Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
123 — Хафа бўлманг, ё Расулуллоҳ, — деди Саъд, —унинг қусурига парво қилманг. Сиз таблиғ қилаётган бу диннинг хушхабари бизга етиб келган пайтларда Ясриб халқи уни раис қилиб кўтармоқчи, бошига тож кийдир моқчи бўлиб турган эди. Оллоҳ таоло сизга берган неъмати билан унинг раислигини тўсиб қўйгач, аввал кўрган ҳурмат ва эътиборини йўқотди, мана шу нарса унга оғир келди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Саъднинг уйидан қайтиб келаётганларида йўлда бир йигитчани учратдилар. У бир қўйни сўйган, энди терисини шилиш билан овора, лекин ҳеч уддалай олмаётган эди. Пайғамбаримиз унинг яқинига келдилар. — Қани, ўтиб турчи, сенга буни қандай қилишни кўрсатаман, — дедилар. Йигитча нарироқ чекилди, Расули акрам (с.а.в.) қўлларини тери билан эт орасига суқиб, терини ажрата бошладилар. Қўлтиқ остига келгунга қадар ажратдилар. Йигитча мамнуният билан кузатиб турарди. Бир томонни шилиб кўрсатгач, чеккага ўтиб: — Мана шундай қил, — дедиларда, яна йўлда давом этдилар. * * * Абдуллоҳ ибн Саломнинг мусулмон бўлгани хабари ҳали яҳудийларга етиб бормаган эди. Бир куни Абдуллоҳ пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ёнларида эканида яҳудийларнинг зиёратга келаётгани маълум бўлди. Ибн Салом: — Ё Расулуллоҳ, яҳудийлар туҳматчи, фасод чиқаришдан хушланадиган бир миллатдир. Менинг мусулмон бўлганимни эшитсалар, турлитуман ёмон гапларни айтадилар. Илтимос, бундан олдинроқ улардан мен ҳақимда сўраб кўринг, — деди ва ўзи чеккага ўтиб яшириниб турди. Яҳудийлар келишди: — Ассомуалайка, ё Муҳаммад! 1 — дейишди тилларини буриб. — Ва алайкум, — деб жавоб қилдилар Расули акрам (с.а.в.). Ўтиришди. Ҳолаҳвол сўралди. Гап орасида Расулуллоҳ (с.а.в.): — Абдуллоҳ ибн Салом қандай одам? У ҳақида қандай фикрдасизлар? — деб сўрадилар. — У бизнинг саййидимиз, улуғимиз. Отаси ҳам оталаримизнинг саййиди бўлган. Энг яхшимиз, энг олимимиз удир, — деб жавоб қилишди яҳудийлар. Бу сўздан кейин Абдуллоҳ беркинган жойидан чиқди: — Эй яҳудийлар, Оллоҳдан қўрқинг ва сизга келган бу динни қабул этинг. Оллоҳга қасам ичаманки, сиз унинг пайғамбар эканини биласизлар. Мен унинг Оллоҳ юборган пайғамбар эканига имон келтираман ва тасдиқ этаман. Яъни, уни Тавротдаги васфлари билан танийман ва сизга ҳам танитяпман, — деди. — Ёлғон гапиряпсан, эй Салом ўғли! — Сен ахлоқсиз, ёлғончисан!.. — Зотан, ҳар доим бошимизга бир фитна чиқариб юрасан... Ҳар оғиздан бу каби овозлар... Салгина аввал «энг яхшимиз, энг олимимиз» дея таърифланган ибн Саломга энди бу қадар нафратли муносабат... Абдуллоҳнинг гапи тўғри чиқди: қандай қавм эканларини қисқа вақт ичида ўзлари исботлаб беришди. Лисони ҳоллари ила гўё: «Бизга ишониб бўлмайди. Қандай муомала қилишимизни ҳеч ким билмайди. Ҳозир ок деган бўлсак, кетидан қора дейишимиз ҳам мумкин», дегандек бўлишди. Абдуллоҳни «саййидимиз» деганлар гўё улар эмас. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига имон келтириш учун келишмаган эди, дарҳакиқат, имон келтирмасдан кетишди. * * * Бир куни кечаси Мадинада қаттиқ шовқинсурон бўлиб қолди. Одамлар чўчиб уйқудан уйғонишди. Айримлар шовқин келаётган тарафга югурди. Йўлда Расулуллоҳга (с.а.в.) дуч келишди. У зот Абу Талханинг «Мандуб» деган отига миниб олган эканлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling