Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
121
мусулмон бўлмаган баъзи кишилар маккаликларнинг дўқпўписаси остида қолди. Оралариюта 
қўшилган мўминларни Мадинадан ҳайдаб чиқаринглар, акс ҳолда, бошларингга бало келса
биздан кўрманглар, деб қўрқита бошлашди. Қўшин тўплаб Мадииага хужум қиламиз, ана унда 
ҳўлу қурук баравар ёнади, деб хабарлар жўнатишар, тадбирли бўлишга чақиришар эди. 
Аммо энди кеч эди. Чунки бу ерда энди мўминларнинг сўзи кесарди. Натижада, мадиналик 
мушриклар икки ўт орасида қолишди. Юртларига келиб жойлашган мўминларга ҳам: 
«Жўнанглар, бориб оталарингнинг даласини ҳайданглар, бу ерда сизларга нима бор?!» дейишга 
қурблари етмасди, маккалик мушрикларга ҳам: «Қани, даф бўлинглар, ким бўлибсизларки, 
бизга дўқ урасизлар!..» дея олмасдилар. 
Сарвари анбиё ҳазратлари (с.а.в.) неча йиллардан бери имон машъалини сўндириш учун 
курашаётганларнинг жим турмаслигини билардилар. Бу орада Мадинага таҳдид 
ёғдирилаётганининг хабарини олдилар ва шу захоти мўминларни яна ҳам кучли ҳолга келтириш 
истагида ораларида хусусий маънода бир қардошлик қуришга қарор бердилар. 
Араблар қариндошлик боғларига, қавмият туйғула рига ниҳоятда боғлиқ бир миллат эди. 
Кейинроқ «маккаликмадиналик» айирмачилиги қўзиб, мусулмонларнинг ораси бузилиши 
мумкин эди. Ҳақиқатан ҳам, ҳозиргача чиққан жанжаллар аксарият арзимас учқунлардан 
оловланган, ҳақ ёки ноҳақни айирмасдан, ҳар ким ақрабосининг ва қавмининг тарафини ола 
бошлар эди.
Мўминлар бир-бирига қардош қилинса, оқибати гўзал бўлиши аниқ эди. Шу сабабли 
пайғамбаримиз (с.а.в.) бир куни Умму Сулаймнинг уйида бир маккалик, бир мадиналик қилиб 
«муҳожир — ансор қардошлиги»ни таъсис этдилар. 
Умму Сулайм, араб одатига кўра, ўртага ичида кофур бўлган бир товоқ олиб келди. Бир-
бирига қардош қилинган ҳар икки киши қўлларини бу товоққа ботириб, қардошлик аҳдини 
туздилар. Бу қариндошликнинг натижаси ўлароқ, бири вафот этиб қолса, иккинчиси унга 
меросхўр бўлиши керак эди. Бир-бирларига ҳар соҳада ёрдамчи бўлиб, моддий ва маънавий 
дастак вазифасини адо этишлари лозим эди. 
Бу қардошлик туфайли маккаликлар анчагина ғарибликдан қутуладиган бўлдилар. Энг 
яқин қариндошдан ҳам яқинроқ бир қардошга эришганини билиб, кўнгиллари роҳат топди. 
Мадиналиклар эса, уларнинг йиллар давомида олган Қуръон илмидан, дин ахлоқидан 
фойдаланадилар энди. 
— Кел, эй Абу Бакр!.. Сен ҳам кел, эй Хорижа! 
Иккиси ҳам келди. Қўлларини товоққа ботирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга Оллоҳ йўлида 
қардош бўлганларини таъкидладилар. Икки одам бўлиб келган Абу Бакр билан Хорижа энди бу 
ердан қардош бўлиб, қўлни қўлга бериб чиқишди. 
— Кел, эй Хаттоб ўғли Умар!.. Ва, эй Итбон ибн Молик, сен ҳам кел! 
Улар ҳам қардош қилинди. Ҳаммани айрича, ширин бир ҳаяжон қоплаган эди. Бир оз 
сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафларидан ким билан қардош қилиниш ҳаяжони... 
Ана шундай давом этган маросим ниҳоясида: 
Усмон ибн Аффон — Авс ибн Собит 
Талха ибн Убайдуллоҳ — Каъб ибн Молик 
Мусъаб ибн Умайр — Абу Аййуб алАнсорий 
Абдураҳмон ибн Авф — Саъд ибн Рабиъ 
Абу Убайда ибн Жарроҳ — Саъд ибн Муоз 
Аммор ибн Ёсир — Собит ибн Қайслар... қўлниқўлга бериб айрилдилар. Ҳар муҳожирга 
бир ансор қардош бўлган эди. Шу орада бир маҳзун овоз эшитилди: 
— Ё Расулуллоҳ, менга бир қардош бермадингиз. 
Дўстларидан барчасига қўлидан тутадиган бир қардош берилган эди, нега унга берилмасин? 
Набиййи акрам (с.а.в) жанобимиз табассум қилиб, унга ўз қўлларини узатдилар: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling