Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
139 масжидга кирдилар. У ерда ўтирганларга ҳам воқеани англатиб, бундай хитоб қилдилар: — Шуни яхши билингларки, сизларнинг ичингизда Оллоҳдан энг кўп қўрқадиган киши менман. Шу билан бирга, мен рўза тутаман ҳам, тутмаган кунларим ҳам бўлади. Тунлари ибодат қиламан, аммо ётиб ухлайман ҳам. Аҳли аёлим билан оилавий ҳаётни ҳам юритаман. Менинг йўлим ва суннатим мана шудир. Менинг сунна тимдан юз ўгирган эса, мендан эмасдир. Дарҳақиқат, ибодатнинг шакли, вақти, миқдори доимо у зот кўрсатганидай бўлиши керак эди. Бошқа бировлар ўртага чиқиб кўрсатган шакл, вақт ва миқдорга ўз ақлича аралашиши, уларни кам деб ҳисоблашига ҳожат йўқ ва бундай ҳаракат маъносиз, хато ҳаракат бўларди. Оллоҳнинг пайғамбари У бўлганидан кейин Оллоҳга ибодат қилиш йўлини кўрсатиш ҳам Унга оид бўлиши керак эмасми? Масала шу тариқа ҳал қилинган бўлди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйларига келган ҳалиги уч йигитга ҳам, бошқа мўминларга ҳам энг гўзал ва энг яхши бир шаклда дарс бердилар. Аммо Усмон ибн Мазъуннинг бу воқеадан хабари йўқ, у уйида ибодати билан машғул эди. Бир куни Усмоннинг хотини Ҳавла хоним Расулуллоҳнинг (с.а.в.) уйларига келди. Аҳволи паришон. Пайғамбаримиз аёллари ундан ҳол сўрадилар. Ҳавла эри Усмоннинг буткул бир бўйдоқ йигитдай ҳаёт кечираётганидан, эрхотинлик алоқасини тамоман тўхтатиб қўйганидан шикоят қилди. — Кечалари узунданузоқ намоз ўқийди, кундузлари тинимсиз рўза тутади, — деди. Кечқурун Расули акрам уйга қайтганларида хотинларидан бу хабарни эшитдилар. Дарҳол Усмонга одам жўнатдилар. Усмон ҳам ҳаялламай етиб келди. — Чақиртирган экансиз, эй Оллоҳнинг расули, — деди. — Эй Усмон, сен менинг суннатимдан юз ўгирдингми?! Бу савол қаршисида Усмон сесканиб кетди: — Оллоҳ сақласин! — деди шошапиша. — Мен сизнинг суннатингизни маҳкам ушлаб, шунга кўра яшашга кечакундуз ҳаракат қилиб ётибманку. — У ҳолда шу ҳақиқатни билиб ол, эй Усмон: мен ҳам ухлайман, ҳам намоз ўқийман. Ҳам рўза тутаман, ҳам овқат ейман. Аёлимга яқинлик ҳам қиламан. Эй Усмон, Оллоҳдан қўрқ, шуни унутмаки, аёлингнинг ҳам сенда хаққи бордир. Никоҳнинг елкангга юклаган вазифаларини бажар. Келган меҳмоннинг сенда ҳаққи бордир, уларга бир нарсалар икром эт. Ўз нафсингнинг ҳам сенда ҳаққи бордир, вужудингни керагича дам олдир. Рўза тут, аммо тутмаган кунларинг хам бўлсин. Тунлари ибодат ҳам қил, дам ҳам ол. Унга айтилган бу тавсиялардан сўнг пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаммага тааллуқли ушбу муборак сўзларни айтдилар. — Қурбингиз етадиган амалларни қилишга аҳамият беринг. Шуни яхши билингки, Оллоҳу таоло сизнинг амалларингизга эваз беришдан зерикмайди, аммо сиз зерикасиз. Оллоҳу таолога амалларнинг энг хуш ёқадигани — оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир. Зерикиш ичра қилинган ибодатнинг фойдаси бўлмаганидек, тартибсиз, аммо кўп ибодатдан оз бўлсин, давомли ва тартибли қилинган ибодат янада хуш эканлиги шу тариқа билиб олинди. Усмон ҳам Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бу тавсияларига кучи етганича амал қилиш нияти билан у ердан айрилди. Орадан бир неча кун ўтиб Усмоннинг хотини Ҳавла чиройли, ясантусан кийинган ҳолда пайғамбаримизнинг (а.с.в.) аёллари зиёратига келди. Энди хўжайини Усмон ҳам секинаста оилавий ҳаётни яшай бошлаган эди. * * * Орасира эндигина балоғат ёшига етган бир яҳудий йигитча масжидни супурибсидириб турарди. Учтўрт кун кўринмай қолди. Жаноби пайғамбар (с.а.в.) хавотир олиб, кетидан суриштирдилар. Касал бўлиб қолган экан. Расулулоҳ (с.а.в.) дарҳол бирикки дўстлари ҳамроҳлигида яҳудий болани зиёрат қилгани бордилар. Оллоҳдан шифо тиладилар. У ёқбу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling