаси муайян 
мамлакат бозори ҳажми, аҳолиси, аҳоли таркиби, оилалар таркиби, 
даромадлари ва уларнинг тақсимоти, рақобатда кутиладиган ўзгаришлар ва 
бошқалар ҳақида маълумотлар олишдан иборат. Маркетинг дастурлари ва 
режаларининг ўзига хос зарурий томони - бозор жараёнларидаги турли 
ўзгаришлар 
йўналишларини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
уларнинг 
кўп 
вариантлигидадир. Масалан, «Ройал пэ кижинг индастриз Ван Леер» голланд 
концернида ойлик оператив режаларнинг 7 та ҳар хил вариантлари 
тайёрланади: 1 таси меъёрдаги шароит учун; 3 таси режалаштирилгандан 
оборот тегишлича 10, 20, 30% ортиб кетган ҳолатлар учун; 3 таси режа 10, 20, 
30% бажарилмаган ҳолларда фойдаланиш учун мўлжалланган.
Японияда тизимли ва вазиятли таҳлил натижаларига кўра, режаларга 
тезкорона ўзгаришлар киритиш амалга оширилади, бу нарса уларнинг 
бажарилмаслигини қоплаш учун эмас, балки жаҳонда ўзгариб турган 
шароитларни ҳисобга олиш мақсадларида қилинади. Иқтисодий режалаштириш 
бошқармасида энергиянинг нархи ўзгариши, долларга нисбатан иена курсининг 
ўзгариши эҳтимолига ва бошқа иқтисодий ўзгаришларга қараб, режанинг 
вариантлари олдиндан ишлаб чиқилади.
Ташқи бозорда самарали фаолият олиб бориш учун жами маркетинг 
усулларидан ижодий ўрнини билиб фойдаланиш зарур. Бу ўринда стандарт 
ёндашувларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Чет эллик харидорлар билан 
бевосита алоқалар олиб бориш ёки агентлик фирмалари орқали ҳаракат қилиш; 
товарлар ёки лицензиялар экспортини уларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи билан 
қўшиб олиб бориш; бозорда мустақил ёки консорциумлар таркибида иштирок 
этиш; лизингдан экспортни рағбатлантирувчи восита тарзида фойдаланиш ёки 
товарларни анъанавий сотиш билан чекланиш - бу ва шунга ўхшаш кўпгина 
экспорт 
шакллари 
бозор 
конъюнктураси 
ва 
унинг 
ривожланиши 
истиқболларини олдиндан тахминлаш натижасида, бозорда шаклланган 
амалиётни, экспорт қилинадиган товарлар сифатини ҳисобга олган ҳолда 
қўлланилади. Натижа шундай бўлиши, керакки, бозорга чиққанидан кейин бир 
неча йил ўтса ҳам маҳсулот ва фирма юксак рақобатбардошлиги билан ажралиб 
турсин. 
Монополистик йўсинда ташкил этилган комплекслар доирасида мавжуд 
бўлган такрор ишлаб чиқариш жараёнларини, режалаштиришнинг ғоят изга 
тушган тартиби бой ахборот таъминотига асосланади. Компьютерлаштириш 
соҳасининг равнақи билан йирик бошқарув ахборот тизимлари кенг тарқалди. 
Бу тизимларнинг ижтимоий бўлинмалари-маркетинг тадқиқотлари бўлими 
жами зарур ташқи ахборотларни олиш, уни таҳлил этиш ва асосланган 
хулосалар чиқариш учун тайёрлаш билан шуғулланади.


362
Ҳозир кўпчилик йирик фирмалар маркетинг ахборот тизимларига эга. Бу 
тизимлар ҳар куни тўлдириб бориладиган маълумотлар банки ва ҳудудий 
қурилмалар тармоғидан иборат. 
Масалан, «Хенкель» концернидаги шундай тизимда фирманинг 400 
асосий товар бўйича муомала динамикаси, харажатлар, фойда ҳақида, мамлакат 
ва чет эллардаги жами бозорларда уларга бўлган талаб динамикаси ҳақида 5 
млн. маълумот тўпланган. Ҳозирги даврда тижорат асосида бозорни ўрганиш 
бўйича ўз хизматини таклиф этадиган жуда кўп ихтисослашган фирмалар ва 
агентликлар бор. Бозор ахборотларини айирбошлашнинг мураккаб тизими 
ривожланмоқда. Бу тизим ахборотларнинг асосий пировард истеъмолчиси 
бўлган саноат компанияларининг хусусий тадқиқот ишларини тўлдириш ва 
енгиллаштиришга хизмат қилади.
АҚШдаги «Интернешн рисеч ассошиетс» (ИНРА), Япониядаги «Дхетро» 
фаолият кўлами ва ўнлаб мамлакатларда тармоқланган бўлимлари тармоғи 
билан йирик халқаро тадқиқот фирмалари орасида ажралиб туради. Жаҳон 
бозорини кўзлаб ишлашда шундай фирмалар хизматидан ҳам фойдаланиш-
республикадаги корхоналар ва ташкилотларнинг энг муҳим вазифаларидан 
биридир. Бозор тадқиқотлари учун қилинаётган харажатлар халқаро 
операциялар кўламига қараганда тезроқ ўсмоқда. Шу тариқа ахборот-тадқиқот 
фаолияти тижорат ютуғининг муҳим, шарт-шароитига айланиб бормоқда. 
Америка маркетологларининг тасдиқлашларига кўра, фирма вакилларининг 
ўзаро мулоқот-алоқаларидаги анъанавий шакллар-махсус савдо, кўргазма, 
ярмаркалар ўтмиш бўлиб қолиши лозим. Янги маҳсулот ҳақидаги ахборот 
(техник тафсилоти, ўлчамлари, нави ва бошқалар)лар, ишлаб чиқарувчилар ва 
истеъмолчилар тўғрисидаги маълумотлар, савдодаги захиралар ва тақсимот 
йўллари тўғрисидаги жами ахборот савдо палаталарининг маълумотлар банкига 
жойлаштирилади. Муайян тижорат қарорини қабул қилиш-маҳсулот харид 
қилиш, келтириш, омборга жойлаш, товарларни сотиш учун махсус дастур 
ёрдамида маълумотлар банкига мурожаат қилиш кифоя, электроника қарорни 
тайёрлаш ва уни қабул қилишнинг уддасидан жадал чиқади.
Маркетинг бўйича ахборотларни олишда, маркетинг тадқиқотлари 
ўтказишда ва мутахассис кадрлар-маркетологлар тайёрлашда маркетинг ва 
фирмаларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришга ёрдам 
берадиган халқаро ва миллий ташкилотлар муҳим аҳамият касб этади. Халқаро 
маркетинг ташкилотлари Европа жамоатчилик фикри ва маркетинг 
тадқиқотлари 
жамияти 
(ЭСОМАР) 
жаҳондаги 
нуфузли 
ташкилот 
бўлиб,фирмаларнинг маркетингта доир фаолиятини ривожлантириш ва 
маркетинг тадқиқотларини ўтказишга катта кўмак беради. 
Уставига кўра ЭСОМАР юридик шахс, Лозанада рўйхатга олинган ва 
тижорат мақсадларини кўзламайди: Унинг маблағлари аъзолик бадаллари 
(60%), конгресс ва семинарлар ўтказишдан тушадиган даромад (17%), ўз 
нашрларини сотиш (10%), банкларга қўйилган маблағлардан келадиган даромад 
(8%), реклама фаолиятидан тушадиган маблағ (5%)лардан ташкил топади.
ЭСОМАР фирмаларда маркетинг фаолияти билан шуғулланадиган 
мутахассислар ўртасида алоқалар ўрнатиш, энг самарадор маркетинг 


363
тадқиқотларини ёйиш, шунингдек, бозор фаолиятида ахлоқ нормалари, 
қоидаларини жорий этиш ва унга риоя этиш мақсадларини кўзлайди.
Бу ташкилотга фақат маркетинг соҳасидаги мутахассислар аъзо бўлиб 
киришлари мумкин. Аъзолик якка тартибда ва пуллик. Маркетинг хизмати 
кўрсатадиган маслаҳатчилар ҳам (66%), шу хизматдан фойдаланувчилар ҳам 
(34%) жамият аъзолари қаторига киради. Маслаҳатчилар орасида тижорат 
асосида маркетинг масалалари бўйича иш олиб борадиган 200 дан ортиқ энг 
машҳур тадқиқот ташкилотлари, шунингдек, реклама агентликлари, энг йирик 
Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling