Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni
В2 витаминнинг озуқа препарати
Download 0.85 Mb.
|
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ
В2 витаминнинг озуқа препаратиВитамин В2–рибофлавин кимёвий табиатига кўра азот асосли 6,7– диметилизааллоксазин, D- рибит спирти қолдиғи сақловчи бирикмадир. Унинг кимёвий тузилиши қуйидагича: Бу витамин оксидланиш-қайтарилиш ферментлари фаол гуруҳлари флавинмоно- нуклеотид (ФМН) таркибига киради.Шунинг учун ҳам организимда бу витамин етишмаганда оксидланиш - қайтарилиш жараёнлари сусайиб кетади. Бу витаминни чўчқаларга бериш меёрий 2 – 7 мг, ҳар бир килограм қуруқ озуқага қўшиб берилади. Ҳайвонларга озуқа сифатига илатилиб келинаётган цсимлик маҳсулотларида В2 витаминни миқдори жуда ҳам кам. В12 витаминини ҳар хил таксомик гуруҳга кирувчи микроорганизмлар – бактериялар, ачитқи замбуруғлар, актиномицетлар синтез қиладилар, баъзи- бир штаммлар 1 м культурал суюқликга 1мг гача В12 витамини синтез қилаоладилар. Озиқа рибофлавинни продуценти Eremthecium ashbyii ачитқи замбуруғини селекция қилиб тайёрланган штамми ҳисобланади. Рибофлавин ачитқи хужайраларини вакуолаларида тўпланиб, микроорганизимга ўзига хос бўлган сариқ ранг беради. Катта ҳажмда ишлаб- чиқариш учун алоҳида таркибга эга бўлган суюқ озуқа муҳити тайёрланади экув материаллари эса махсус ускуналарда (кичикроқ ферментлар) ўстирилади. Озуқа муҳити таркибига керакли миқдорда соя уни, маккажухори экстракти, бўр (СаСо3), гидрол, шакар, К2НОР4, NаCl ва бошқа макро ва микроэлементлар қўшилади. Ферментерга юборилишдан олдин озуқа муҳити стерилизация қилинади. Экув материали сифатида Eremothecium ashbyii ни пшенода ўстирилган споролари ишлатилади. Ювилган пшено бўкиш учун 30-35 минут давомида сут сардобида ушлаб турилади, кейин қуритилиб, 50-60 граммдан стерилизация қилинган флаконларга солинади. Флаконда пшено уч маротаба стерилизация қилинади ва ундан кейин ачитқи замбуруғи сувдаги сусбензияси билан экилади ва 7-8 кун давомида 29-30ос инкубацияга қўйилади. Кўрсатилган вақт ошгандан кейин ва куум- қурутгичда секин қуритилиб, суюқ экув материаллари тайёрлашга юборилади. Рибофлавин олиш учун продуцент 28-300С да 72 соат давомида ўстирилади. Ҳар 8 соатда микроб хужайраларини, озуқа муҳити таркибини ва ҳосил бўлган витаминни назорат қилиб борилади. Тайёр культурал суюқлик ферментация охирида, 5% қуруқ модда ва 14 мг/мг рибофлавин сақлаши керак. Қуритиш жараёнида бу витаминни мўтадиллаштириш мақсадида культурал суюқлик хлорид кислотаси билан рН 4,5-5,0 гача нордонлаштирилади, ундан кейин вакуум-буғлатгич ускунасида концентрлаштирилади. Олинган концентрат одатда, 5,6 мг/мл витамин В2 ва 20% қуруқ модда сақлаган бўлади. қуюлтирилган витамин концентрати пуркаб қурутгич ускунасида, намлиги 5-10% қолгунга қадар қуритилади. Кейин кепак ва маккажўхори билан аралаштирилиб, 20 граммдан полиэтилен пакетчаларга солиб чиқилади ва бу пакетчаларга қоғоз қопча солиб, тегишли этикеткалар билан жиҳозлантирилади. Тайёр маҳсулотда витаминни миқдори 1% дан кам бўлмаслиги керак. Тайёр маҳсулотни сақлаш даври 1 йил. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling