Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
147 олдилар. Хотин бундан жасоратланди, мақсадини бемалол айта олишига қаноат ҳосил қилди. — Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен тутқаноқ касалига йўлиққанман. Илтимос, бу касалликни аритишини сўраб Оллоҳга дуо қилсангиз. Келишдан мақсадим шу эди,— деди. Ҳазрати Пайғамбарнинг (с.а.в.) жавоблари уни катта имтиҳон остонасига олиб келиб қўйди: — Истасанг, сабр қил, бунинг эвазига сенга жаннат берилади. Истасанг, сенга офият берилиши учун Оллоҳга дуо қиламан. «Истасанг, дунё роҳатини, истасанг, охират ҳузурини танла», деганлари эди бу. Бир онда дунё ҳаёти кўз ўнгида гавдаланди. Кичик бир қизча... тўлақонли бир аёл... тушунча ва муомаласи оғирбосиқ комил бир инсон... бели букилган кекса кампир... ва ниҳоят елкалар устида охирги сафарга кетаётган бир фоний... Бу муҳокама жуда қисқа вақтда кечди. Қарорини шахсан ўзи, азму ирода тўла бир овоз ила берди: — Сабр қиламан!.. Қисқагина бу жавобдан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларида нур жилваланди ва шуълалар пайдо бўлди, мамнуният излари кўринди. Бу жавоб мустаҳкам бир имонга, соф бир тушунча ва ниятга далолат қиларди. Дунёнинг фонийлигига ҳақиқатан ишонган, охиратни боқий деб билган бир инсонгина шундай жавоб қила оларди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эккан иршод уруғлари ҳозирданоқ кўкариб куртак ота бошлаган эди. Аёл яна бир муддат турдида, сўнг бошқа бир нарса илтимос қилди: — Ё Набийаллоҳ, тутқаноқ тутган пайтида баданим очилиб қолади, шундан уяламан. Дуо қилинг, баданим очилиб қолмасин, — деди. Пайғамбар (с.а.в.) қўл очиб, дуо қилдилар. Масала ўша ердаёқ ҳал бўлди. Пайғамбаримизнинг бу ниёзларининг рад этилмаслиги аниқ эди. Аёл келган тарафига қайтиб кетар экан, жаннати аёл эканига ишонган бир зот орқасидан ҳавас билан қараб қолди... У кўздан ғойиб бўлгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) шерикларига бундай изоҳ бердилар: — Мўминга келган ҳар мусибат туфайли Оллоҳ таоло унинг яхшилигини орттиради. Ёки ёмонликларидан бирини ўчиради. Гарчи бу мусибат оёғига тош ботиши ё тикан кириши бўлса ҳам. * * * Бомдод намози ўқилди. Жамоат нигоҳи Пайғамбарга (а.с.) қадалган. Гўё «суҳбатингизни соғиндик», деяётгандек. Расули акрам (с.а.в.) асҳобларини кўп интизор қилмадилар. Босиқвазмин оҳангда, чертибчертиб сўз бошладилар. — Қиёмат куни инсонлар энг аввал намоздан сўроқ қилинадилар. Улуғ Оллоҳ хамма нарсани жуда яхши билгани ҳолда малаклардан: «Қаранг бандамнинг намозига, ҳаммасини ҳам ўқибдими ёки ўқимаган намозлари ҳам борми?» деб сўрайди. Қарайдилар. Ўқимай қолдирган намози бўлмаса, «Намози тўлиқ», деб ёзадилар. Бордию ўқилмай қолган намозлари борлиги қайд этилса, унда Оллоҳ таоло: «Қарангчи, кўшимча нафл намозлари борми?» дейди. Қаралади. Агар нафл намози бўлса, Улуғ Мавло: «Бандамнинг қазо намози ўрнини нафл намозлар билан тўлдиринг», деб марҳамат қилади. Ундан кейин бошқа амаллари ҳисоб-китоб қилинади. Инсон умрини қайси йўлда ўтказгани, илми билан нима амал қилгани, молини қандай топиб, қаерга сарфлагани, баданини қайси йўлда қаритгани ва ҳоказо саволларнинг жавобини бермагунча, қиёмат куни турган жойини тарк эта олмайди. Қиёмат куни энг аввал уч тоифа ҳисоб-китоб қилинади: Бири дунё хукмига кўра шаҳид ҳисобланган одам. У Оллоҳ таолонинг ҳузурига келтирилади. Улуғ Мавло унга берилган неъматларни хотирлатади. У ҳам бу неъматларга эришганини эътироф этади. «Хўш, бу берилган неъматлар эвазига нима қилдинг?» «Сенинг йўлингда жанг қилдим ва оқибатда жонимни бу йўлда бердим, шаҳид бўлдим». «Ёлғон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling