Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
Зуҳра юлдузининг чолғуси билан бирга сочларини ёйиб фарёд чекиши лирик қаҳрамон 
ҳалокатидан дарак берса, кейинги байтлар буни қонунийлаштиради: 
 
Ўлмаким англаб Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар. 
 
Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар. 
Уторид — Меркурий планетаси қадимий адабиётда афсоналарга суяниб фалак котиби
ёзувчи ва шоирларнинг ҳомийси сифатида талқин этилган. Навоий ҳам шу талқинга таяниб, 
Уторидни шоир ва ҳомий янглиғ гавдалантиради. Гўё Уторид лирик қаҳрамон ўлимини англаб, 
марсиялар ёзади. Унинг дардлари шарҳидан назмий марсиялар яратади. Лирик қаҳрамои дарди 
шу қадар кўпки, уни шарҳлаб ёзилган марсиялардан ҳар лаҳзада юз тумор — буклаб ўралган 
номалар майдонга келади. 
Шоир сайёраларнинг фалакдаги ҳолатидан ғазалда жуда ўринли фойдаланади. Маълумки, 
ой қаро тун бағрида жойлашган бўлади. Шундан келиб чиқиб, Навоий уни қаро тўн кийган 
(йиғлаб фарёд чекаётган) мотамсаро азакашга ўхшатади. 
Хуллас, таҳлил доирасига тортилган байтлар жонлантириш — ташхис санъатининг гўзал 
намуналаридан. Бу байтлар ғазалда ўзига хос лирик воқеабандликни ташкил этган. 
Ғазал улкан бадиий маҳорат маҳсули сифатида Навоий ижодида, умуман, ўзбек ғазалиётида 
муҳим ўрин тутади ва ҳамиша маънавий-маърифий аҳамиятини сақлаб қолади. 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
Матназар АБДУЛҲАКИМ 
 
«ЎЙНАР» 
Яхши биламизки, Навоий ғазалиётининг руҳи жаҳоний бир дардкашлик, ҳасратангезлик 
кайфияти билан сайқал топган. Шунинг учун ҳам «Ўйнар» радифининг ўзиёқ шоир меросининг 
мазкур хусусиятидан хабардор ўқувчини сергак торттириб қўяди. 
 
Зулфинг очилиб, орази дилжў била ўйнар... 
Зулф — аёлнинг чакка кокили, ёки, умуман, аёл сочи. Ораз юз, чеҳра маъносини беради. Шў 
сўзи форс тилида истовчи, қидирувчи дегани. Демак, орази дилжў — юрак томонидан 
излаиаётган, исталаётган юз, чеҳра. Бу мисрада шоир фақат тасвир билан кифоялаиади. 
 
Ҳинду бачае шўхдурур, сув билан ўйнар. 
Ҳинду бача — форс тилидан таржима қиладиган бўлсак, ҳинду боласи демак. Иккинчи 
мисрадаги ташбиҳлар биринчи мисрадаги образларга аниқлик киритади, ранг беради. 
Маълумки, ҳиндулар қора тусли одамлар, бинобарин, улар зулф билан, яъни ёрнинг сочи билан 
бир тусда. Қолаверса, бу қиёсда ҳаракат ўхшашлиги ҳам руҳ ўхшашлиги ҳам бор: аёлларнинг 
кокили, хусусан, чакка сочи ўйноқидир. Ўзининг бундай хусусияти билан бу соч 
кичкинтойларнинг шўхлигини эслатади. Бу ўхшатишдаги тағин бир фазилат шундан иборатки, 
ҳиндулар, асосан, дарё ва уммоннинг соҳилларида истиқомат қилишади. Англашиладики, 
ёрнинг юзи сатҳи осойишта сувдек тип-тиниқ. Сувдан мусаффо чеҳра билан ўйнаётган 
кокиллар сув билан ўйнаётган қора рангли болакай сингаридир. 
Энди очилиб сўзига эътибор қилинг. Очилиб ўзининг бирламчи — очилмоқ феъли билан 
ифодаланадиган маъносидан ташқари, хурсанд бўлмоқ, хуш кайфиятда ўтирмоқ деган 
мазмунларни ҳам англатади. Бу сўзнинг, шунингдек, дарддан фориғ бўлмоқ маъноси ҳам бор. 
Энди навбатдаги мазмун жилосига эътибор қилинг. Маълумки, ёш бола сувни кўрганда 
қувониб-қийқириб, очилишиб кетади, соч ҳам чеҳранинг тиниқилигидан, сувдек 
мусаффолигидан қувониб, «очилади». Бу ерда сувнинг ҳам, норасида боланинг ҳам поклик, 
тозалик рамзи эканлигини бир эсласак, шоир ўз маҳбубасини нақадар улуглаётганини янада 
теранроқ англаб етамиз. 
Иккинчи байтда шоир, ўз илоҳасининг шўхлиги ва унииг дастидан тортаётган уқубати 
баёиига ўтади. Бунинг учун у матлаъдаги образнинг мантиқий ривожланишидан келиб чиқиб 
фикрлайди. Маълумки, кўнгилнинг ойнага, шишага ўхшатилиши қадимдан бор гап. Мисол учун 
халқимизнинг «кўнгил бир шишадир, синса тузалмас» маталини эслаш кифоя. Биз бирон бир 
ноҳақликдан қаттиқ ранжисак, кўнглим хира бўлди, кўнглим қоронғу, деб айтамиз. Маъ-лумки, 
хираланиш ойнага жуда ҳам хос бўлган хусусият. Ҳаётда кўп учрайдиган яна бир ҳодисани 
эсланг: кичкинтойлар ойна олдида шўхлик қилишни, уҳлаб, нафаси билан ойнанинг юзини хира 
қилишни яхши кўрадилар. Кўзгунинг ҳамда боланинг ана шу хусусиятидан фойдаланиб шоир 
навбатдаги мўъжизасини яратади: 
 
Ул шўх кўнгил лавқин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдир, алқиссаки кўзгу била ўйнар. 
Яъни, у шўх кўнгил ойнасиии нафаси билан қороигу қилиб худди кўзгу билан ўйнаётгап ёш 
болага ўхшайди. 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling