Microsoft Word mvmao uzk doc
§арбий Европа ва халқаро нашриётлар, телерадиокомпаниялар бор
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
§арбий Европа ва халқаро нашриётлар, телерадиокомпаниялар бор. Бу жамият хизматидан фойдаланувчиларнинг аксарият қисми саноат корпорациялари, банклар, транспорт ва савдо компанияларининг олий ва ўрта бўғинидаги бошқарувчилар (аъзо-фойдаланувчиларнинг 89%), бўлиб, улар ўз фирмаларида маркетинг фаолияти учун бевосита жавоб берадилар. ЭСОМАРнинг асосий фаолияти ҳар йили конгресслар ва семинарлар ўтказишдан иборат. Конгресс мажлисларида фирмаларнинг маркетинг фаолиятидаги энг янги усулларни тадқиқ этишга бағишланган 30-40 маъруза тингланади. Конгрессда семинар мажлислардан ташқари, маркетинг фаолиятининг аниқ бир амалий муаммолари бўйича ихтисослаштирилган хизматлар доирасида ҳам мажлислар уюштирилади. Йилига 5-6 марта бир қадар тор масалаларга бағишланган семинарлар ўтказилади. Уларда одатда 800- 900 киши қатнашади. ЭСОМАР «Юропион Рисёч» журнали нашр этади (йилига 6 сони чиқади). Журналда маркетинг масалалари бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар, маркетинг бўйича махсус адабиётлар ҳақида қисқа хабарномалар эълон қилинади. Бундан ташқари, ЭСОМАР конгресс ва семинарлар материалларини, халқаро ва миллий маркетинг ташкилотлари ҳақида «ЭСОМАР ХЭНД» маълумотнома, маркетинг бўйича атамалар луғатлари нашр этади. Европа саноат соҳасида банд бўлган мутахассислар маркетинг уюшмаси (ЭВАФ) халқаро касаба ташкилоти, бу ташкилот саноат ва савдо фирмалари, давлат ташкилотлари ва ўқув юртларида ишлаётган ва айни пайтда саноат товари бозорлари тадқиқоти билан шуғулланадиган шахсларни уюштиради. Уюшма 1965 йилда §арбий Европадаги 10 мамлакатда саноат тадқиқотлари маркетинги соҳасида ишлайдиган бир гуруҳ мутахассислар томонидан тузилган. 80-йилларнинг ўрталарида унинг таркибида §арбий Европадаги 20, бошқа қитьалардаги 10 мамлакатдан 700 аъзо бор эди. Ҳозирги даврда уюшмага аъзо бўлиш учун белгиланган бадал тўланиши керак. Автомобиллар, химия товарлари, қурилиш материаллари, целлюлоза-қоғоз, тўқимачилик ва бошқа маҳсулот бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш ва олдиндан тахминлаш услубиятига катта эътибор берилади. Уюшма қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: -давлатлараро, тармоқ ўқув ва бошқа маркетинг ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш; 364 -фирмаларнинг маркетинг фаолияти, маркетинг масалалари бўйича тадқиқот ва маслахат ишларини бошқарувчи раҳбарлар ўртасида алоқаларни кенгайтириш; -маркетинг тадқиқотлари ўтказиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш масалалари бўйича фикр алмашувлар стандартлар ва саноат маҳсулотлари сифатини такомиллаштириш, маркетинг тадқиқотлари ўтказишда аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш масалалари муҳокамаси; -бозор прогнозлари, статистика ахборотларидан фойдаланиш масалаларида тажриба, ахборот, фикр-мулоҳазалар алмашишга ёрдам кўрсатиш; -аъзоларни уларга зарур ахборотлар билан мунтазам таъминлаб туриш. Уюшма фаолиятининг асосини конгресслар, халқаро конференциялар, халқаро ва миллий симпозиумлар ўтказиш ташкил этади. Уюшма ўз нашрларига эга: йилига 4-5 марта ўтказилган энг сўнгги тадбирлар ҳақида, келгусидаги тадбирлар ўтказиладиган саналар ва режалар эълон қилинадиган бюллетень; Уюшма аъзоларининг номлари ва манзилгоҳлари, уларнинг фаолият соҳалари ҳақида ахборотлар эълон қилинадиган маълумотнома (халқаро конференциялар материаллари алоҳида китоб ҳолида нашр этилади). Америка маркетинг уюшмаси 1937 йили ташкил этилган энг йирик миллий маркетинг ташкилотларидан бири, унинг 50 мингдан ортиқ аъзоси ва 300 касаба уюшмаси бор, улардан 240 таси университетлар ва коллежларда иш олиб боради. Уюшманинг асосий мақсадлари: -маркетингнинг назарий асослари ва амалиётини ишлаб чиқиш, асосий маркетинг тамойилларини ифодалаб бериш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш услубларини такомиллаштириш; -маркетинг бўйича фаолият соҳасида ва бошқа муассаса ходимлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам бериш; маркетолог мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг касб маҳоратини юксалтириш; -маркетинг фаолиятини амалдаги қонунчилик ҳамда маркетинг фаолиятида қабул қилинган муайян умумахлоқий нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш. Уюшма конференциялар, семинарлар, «давра суҳбатлари» ўтказиш билан бир қаторда катта ноширлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Жаҳонга машҳур журналлар: «Экология муаммоларида маркетинг», «Жорнэл оф маркетинг», «Жорнэл оф маркетинг рисерч»; «Маркетинг ньюз» газетаси, шунингдек, китоблар, рисолалар, маркетинг назарияси ва амалиётининг аниқ масалалари бўйича ахборот материаллари нашр қилади. Уюшмага аъзолик якка тартибда ва маркетолог мутахассисларнинг малака даражаси ҳамда кириш бадали миқдорига қараб табақалаштирилган. Англия маркетинг ташкилотларидан «Саноатда маркетинг тадқиқотлари бўйича мутахассислар уюшмаси (ИМРА), «Бозор тадқиқотлари жамияти» (МРС) ва «Маркетинг институти»ни санаб ўтиш мумкин. Бу ташкилотларнинг мақсад ва вазифаларига ўз аъзоларини маркетинг масалалари бўйича ахборот ва саноат тармоқлари бўйича жорий иқтисодий ахборот билан таъминлаш, 365 ижтимоий-иқтисодий ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, маркетолог мутахассислар тайёрлаш киради. Японияда Маркетинг академияси, Япония Маркетинг уюшмасини ташкил этган. Бу уюшма маркетолог олимлар билан саноат компаниялари вакиллари ўртасида мустаҳкам фойдали алоқаларни ўрнатишга, уларнинг корхоналарида маркетинг фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадларини кўзлайди. Уюшма мунтазам ўтказиладиган симпозиум, семинарларда иштирок этади, ноширлик иши билан шуғулланади. Нотижорат йўналишидаги жамоатчилик ташкилоти бўлган Ҳиндистон маркетинг ва бошқарув институти ҳам худди шундай негизларда иш олиб боради. Институт миллий, давлат ташкилотлари намоёндалари, ҳинд фирмаларининг маркетинг, коллежлар, ўқув-тадқиқот муассасалари, штатлар ташкилотлари вакилларини бирлаштиради. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling