Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
127
Бу орада пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ушбу муборак сўзлари ҳам қалбларга жо бўлди: 
— Азонни эшитганда: «Эй Оллоҳим, эй бу нуқсонсиз даъват ва ўқиладиган намознинг 
эгаси Раббим, пайғамбаримиз Муҳаммадга васила ва фазила мартабаларини насиб эт. Уни 
Ўзинг ваъда қилган мақоми маҳмудга етказ», деган кишини охиратда шафоатимга оламан.
Шундан кейин асҳоби киром Расули акаримнинг яна бир таълимотлари ила, азон 
айтилаётганида муаззиннинг айтганларини айнан такрорлайдиган бўлишди. Фақат «Ҳаййа 
ъалассолаҳ» ва «Ҳаййа ъалалфалаҳ»дан кейин «Ла ҳавла ва ла қуввата илла билаҳ», дейишар 
эди. 
* * * 
Масжиднинг бир тарафида усти ёпиқ бир супа бор эди. Бу супани Пайғамбар (с.а.в.) 
кимсасиз, бўйдоқ мўминларга ажратдилар. Шу ерда ётиб турувчилар бошқа мўминлар жўнатиб 
турадиган емишлар билан кун кечиришарди. Уларнинг вазифалари Қуръоннинг маъноларини 
англаш, Расулуллоҳнинг ҳадисларини тинглаш ва ўрганиш эди. 
Бошпаналари ўша суна бўлгани учун уларни «Асҳоби суффа» (супа аҳли) деб аташди. 
* * * 
Усома бир муддат ташқарида ўйнади. Кейин чопиб пайғамбаримизнинг уйларига 
кираркан, йиқилиб тушди. Юзи ёрилиб, қон оқа бошлади. 
— Тур, эй Ойиша, Усоманинг юзини тозала, — дедилар пайғамбаримиз (с.а.в.). 
Аммо Ойиша рағбат кўрсатмади. Усома қора танли эди, бунинг устига, чанг босган юзига 
қон чапланиб, бир ғалати бўлиб кетган. Уни кўриб, Ҳазрати Ойишанинг юзи буришди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) қайта буюриб ўтирмадилар. Ҳазрати Ойишанинг бу қилиғини унинг 
ёшлигига йўйдилар ва ўзлари туриб бориб, Усомани қучдилар. Юзини ювдилар, жароҳатига 
лабларини қўйиб, қонни сўриб олдиларда, тупуриб ташладилар. Кейин: 
— Усома қиз бўлсайди, уни чиройли кийинтириб, келин бўлгунича харажатини ўзим 
кўтарардим, — деб қўйдилар. 
* * * 
Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул Мадинада таниқли кишилардан эди. Ҳатто Расулуллоҳ 
(с.а.в.) ҳижрат этишлари арафасида Мадина аҳли уни ўзларига раис қилиб 
сайламоқчи бўлиб туришган эди. У агар Исломни қабул этса, яхши натижалар кўлга 
кириши мумкин, деган ўйда пайғамбаримизга (с.а.в.): 
— Эй Расулуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Убаййнинг олдига борсангиз, яхши бўларди, — дейишди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу таклифни қабул этдилар. Эшакка миниб, ёнларига бир неча 
саҳобаларини олиб, ибн Убаййнинг маҳалласига қараб йўлга тушдилар. 
Абдуллоҳ ибн Убайй меҳмонларни очиқ юз билан қаршиламади. 
— Сал нари тур, валлоҳи, эшагингнинг ҳиди кўнглимни айнитяпти, — деди атай 
қитмирлик билан. 
Одатда, ҳеч ким бундай кутиб олинмасди. Бу сўзлар тарбия кўрган одамнинг гапи эмас. 
Ибн Убаййнинг қўшниси Абдуллоҳ ибн Равоҳа пайғамбаримизнинг жавобларига ўрин 
қолдирмади: 
— Оллоҳга қасамки, сенинг ҳидингдан Расулуллоҳнинг эшакларининг ҳиди яхшироқдир. 
Абдуллоҳ ибн Убайй жаҳли чиқиб, сўкинди. Бирпасда иккалови солиша кетди. Бир-
бирларига мушт туширишар, ҳатто пойафзалларини отишар эди. Пайғамбаримиз орага тушиб, 
уларни ажратиб қўйдилар. 
Бу келувдан ҳозир бир натижа чиқмаслигини билиб, у ерни тарк этдилар. 
* * * 
Жума намози энди Масжиди Набавийда ўқила бошлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хутбада 
қисқа ва сермазмун ифодалар ила мўминларнинг ақлларига ва руҳларига хитоб этардилар. 
Намоздан мўминларнинг қалблари покланиб чиқарди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling