Microsoft Word mvmao uzk doc


 Ташқи бозорга чиқишда таъсир этувчи омиллар


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

18.3. Ташқи бозорга чиқишда таъсир этувчи омиллар 
Халқаро фаолиятни ташкил этиш йўналишига Туркия яққол мисол 
бўлади.Туркия иқтисодиёти ҳам экспортга мўлжалланган, аммо чет эл ишлаб 
чиқарувчиларига кўп жиҳатлардан очиқ ва кўпроқ ташқи бозорларга боғланиб 
қолган. Шу сабабли мамлакатнинг экспорт маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 
рағбатлантирадиган иқтисодий сиёсати чет эл хусусий капиталини жалб этишга 
йўналтирилган.Бу мамлакатларда Туркияда фақат экспорт йўналишида эркин 
экспорт-ишлаб чиқариш зоналари ва алоҳида корхоналар барпо этила 
бошланди. Ҳозирги даврда Туркияда тўртта эркин зона фаолият кўрсатмоқда, 
шундай зоналардан яна 5 таси иш бошлаш арафасида. Уларнинг кўпчилиги 
аэро ва денгиз портлари яқинида жойлашган. Ўтган йили фақат Истамбулнинг 
ўзида эркин зоналардаги фирмаларининг савдо обороти 2,3 млрд. долларга 
етди. Эркин зона ҳудудида кредит бериш, солиққа тортишда имтиёзли шартлар 
амал қилади, фирмалар четдан келтириладиган ускуналар, хом ашё ва ярим 
тайёр маҳсулотлар учун бож тўловларидан озод қилинади. Туркия Марказий 
банкида махсус эркин зоналарни ривожлантириш фонди барпо этилган. 
Айниқса, чет эл инвесторлари учун қулай шароитлар яратилганки, натижада 
бутунлай чет эл капиталига мансуб бўлган фирмалар сони ой сайин ўсиб 
бормоқда. Хусусий сектор кейинчалик давлатга қайтариб бермаслик шарти 
билан Чаталжда газлама ва кийим-кечак ишлаб чиқарадиган корхоналар қуриш 
ва уни молиялаш ҳуқуқини олди. Эгей райони эркин зонасида-икки йил 
муқаддам юксак технологияни қўллаш асосида электрон жиҳозлар ва алоқа 
воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган зонада тўртта чет эл фирмасига иш 
бошлаш учун рухсатнома берилди, улар турк шериклари билан зонага капитал 
сарфларни 44 млн. долларга етказишни мўлжаллашмоқда, натижада икки минг 
киши иш билан таъминланади. Эксперт хулосаларига қараганда Эгей 
зонасидаги ҳамма объектлар тўла ишга тушганидан кейин корхоналар 
келтирадиган йиллик даромад 1 млрд. долларга яқин бўлади. 
Хитойнинг иқтисодий сиёсати ҳам чет эл капиталини жалб этишга 
қаратилган. Хитойга чет эл капиталининг оқиб келиши 1978 йилдан бошланди 
ва асосий кўриниши шартнома ёки акционерлик қўшма корхоналаридан иборат 
эди. 1978 йилдан 1987 йилга қадар бу мамлакатда тўрт минг та акционерлик 
қўшма корхонаси (АҚК) барпо этилди, уларнинг жами акциялардаги капитал 
сарфлари 6,7 млрд. долларни ташкил этди. Ҳозирги даврда жалб этилган чет эл 
капитал маблағларининг 30% дан кўпроғи акционерлик қўшма корхоналари 
ҳиссасига тўғри келади. АҚШда иштирок этаётган асосий чет эл мамлакатлари 
АҚШ (70 млн. доллар) ва Япония (52 млн. доллар) ҳисобланади. 
Иқтисодиётни юксалтиришда чет эл капиталининг ғоят фаол ўрнини 
Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа, нисбатан кичик, мамлакатларида ҳам яққол 
кўриш мумкин. Бу мамлакатларда 80-йиллар охирига келиб, чет эл 
инвестицияларининг умумий миқдори 20 млрд. доллардан ошиб кетди. Бу 
мамлакатлар чет эл капиталининг бевосита иштирокида эндиликда намунавий 
бўлиб қолган замонавий индустриялаш босқичини жадал босиб ўтиш; импорт 
ўрнини босувчи (импортни алмаштиргич) тармоқларни ривожлантириш (60-


355
йиллар), экспорт потенциалини барпо этиш (70-йиллар) ва илм талаб 
тармоқларни ривожлантириш (80-йиллар, 90-йилларнинг боши) муаммоларини 
муваффақият билан ҳал этди. Натижада айрим маҳсулотлар, шу жумладан, илм 
талаб маҳсулотлар турларини ишлаб чиқариш бўйича янги индустриал 
мамлакатлар жаҳон хўжалигида олдинги марраларга чиқиб олди. 
Кейинги вақтларда чет эл инвестициялари Индонезияда рекорд 
кўрсаткичга етди. 1990 йилда унинг миқдори 8,7 млрд. доллар, яъни 1989 йилга 
нисбатан деярли икки баравар кўпайди. Индонезия иқтисодиётига жами 
инвестицияларнинг салкам 22%и чет эл капитали ҳиссасига тўғри келади. 
Бразилия ҳам кўп жиҳатлардан ўзининг тараққиётида чет эл капиталидан 
миннатдор бўлиши керак. Бразилияда 1990 йил бошида бевосита 
инвестициялар суммаси 20 млрд. доллар атрофида бўлди. Саноат ишлаб 
чиқариши ва, асосан, унинг энг муҳим тармоқлари-машинасозлик, металлургия, 
химия ва нефть химияси тармоқларида ишлаб чиқаришнинг 30% қўшма ва чет 
эл корхоналари ҳиссасига тўғри келди.
Юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, турли мамлакатлар 
ўзларининг имкониятларига ва иқтисодий тараққиёт шароитлари бўйича бир-
биридан нақадар фарқ қилишига қарамай чет эл капитали билан муносабат 
масаласида кўп умумийликка эга. Асосий нарса шундаки, чет эл капитали 
иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни жадаллаштиришга туртки вазифасини 
бажаради, табиий ресурслар, ишлаб чиқариш, меҳнат потенциалидан, илғор 
технология, ускуна-жиҳозлар ва бошқариш усулларини жорий этиш асосида 
янада самарали фойдаланишга ёрдам беради.
Ҳозирги жаҳон хўжалик фаолияти бирлашувининг доимо юксалиб 
бораётган даражасида кўпгина мамлакатларда, бунинг устига фақат 
ривожланаётган мамлакатлардагина эмас, ривожланган мамлакатларда ҳам, 
иқтисодий ўсиш чет эл инвестициялари ҳисобига мадад олиб кучаймоқда. 
Масалан, АҚШ да 80-йиллар охирида иқтисодиётдаги чет эл маблағларининг 
умумий миқдори 1,5 трлн. долларга етди. АҚШ нинг такомиллашган 
қонунчилик тизими инвестицияда фаолиятини тартибга солади, чет эл 
капиталининг 
кучли 
оқимидан 
иқтисодиётни 
янада 
кўтариш 
ва 
рақобатбардошлик қувватини ривожлантиришда фойдаланади.
Ўзбекистон Республикасида халқаро фаолиятни уюштиришнинг учала 
кўриниши ҳам ривожланишнинг бошланғич босқичида турибди.
Бозор ислоҳотларига рағбат берадиган «Банклар ва банк фаолияти 
тўғрисида», «Кооперация тўғрисида», «Тадбиркорлик тўғрисида», «Чет эл 
инвестициялари тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида» асосий 
қонунлар кучга кирди. 
Республика ташқи иқтисодий фаолиятининг бундан кейинги тараққиёти 
қайси йўлдан боради? Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ривожланиш 
стратегияси Хитой йўлига яқин. Хитой йўли ишлаб чиқаришни акционерлаш ва 
диверсификациялашга, халқаро фаолиятни ташкил этишда, биринчи навбатда, 
акционерлик капиталини ривожлантиришга асосланган иқтисодий ўсишнинг 
эволюцион моделидан иборат. Ҳозирга қадар ҳам бизнинг иқтисодиётимизда 
чет эл капитали иштирокининг асосий кўриниши қўшма корхоналар барпо 


356
этишдан иборат эди. Ишлаб чиқаришнинг умумий инқирози шароитида амалда 
худди шундай қўшма корхоналар муҳим натижаларга эришмоқда, уларнинг 
сони кўпайиб бормоқда. 1991 йилда 158 қўшма корхона рўйхатга олинди, 
улардан деярли 60 таси йиллик муомаласи 500 млн. сўмга яқин бўлган 
операциялар (ҳаракатлар) ни бошлаб юборди. Ҳамдўстлик бозорида товарлар 
ва хизматлар сотиш ҳажми ошиб бормоқда. Икки йил давомида бу ҳажм деярли 
7 баравар кўпайиб, 171 млн. сўмга етди. 
Республика халқаро валюта фонди аъзолигига қабул қилинди, Халқаро 
тикланиш ва тараққит банкига кирди (1992 йил 21 сентябрь). Бу халқаро молия 
муассасаларининг мақсади ўзига аъзо мамлакат ҳукуматларига иқтисодиётдаги 
айрим тармоқлар самарадорлигини юксалтиришни кўзлаб қарз бериш ва 
маслаҳат хизматлар билан иқтисодий тараққиётга ҳар томонлама ёрдам 
кўрсатишдан иборатдир. Халқаро молия муассасалари экспортерлари ташқи 
савдони ривожлантириш, экспорт потенциалини ўстиришни республика 
иқтисодиётини барқарорлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири деб 
баҳоламоқда. Корхоналарнинг тўғридан-тўғри жаҳон бозорига чиқиши, қўшма 
ва аралаш корхоналарни барпо этиш, халқаро кооперация миқёсларини 
кенгайтириш бозор коньюнктураси ва тегишли ташкилий-иқтисодий 
ўзгаришларни чуқур билишни талаб этади. Нархларни юқори фойда олишни 
таъминлайдиган даражада ўрнатиш ва тутиб туриш талаб ҳолати ва товар 
сотиш шароитлари тўғрисида юксак даражада хабардор бўлишини тақозо 
этади. Номаълум бозорга, ўрта ҳол харидорга мўлжалланган ишлаб чиқариш 
монополиялар назоратидаги, харидори аниқ бўлган бозорни кўзлаб товар ишлаб 
чиқариш ва сотиш билан алмашинади.
Ишлаб чиқаришда бозорга мўлжалланган бошқариш шаклларини 
такомиллаштириш, миллий ва жаҳон иқтисодиётида маҳсулот ишлаб чиқариш 
билан истеъмол ўртасида пухта ўзаро боғланиш тизимини яратиш маркетинг 
ёрдамида амалга оширилади.
Давлат-монополистик капитали шароитида маркетингнинг аҳамияти 
ортиб боради, чунки маҳсулотни сотиш муаммоларининг ғоят кучайиши ақл 
бовар қилмайдиган инфляция, валюта-молия, халқаро ҳисоб-китоблар тизими 
соҳасидаги танг аҳвол, иқтисодиётни давлат-монополистик йўл билан 
бошқаришнинг мураккаб муаммолари шуни талаб этади. Монополия ва 
трансмиллий компаниялар (ТМК) техникавий ва ишлаб чиқариш имкониятлари 
билан маҳсулотни сотиш шароитлари ўртасидаги зиддиятларни ҳал этишга 
интилиб, бозор жараёнларини халқаро маркетинг, ёрдамида ўз мақсадларига 
мос ҳолда бошқаришга ўтмоқда. Маркетинг тизими у ёки бу мамлакатда ишлаб 
чиқариш харажатларининг паст даражаси ва тегишли бозорларда сотиш 
имкониятлари билан боғлиқ бўлган афзалликларни ҳисобга оладиган халқаро 
ишлаб чиқариш соҳаларида қатор ТМК барпо этилиши муносабати билан 
мураккаб тус олади. Масалан, 80-йилларда ФРГ даги энг йирик учта химия 
концерни-«Хехст», «Байер», «БАСФ»нинг чет эллардаги инвестицияларининг 
70% катта бозорга ва такомиллашган инфраструктурага эга бўлган ривожланган 
мамлакатларда жойлаштирилди.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling