Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
135
югуриши каби ҳаётбахш эди бу ҳолат. Ҳар тарафни куйдириб, сиқиббўғиб қўядиган ҳавоси 
билан танилган Ясриб шаҳри бундан буён гўзал, тоза ҳавоси билан, ёқимли шамоллари билан 
хотиралардан жой олгувчи Мадина шаҳрига айланди. Севгили пайғамбарини Макка 
мушрикларининг зулмларидан қутқарган Оллоҳ энди уни Ясриб безгагига ташлаб қўярмиди 
ҳеч?! 
Чунки коинотнинг юраги бу ерда урмоқда эди. Борлиқ оламииинг ягона соҳиб ва эгаси 
Жаноби Ҳақ Ҳабиби адибини Ясрибдай касаллик ўчоғида эмас, балки руҳларга фараҳлик 
бергувчи Мадинадай бир шаҳарда сақлашни мурод этиб, севгили пайғамбарининг дуосини 
қабул этди ва бу касалликни у ердан бартараф қилди. 
Бундан сўнгра пайғамбаримиз Мадинани севажак, муҳожирлар ҳам севажаклар ва 
Маккадан кўра ҳам кўпроқ Мадинага боғланажаклар эди. 
* * * 
Мадина мусулмонларидан Абу Масъуд кунлардан бир куни хизматчисидан жаҳли чиқиб, 
қўлига илинган калтак билан савалай кетди. Урган сари ғазаби жўшиб, янада кўп, янада тез ура 
бошлади. Бирдан янграган шиддатли овоздан ўзига келди. 
— Эй Абу Масъуд, шуни билиб қўй!.. 
Бу ким бўлди? Нима истайди ўзи? Овознинг шиддатидан ҳатто қўлидаги калтакни ҳам ерга 
тушириб юборди. Аммо ҳали ҳам ғазабда ва асабий эди. 
Ҳалиги овоз яна бир бор гумбурлади: 
— Эй Абу Масъуд, билиб қўй!.. 
Мажбуран қайрилиб қаради, қарадию юзи қипқизил бўлди. Қалбини буткул эгаллаган 
ғазаб бир онда хижолатга айланди. 
Ҳамиша кулимсираб юрадиган, кўрган киши яна бир бор кўришни орзу қиладиган бу 
муборак юзга ҳозир шундай бир ҳайбат ўрнашган эдики, Абу Масъуднинг иликларигача титраб 
кетди. Бу чеҳра эгаси Мадинага келганидан бери суҳбатларини Абу Масъуд бир неча бор 
тинглаган, аммо бу даража кескин ва амирона бир овозлари ҳам борлигини кутмаган эди. 
Одиммаодим яқинлашар эканлар, Пайғамбар (с.а.в.): «Эй Абу Масъуд, билиб қўй!..» деб 
такрорлар эдилар. Ниҳоят, Абу Масъуд ёнларига борди. Боши эгик, хижолатда, ўзига берилажак 
ҳукмга рози айбдор вазиятида кута бошлади. Пайғамбар (с.а.в.) сўзларини бундай тамом 
қилдилар: 
— Эй Абу Масъуд, билиб қўй: Оллоҳу таолонинг сенга нисбатан қудрати сенинг шу 
хизматчига нисбатан қудратингдан кўра устундир! 
Қилган ишидан пушаймон бўлган инсон жавоб берди: 
— Эй Оллоҳнинг расули, бундан буён ҳеч қачон ҳеч қайси хизматчини урмайман. Бу 
хизматчим эса, Оллоҳ ризоси учун ҳур ва озоддир. 
Севгили пайғамбаримиз дедилар: 
— Агар уни озод қилмаганингда, сенга мутлақо жаҳаннам оташи илашар, сени паришон 
қилар эди. (Муслим, 3/1280.) 
Хизматкор эса, янги бир ҳаётга эришиб, ҳурриятини қўлга киритди. Оламларнинг сарвари 
бўлмиш пайғамбаримизга (с.а.в.) мамнуният тўла кўзлар билан боқди. 
Абу Масъуд бу ҳодисани дўстларига айтиб берганида, кўпларнинг юзи ўзгарди. Ҳар ким 
бир миқдор алам ҳис этди. Чунки хизматчини фақат Абу Масъуд савалаб турмасдида. 
Бинобарин, пайғамбаримиз (с.а.в.) айтган жазо ёлғиз Абу Масъудга тегишли эмас эди. Аммо 
хизматчи танбеҳдаккига ҳақиқатан лойиқ бўлсачи? Буни аниқлайдиган бир чегара борми? 
Ниҳоят бу мавзуда аниқ бир маълумотга эга бўлиш ва ҳаракатларини шунга кўра қилишни 
истаганлардан бири келди ва ҳамманинг кўзи олдида: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, хизматкоримни неча маротаба кечиришим керак? — деб 
сўради. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling