Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
122
— Сенинг қардошинг мен бўлай, эй Али, — дедилар. 
Энг охирига қолганга энг буюк қардош насиб этган, сабр эвазига ҳолва қозонган эди. 
Бундай қутлуғ бир маросим уйида бўлганидан айниқса Умму Сулайм ниҳоятда мамнун эди. Бу 
бир оддий ҳодиса эмас, ахир. Бундай муҳим бир иш учун Расули кибриё (с.а.в.) унинг уйини 
танлашлари Умму Сулайм оиласига ҳурматларидан ва муҳаббатларидандир, бу ҳодиса Оллоҳ 
таолонинг унга бир икроми бўлди. 
Саъд ибн Рабиъ янги топган қардоши Абдураҳмон ибн Авфни қўлидан тутиб, уйига 
бошлаб келди. 
— Эй қардошим, мана, уйим. Дарҳол иккига бўламиз, ярми сеники бўлади. Икки хотиним 
бор. Боқ, қайсинисини ёқтирсанг, талоқ қиламан, никоҳингга оласан, — деди Саъд. 
Абдураҳмон табассум билан: 
— Молинг ҳам, оиланг ҳам ўзпнгга муборак бўлсин, биродарим. Сен менга бозорни 
кўрсатиб қўйсанг, бўлди, —деди. 
Биргаликда Қайнуқоъ бозорига бордилар. Абдураҳмон бир оз юриб, олдисотди учун 
оломон ичига кириб кетди. 
Оқшом меҳмон бўлиб қоладиган уйига ўша куни топган фойдасидан бир микдор ёғ ва 
қатиқ олиб қайтди. 
Шу кундан эътиборан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларидан чиқди дегунча бозорга йўл олар, 
савдосотиқ билан машғул бўлиб, қардоши Саъд ибн Рабиъ оиласига юк бўлмасликка ҳаракат 
қилар эди. 
Муҳожир ва ансор ўртасида қурилган қардошлик эт билан тирноқ, кўз оқи билан қорачўғи 
орасидаги боғлиқлик даражасида қувватли бўлган эди. Бундай ҳолатда ким муҳожирларни 
мадиналиклардан айира олади? «Боринг, ишингизни қилинг, Ясриб сизнинг отангиздан қолган 
далами?...» дейишга кимнинг ҳадди сиғади? Энди Макка мушрикларининг таҳдидларидан 
бирои фойда чиқиши ҳакида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас эди. 
Мадиналик мусулмонлардан Саъд ибн Убода бирикки кун кўринмади. Касал бўлиб 
қолганидан хабар топган Расулуллоҳ (с.а.в.) бир эшакка миндиларда, ёиларига Зайднинг ўғли 
Усомани олиб, беморни зиёрат мақсади билан Саъднинг маҳалласига йўл олдилар. 
Йўлда бир тўп оломонга дуч келдилар. Мусулмон, мушрик ва яҳудий аралаш ўтириб олиб 
гаплашишаётган экан. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўша ерга етганда уловни тўхтатдилар. Эшак 
тўхтаган жойида бирикки депсинди. Йиғилганлар ичидан Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул 
чопонининг бари билан бурнини беркитиб: 
— Бизни бу ерда чангга ботирма, — деди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) жамоатга салом бердилар. 
Уларни Оллоҳнинг бирлигини қабул этишга чақирдилар, бир миқдор Қуръон ўқидилар. 
Ибн Салул гапга аралашди: 
— Эй киши, айтганларинг жуда яхши нарсалар. Аммо булар чиндан ҳам ҳақ ва тўғри 
бўлса, бизни безовта қилма, йўлингдан қолма, сенинг олдингга ким борса, буларни ўшаларга 
тушунтирасан. Мусулмонлардан Абдуллоҳ ибн Равоҳа унинг сўзини бўлди: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз биз ўтирган жойга марҳамат қилинг. Биз сизнинг 
суҳбатингизни ва Қуръон ўқишингизни ёқтирамиз. Бизнинг орзуимиз шудир, —деди. 
Ўнгсўлдан қувватловчи турли овозлар эшитилди. Бу аҳволда ўртада бир жанжал чиқиши 
турган гап эди. Набиййи акрам (с.а.в.) орага кириб, оломонни тинчлантиришга уриндилар. 
Ниҳоят овозлар жим бўлди ва пайғамбаримиз у ердан кетдилар. 
Саъд ибн Убода ётокда экан. Расулуллоҳ (с.а.в.) келганларининг хабари берилган заҳоти 
ичини бир севинч коплади, таъриф этилмас туйғулар унинг руҳини ўради. 
Келган азиз меҳмон унга шифолар тиладилар. Суҳбат асносида йўлда бўлган ҳодисани 
англатдилар. Абдуллоҳ ибн Убаййнинг қўпол муомаласини айтиб бердилар. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling