Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Сиёсий ҳуқуқий доира
Кўпгина мамлакатлар бир-биридан сиёсий ҳуқуқий доираси билан 
фарқланади. У ёки бу мамлакат билан муносабатга киришишдан олдин 4 та 
омилни ҳисобга олиш лозим. 


353
Четдан сотиб олишга бўлган муносабат. Айрим мамлакатлар бу 
муносабатга ижобий қарайдилар,бундай мамлакатларга мисол қилиб 
Мексикани олиш мумкин, неча йилдан бери ўзи чет эл сармоясини жалб 
қилади, сармоядорларга жой танлашга ёрдам беради ва бунинг аксига 
Ҳиндистон киради. Экспортерларга импорт квотасига бўйсинишни талаб 
қилади, уларга шартлар қўяди, янги тузилаётган корхонанинг бошқарувига 
ўзининг фуқороларини катта қисмини киргизишни талаб қилади. Айрим 
валюталарни блокировка қилади. Шундай шартлар сабабли Ҳиндистондан 
«ИБМ» ва «Кока-кола» чиқиб кетди. 
Сиёсий барқарорлик. Яна бир муаммо-келажакда мамлакатнинг 
барқарорлиги. Мамлакатдаги сиёсий тизим издан чиққанда, чет эл 
фирмаларнинг мулкини ўзлаштириш давлат ҳисобига валюта резервини 
блокировка қилиш мумкин.
Валюталарнинг чекланиши. Учинчи омил бу валюта алмашиши билан 
боғлиқ бўлган муаммолар ва чеклашларга тегишли. Давлатлар айрим вақтларда 
ўзларининг пулини блокировка қилади ёки бошқа валюталарга алмаштиришни 
таъқиқлайди. Одатда сотувчи ўзи фойдалана оладиган валютада даромад 
олишни ҳоҳлайди. Энг қулайи шу валютани ўзининг мамлакат валютасига 
алмаштириши мумкин бўлсин. Акс ҳолда сотувчи бу валютага ўзига керакли 
товарни шу мамлакатлардан сотиб олади ёки бошқа жойда унга қулай бўлган 
валютада сотилиши мумкин бўлган товарни сотиб олади. Энг ёмон шароитда 
сотувчи блокировка қилинган валюта билан иши бўлса, ўзининг пулларини 
корхонаси жойлашган мамлакатлардан олиб чиқиб кетади ва бошқа жойда бу 
товарни ўтмас товар сифатида зарарга сотади. 
Ґукумат машинаси. Тўртинчи омил бўлиб, чет эл компанияларини қабул 
қилувчи давлатнинг сиёсий тизим қуввати яъни божхона хизмати самараси
бозор ҳолати ҳақида етарлича тўлароқ маълумотлар (ахборотлар) ва 
тадбиркорлик фаолиятига ижобий таъсир қилувчи омиллар. 
Маданий соҳа. Ҳар бар мамлакатнинг ўзининг урф-одатлари, қонун-
қоидалари, удумлари бор. Маркетинг дастурини ишлаб чиқишдан аввал, 
сотувчи бошқа мамлакат исътемолчиси бу товарни қандай қабул қилади, ундан 
қандай фойдаланиши билан боғлиқ бўлган масалаларни аниқлаш лозим. 
Маданий соҳани билмаслик фирмани муваффақиятга эришиш 
кафолатини пасайтиради. Бир нечта ривожланган америкалик тадбиркорлар 
муваффақиятсизликка учрашди. «Кентукки фраид чикен» фирмаси Гонконгда 
ўзининг 11та филиалини очади. Лекин 2 йилдан кейин уларнинг ҳаммаси 
банкрот бўлади. Гонконг аҳолисига қовурилган жўжани кўп ейиш ноқулай 
бўлган бўлиши мумкин. 


354

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling