Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
143 ҳикоясини бошлади: «Оллоҳим, мен бир неча ишчи ишлатдим. Ҳаммасига ҳақларини бердим. Аммо ичларидан бириси ҳақини олмади, ташлаб кетди. Мен унинг ҳақини ишлатдим, ҳатто шу даражадаки, натижада анчамунча молга соҳиб бўлдим. Маълум вақт ўтгач, олдимга келди ва: «Эй Оллоҳнинг бандаси, менга бер ҳақимни», деди. «Кўриб турганинг шу туя, сигир, қўй ва хизматчилар сеникидир», дедим. «Эй Оллоҳнинг бандаси, мени мазах қиляпсанми?» деди. «Мазах қилмаяпман, булар сеники», дедим ва аҳволни тушунтирдим. Ҳалиги одам ҳеч нарса қолдирмасдан ҳаммасини олиб кетди. Оллоҳим, буни сенинг розилигинг учун қилганимни қабул этсанг, бизга кенглик бер ва бу тошдан келган балодан бизни халос қил», деди. Шу пайт тош яна бир оз очилди ва у ердан чиқиб кетдилар... * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) Муоз ибн Жабал билан қаёққадир кетаётган эдилар. Ёлғиз иккалалари. Расули акрам (с.а.в.) бирдан: — Эй Муоз! — деб чақириб қолдилар. — Лаббай, эй Оллоҳнинг расули! Бирон нарса десалар керак, деган қаноатда Муоз кутди, бироқ пайғамбаримиздан бошка садо чиқмади. Шу ҳолда анча жим кетдилар. Энди ҳеч нарса демасалар керак, деб ўйлаган ҳам эдики: — Эй Муоз! — деб қолдилар яна. — Лаббай, ё Расулуллоҳ. Амрингизга мунтазирман. Лекин у яна беҳуда кутди: анча юриб қўйганларига қарамай, бир оғиз ҳам сўз айтилмади. Энди умидини узган пайтда учинчи марта хитоб янгради: — Эй Муоз! Бошқа одам бўлганида... Аммо чақираётган Оллоҳнинг расули эди, Оллоҳнинг расули эса, мақсадсиз бир ишни қилмайди! Шу боис бу гал ҳам интизорлик ила жавоб қилди: — Лаббай, ё Расулуллоҳ... Шунда Пайғамбар (с.а.в.): — Бандалар устида Оллоҳ таолонинг ҳаққи нима эканини биласанми? — дедилар. — Оллоҳ ва расули яхши билади, — деди Муоз. — Оллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи ибодат қилишлари, ҳеч бир нарсани унга шерик қилмасликларидир. Сўз шу ерда тугади. Йўлчилик давом этди. — Эй Муоз! — дедилар яна Сарвари олам (с.а.в.). — Лаббай, ё Расулуллоҳ! — Бандалар буни қилганлари тақдирда Оллоҳ таолонинг устида бандаларнинг ҳаққи нима бўлади, биласанми? — Оллоҳ ва расули яхшироқ билади. — Уларга азоб бермаслигидир. — Бу хушхабарни инсонларга етказсамда, севинсалар, майлими, ё Расулуллоҳ?! — Унда улар танбал бўлиб қолишади... Суҳбат шу ерда тўхтади. Сафар давом этарди. Набиййи акрамнинг (с.а.в.) асл мақсадлари — аввал диққатни жалб қилиб, айтилажак сўзни Муознинг зеҳнига мустаҳкам жойлаштирмоқ эди. Шунчаки эшитиб қўядиган гап эмасди булар. Бундай бир усулни қўллашдан муродлари энди англашилди. Ҳарҳолда, бу сўзлар асрлар кейин келадиган умматга ҳам айни софлик ичида етказилиши учун айтилган эди. Зеҳнларга жойлаштириш учун энг қулай ва самарали чоратадбир эди бу. Бир оз яна юргач, ерга чўкишди. Муоз вужуди Расулуллоҳнинг (с.а.в.) муборак вужудларига тегатега ёнма-ён қилган бу сафарининг завқини ҳеч қаердан топа олмас, бу саодатни ҳеч бир нарса эвазига алмаштиришни истамас эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling