Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
130
юзлари вўжалақ бўлиб кетган, тер ва тупроқ қоришиб, қараб бўлмайдиган ҳолга келган эди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) уни кўрдилару ювинтириб қўйиш учун ўринларидан қўзғалдилар. 
Аммо бу гал Ҳазрати Ойиша сал илгарироқ сапчиб турдида: 
— Менга қўйинг уни, ё Набиййаллоҳ, ўзим ювинтираман, — деди. 
Набийлар сарварининг юзларида мамнуният ифодалари балкди. Табассумга йўғрилган бир 
овозда: 
— Эй Ойиша, уни сев, чунки мен уни севаман, —дедилар. 
Сал ўтмай Усома озода бўлган эди. (Имом Термизий, 5/677.) 
 
* * * 
Бир куни жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) масжиднинг қибла тарафида озгина тупукни кўриб 
қолдилар. Кўнгиллари ғашланди. Қўлларидаги калтак учи билан олиб ташладилар. Сўнгра 
жамоатга ўгирилиб: 
— Ичларингда ким ўзидан Оллоҳнинг юз ўгиришини истайди? — деб сўрадилар. 
Бошлар қуйи эгилди, кимсадан жавоб чиқмади. Жанобимиз саволларини такрорладилар: 
— Ким у ораларингизда ўзидан Оллоҳнинг юз ўгиришини орзу қиладиган? 
Яна садо чиқмади. Учинчи марта сўрагакларида: 
— Ҳеч қайсимиз орзу қилаймиз, ё Расулуллоҳ, — дейишди тўпланганлар. 
— Намоз ўқигани турган кишига Оллоҳ таоло раҳматини қибла томондан юборади. 
Шунинг учун ҳеч ким қиблага қараб тупурмасин. Ўнг тарафига ҳам тупурмасин. (Тупургиси 
келиб қолса,) чап томонига чап оёғи турган жойга тупурсин. Агар жой тор бўлса, — дедилар ва 
бўйинларига ташланган рўмолнинг учига тупуриб қатладиларда: — Шундай қилсин, — 
дедилар. 
Бунинг маъноси рўмолчасига тупурсин демак эди. 
Кимнинг туиургани номаълумлигича қолди. 
— Менга озгина атир келтиринглар. 
Ёш йигитча ўрнидан турди, бирпасдан кейин ҳовучида атир билан кириб келди. Пайғамбар 
жанобимиз (с.а.в.) қўлларидаги калтак учини атирга ботирдилар ва у билан тупук тушган жойни 
сийпалаб қўйдилар. 
* * * 
Бир неча киши масжидга келганида намоз аллақачон бошланган, энди рукуга борилаётган 
палла эди. Чопқиллаб келиб намозга қўшилиб олишди. Жанобимиз (с.а.в.) намозни тугатгандан 
кейин жамоатга ўгирилдилар. 
— Нимага чопдиларинг бунақа? — деб сўрадилар. 
— Намозга етиб олишга шошилдик, — деб жавоб қилишди. 
— Бошқа сафар бундай қилманглар. Ҳузур ва хотиржамлик билан, вазминсалобатли 
одимлар билан келинглар намозга. (Ҳатто кеч қолган бўлсангиз ҳам.) Етишган қисмингизни 
жамоат билан ўқинг, олдинроқ ўқиб қўйилган қисмини кейин ўзингиз тугатиб қўйинг, — дея 
марҳамат қилдилар. 
* * * 
Макка... 
Бир замонлар «Агар Оллоҳ менинг бу касалимга шифо бериб, тузалиб кетсам, ибн Абу 
Кабшанинг (яъни, пайғамбаримизнинг) таъзирини бериш бўйнимга қарз бўлсин. Маккада унинг 
худосига ибодат қилинмайди!» дея қасам ичган Абу Ухайҳа орадан кўп йиллар ўтганига 
қарамай, оғир дарддан қутула олмади. 
Ўғли Холид мусулмон бўлгач уйдан чиқиб кетганича лоакал бир бора қайтиб келмади. 
Қўлига тушсаку, ўзи билади нима қилишини: аввал роса таъзирини беради, кейин қизиқиб 
қолган бу янги динингни тарк эт, отабоболарингнинг эски динига қайт, деб буюради. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling