Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
144
Аммо иш бу билан тугамайдигандай эди. Набиййи акрам (с.а.в.) Муознинг қўлидая 
тутдилар: 
— Эй Муоз, Оллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман. Ҳар намозингдан кейин мутлақо 
ушбу дуони ўқишингни тавсия этаман: «Оллоҳим, сени зикр этиш, сенга шукр қилиш ва сенга 
чиройли ибодат қилишим учун менга мадад бер». 
Муоз кўзларининг ичига қараб гапираётган Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бўйинларига ёпишиб 
қучоқлаб олай деди. Оллоҳнинг энг улуғ расули, яна бунинг устига қасам билан, уни севишини 
айтаётган эди! Ичидаги ҳаяжонни, севинчни англата олиш учун Муознинг бир эмас, минг тили 
бўлса ҳам, яна етмас эди. Кўзларининг ичигача бир иссиклик сингди. Кейин ёш томчилари 
ҳолида оқди бу севинч ифодалари. Расулуллоҳнинг унга махсус тавсия этган дуоларни поклик 
ичра Мавлосига айтаркан, лаблари ҳаяжон ва севинчдан титрар эди. 
Муоз бу сафарни қалбининг энг тубида азиз бир хотира ўлароқ сақлади. Ўқиган ҳар 
намозининг орқасидан қўлларини кўтариб, Расулуллоҳнинг қўлларига тегиб турибди, деган 
хаёл ва тушунча ила «Эй Муоз, валлоҳи, мен сени яхши кўраман» сўзларини эшитаэшита, 
ўргатилган у дуони такрор этди: «Оллоҳим, сени зикр этишим, сенга шукр қилишим ва сенга 
чиройли ибодат қилишим учун менга мадад бер». 
Муоз ҳаётининг охиригача бу дуода давом этди. Ўша сафарнинг хотирасини умри бўйи 
қалбининг теранликларида, фақат ўзига хос бир тарзда асрабавайлади. Ўлим тўшагида 
ётганини, дорул бақога кўчиш вақти етганини англабҳис этган пайтида у ширин хотирани ўзи 
билан мозорга олиб кетишга кўнгли рози бўлмади. Кўз ўнгида ўша муборак сафар қайтадан 
жонланди. Гўё Набиййи акрамни (с.а.в.) орқаларидан қучоқлаган: «Сизни ташламайман, сиздан 
айрилмайман, ё Расулуллоҳ!» дея ёпишиб олгандай... 
Ўйга чўмган кўзлари бир муддат шундай қолди. Кейин бу сафарни бутун тафсилоти билан 
гапириб берди... 
Энди иккинчи бир сафар бошланаётган эди. Яна Расули акрам (с.а.в.) ҳамроҳликларида, 
яна у зотнинг изларидан давом этувчи абадий ҳаётнинг, охират оламининг сафари... 
Муоз (р.а.) охират оламига ана шундай хотиралар ҳамроҳлигида кўчди. 
* * * 
Мадиналик мусулмонлардан жуда фақир бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб, 
ёрдам истади. 
— Уйда ишга ярайдиган ҳеч нарсанг йўқми? — деб сўрадилар Сарвари Олам. 
— Битта кўрпамиз бор, — деди у одам, — ярмини остимизга тўшаймиз, ярмини устимизга 
ёиамиз. Яна бир идишимиз бор. 
— Уларни менга келтир. Бориб олиб келди. Пайғамбар (с.а.в.) уларни қўлларига 
олдиларда, атрофдагиларга кўринарли даражада баландга кўтариб: 
— Бу иккисини сотиб олмоқчи бўлган борми? — деб эълон қилдилар. 
— Мен уларга бир дирхам бераман, — деди кимдир. 
— Бир дирҳамдан кўпроқ берадиган йўқми? 
Овоз чиқмади. 
— Бир дирҳамдан ортиқроқ берадиган йўқми? —деб яна сўрадилар. 
Яна ҳеч кимдан жавоб бўлмади. Пайғамбаримиз учинчи марта такрорладилар. Бу гал 
бошқа бир киши: 
— Мен икки дирҳамга оламан, — деди. 
Пайғамбаримиз кўрпа билан идишни унга бериб, пулни 
олдилар. Ҳалиги одамга: 
— Бу икки дирҳамнинг бирига егулик бирон нарса олда, оилангга едир. Иккинчисига бир 
болта сотиб олиб, менинг олдимга кел, — дедилар. 
Одам кетди ва болта олиб келди. Пайғамбаримиз уни ўз қўллари билан сопладилар. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling